Сайт бўлимлари
Расулуллоҳнинг аёлларини яхши амалларни қилишга тарғиб қилишлари
- Подробности
- Бўлим: Рамазон
- Чиққан санаси: 15 Апрель 2021
Тарғибдан мурод қизиқтириш, амал натижасида келиб чиқадиган ажру савобга бўлган қизиқишни орттириш бўлиб, бу таълим жараёнида катта аҳамият касб этади. Ёрдам бериш эса, ундан кейинги босқич саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишларига қуйидаги ҳадислар далил бўла олади:
Али розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: “Расулуллоҳ Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида оиласини уйғотар эдилар” (Термизий ривояти, 795-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис. Бухорий ривояти, 2024-ҳадис). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу борадаги тарғиботларининг сабаби кундек равшан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур кунларда масжидда эътикоф ўтирар ва уйига бормас эдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ибодатга қаттиқ бел боғлар ва айтар эдилар: “Қадр” кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан қидиринглар” (Бухорий ривояти, 2020-ҳадис).
Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Биз Расулуллоҳ билан бирга рўза тутдик. У зот Рамазон етти куни крлгунича биз билан бирга намоз ўқимадилар. Сўнг ўша (еттинчи куни) биз билан туннинг учдан бири ўтгунча намоз ўҳидилар. Сўнг олтинчи куни биз билан намоз ўқимадилар. Бешинчи куни туннинг ярмигача биз билан намоз ўқидилар. Биз: “Ё Расулаллоҳ, шу туннинг қолган қисмида ҳам биз билан бирга нафл намоз ўқисангиз!”, дедик. Шунда Расулуллоҳ: “Ким Имом (намозни тугатиб) бурилиб кетгунича у билан бирга намоз ўқиса, унга бутун тунни намоз билан ўтказганлик савоби ёзилади”, дедилар. Сўнг у зот Рамазон ойидан уч кун қолгунича биз билан намоз ўқимадилар. Учинчи куни биз билан намоз ўқидилар ва оиласини ҳамда аёлларини чақирдилар-да, биз билан бирга намоз ўқидилар. Ҳатто фалоҳдан кўрқдик”. Мен: “Фалоҳ нима?”, деб сўрадим. У: “Саҳар”, деди” (Термизий ривояти, 806-ҳадис. Бу саҳих хадис).
Зайнаб бинти Умму Салама розияллоҳу анҳодан шундай ривоят келтирилади: “Расулуллоҳ Рамазоннинг охирги ўн кунлиги қолганида аҳлига яқинлашмас ва тоқати етганча тунни қоим ўтказар эдилар” (Абу Довуд ривояти, 567-ҳадис. Бу саҳиҳ хадис).
Ушбу ҳадислар Расули Акрамнинг кўп аёлга уйланганликларининг бир ҳикматини очиб беради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу орқали умматига таълим берганлар, хусусан, аёллар масаласига тааллуқли ҳукмларда бу катта аҳамият касб этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу йўл орқали оилани ғафлат, жаҳолат ва дангасаликдан асраш, оила барқарорлигини ҳимоя қилишни ўргатиш билан бир қаторда уммати ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган таълим-тарбия услуби билан биз мусулмонларга ўрнак бўлганлар. Бугунги кунда оила бошлиқларининг тарбия, ваъз-насиҳат, тарғиб ва қўрқитиш каби таълим усулларидан бехабарлиги мусулмон умматининг инқирозига ҳисса қўшмоқда, десак муболаға бўлмайди. Бу ҳол ҳозирги кунимизда яққол кўзга ташланиб турибди. Бу ҳол ҳатто олим одамлар оиласида ҳам кузатилмоқда. Шу боис кўпгина ёшлар катта гуноҳларга етаклайдиган шубҳали амалларни қилиш, аёллар эса иффат ва динини таназзулга юз тутишига сабабчи бўладиган амалларни қилишга борган сари одатланиб боришмоқда. Оила бошлиғи аёллар табиати, одати ва хулқини, шунингдек, диний аҳкомларнинг муҳити ва хусусиятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия ишларини олиб боришлари лозим бўлади.
Аллоҳим! Бу умматнинг оилаларини саломат қил! Зеро, улар жамиятимиз устунларидир. Аёлларимиз ва ёш қизларимизни Ўз ҳимоянгга ол! Уларни ва уларнинг валийларини Сенинг розилигинг ва афвингга муваффақ қил! Ё оламларнинг Раббиси!
Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар