1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларини ҳимоя қилганлар

Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Сафия розияллоҳу анҳо шундай ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳнинг зиёратига бордим. У зот Рамазоннинг охирги ўн кунлигида масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Мен У зот билан бир оз суҳбатлашдим. Сўнг кетиш учун турдим. Расулуллоҳ мени кузатиб қўйиш учун бирга турдилар” (Бухорий ривояти, 2035-ҳадис).

Бошқа бир ривоятда келишича: “Расулуллоҳ масжидда эдилар. У зотнинг ҳузурларида аёллари ҳам бўлиб, улар хурсанд эдилар. Расулуллоҳ Сафия бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳога: “Шошма. Мен ҳам сен билан бирга кетаман”, дедилар. Сафия розияллоҳу анҳонинг уйи Усоманинг ҳовлисида эди. Расулуллоҳ у билан чиқдилар” (Бухорий ривояти, 2038-ҳадис.).
Яна бир ҳадисда шундай дейилади: “Сафия розияллоҳу анҳо Расулуллоҳнинг олдиларига борди. У зот эътикофда эдилар. У қайтаётганида, Расулуллоҳ ҳам у билан бирга юрдилар” (Бухорий 2039-хадис).
Эй инсон! Оилангиз, аёлингизга янада кўпроқ эътибор беринг. Уларга яхшилик, лутф ва гўзал муомала қиляпсизми? Агар буларни бажармасангиз, савобсиз қоласиз! Зеро, тикандан узум, аччиқ ўсимликдан асал ололмайсиз!

Файсал ибн Али Баъдонийнинг
"Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда" китобидан