1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Разил ифлослик

 

Топқир, ҳозиржавоб, жуда кўпчилик беморларнинг дуосию раҳматини эшитаётган шифокор дўстим бор. У кишига бир аёл қизини олиб келиб, у бу жойини даволатибди. Натижа яхши бўлибди. Кейин у аёл бошқа бир марта келиб, шифокорга жуда нозик сирини айтибди. “Қизимни илгарироқ эрга бергандим. Бир кеча ўтиб, куёв нима сабабдандир қизимни ҳайдаб юборди. Энди ҳозир яна совчи ёғилиб турибди. Улар қизимнинг эр кўрганлигини билишмайди. Лекин қизим бева чиқиб шарманда бўлиб қолиши аниқ. Шунинг учун қизим жойлашиб қолишининг биринчи сабаби — унинг қиз чиқиши, буни ўзингиз тушунасиз. Сиздан илтимосим, агар табобатда йўли бўлса, қизимни “бутун” қилиб беринг!”.
Шифокор жавоб берибди: “Опа, тўғри,  табобатда бу нарсанинг иложи бор, лекин мен ёлғонга шерик бўлишни хоҳламайман. Иккинчидан, қизингиз ҳаёли қизга ўхшайди, бу гапларни унга айта олмайман. Агар хоҳласангиз, ўзингизга тушунтириб бераман, ўзингиз даволайсиз”. Аёл қайта қайта илтимос қилса ҳам, у рад этибди.
Хуллас, шифокор тўғри одам бўлганлиги учун бу катта ифлосликни ўзидан узоқлаштирибди.

Сўнг бу мавзуни жарроҳ таниши ҳақидаги ҳикоя билан давом эттирди. Шифокор бир куни ўша жарроҳнинг ишхонасига борса, унинг қабулига келиб, навбатда турган бир қиз ва бир эркакни кўрибди. Икки таниш суҳбатлашаётганда гап айланиб, ўша қиз ва эркак ҳақида сўз кетибди. Маълум бўлишича, педагогика университетининг учинчи босқич талабаси бўлган бу қиз ёнидаги эллик билан олтмиш ёшлар ўртасидаги шу эркак билан юраркан. Икки кундан кейин эса у бир йигитга турмушга чиқиши керак экан. Шу сабабдан у иккиси жарроҳга қизнинг ички аъзосини тиктириш учун келишган экан. Шифокорнинг “Сиз шундай ишларни ҳам қиласизми?” деган саволига жарроҳ “Бунақа қизларнинг икки юзтадан кўпроғини тикиб қўйганман” деб жавоб берибди. “Шунақа кўп келишадими?”. “Ҳа,  чуқурроқ тикканлигим учун бошқаларга қараганда менга кўпроқ келишади. Лекин баъзида ҳаддан ошган маразлари ҳам келади”. “Қандай маразлари?”. “Бир сафар ака сингил келди. Оилада Оврўпача яшашар экан. Ифлос ака бир куни ичиб келибди да, синглисини бузиб қўйибди. Энди эса айбларини бекитиш ҳақида ўйлаб қолишибди. Хизмат ҳақи қанча бўлишини сўраган эди, “Бошқаларга икки юз доллар, лекин сенга беш юз!” дедим. “Э э, ока, сал келиштиринг” деган эди, “Сен мараз ифлосларнинг ишини қилгансан, сенга жазо сифатида беш юз доллар, ундан кам бўлмайди”, деб аччиқ билан айтдим.  Шунақа, баъзан қизларнинг ўзи келади, кимдир жиянини, биров ўйнашини, айримлар қизини олиб келади. Баъзиларидан яхшигина пул оламан, баъзиларидан озроқ. Бир хиллари зиёфат ташкил қилади”. “Пули йўқлари ҳам бўладими?” “Ҳа, албатта. Бироқ ундайлар тиктиришдан олдин мен билан ётишга рози бўлишади. Шу билан мен ҳам хурсанд, улар ҳам хурсанд”. “Сиз нима деб ўйлайсиз, улар бахтли бўлишармикан?” “Ҳаммаси бахтли ёки бахтсизлигини билмадиму, лекин баъзилари тўйдан қанчадир вақт ўтгач, раҳмат айтиб кетишади”.
Бу воқеаларни эшитгандан сўнг шифокорга савол ташладим: “Нима учун аждодларимиз бева қизларни бутун қилиш илмига мурожаат қилишган?”. “У кишилар мана бундай жарроҳларга ўхшаб ғирромлик ва “тикувчилик” қилишмаган. Балки баъзи жисмоний ҳаракатлар туфайли қизлигидан ажраб қолишган қизларга билвосита, яъни ўзларининг қўллари билан эмас, қизнинг бирор маҳрами воситасида ёрдам қўлини чўзиб, олисдан маслаҳат бериб туришган; керакли дорилар ва муолажаларни тайин қилиб беришган. Шу йўл билан ҳам қиз боланинг шаъни ва ор номуси сақлаб қолинган, ҳам ибо ҳаё чегараларидан ташқарига чиқилмаган”.
Шифокор куюнчаклик билан мавзуни давом эттирди: “Яқинда маданият соҳасида ишлайдиган бир танишимдан шундай хабарни эшитдимки, ёқамни ушладим. “Ишқилиб, бу нотўғри ахборот бўлиб чиқсин да!” деб кўп ўйлаяпман. Нима эмишки, вилоятлардан бирида жойлашган коллеждаги ўқувчи қизларнинг ахлоқи ҳақида ота оналар кўп норози бўлишибди. Кейин коллеж раҳбарияти ва ўқитувчиларининг талаби билан барча ўқувчи қизлар гинеколог шифокор кўригидан ўтказилибди. Натижа аянчли чиқибди – қизларнинг бор йўғи ўн уч нафари қиз, қолганлари бева экан!”.
“Ўша жарроҳ ҳам ўзининг бу қилаётган “тикувчи”лик ишларини оқлаши мумкинми?” сўрадим шифокордан. “У ўзини фақат бир жиҳатдан оқлаши, “Бир бечора ялиниб келса, ёрдам бериш керак ку? Бу ишни мен қилмасам ҳам, барибир, бошқага боради” дейиши мумкин. Мен фақат бир нарсадан қўрқаман – бу дунё қайтар дунё, унинг ўзида ҳам бир нечта қиз кетма кет етилиб келяпти. Бир куни ўзининг қизлари ҳам шу аҳволга тушиб қолса, нима бўлади?” деб сўзини тугатди шифокор жўрам.

Биз бу ерда жарроҳларни айбламоқчи эмасмиз, асло. Балки бу ёмон иллат эканлигини, бундай иллат халқнинг, айниқса, ёшларнинг жисмоний, маънавий камолотига жуда қаттиқ салбий таъсир кўрсатиши аниқ эканлигини таъкидламоқчимиз, холос. Доно ва қадим халқимиз гувоҳлик беради: “Касал бўлгандан кўра унинг олдини олган афзал”, “Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади”.
Коллеждаги қизлар масаласида гап шуки, бу расман эълон қилинмайдиган нарса. Лекин хунук гап. Агар борди ю, қизларнинг кўпи соғлом бўлиб, биттаси “бошқачароқ” бўлганда ҳам, яхши гап эмас. ғачонки, қизларимизнинг юз фоизи соғлом, юзи ёруғ, бахти бутун бўлса – бу яхши гап, биз шунинг тарафдоримиз. Бу ерда ҳеч қандай ички текширувлару бу ҳақда бериладиган ҳисоботларнинг зарурати йўқ.

Энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди: Деярли барча ривожланган, ривожланаётган ва кам ривожланган давлатларда қизлар балоғатга ҳам етмай ё она бўлиб қолишяпти, ё ҳомиласини олдириб ташлашяпти. Ҳатто, баъзи давлатлардаги мактаб ўқувчилари ҳақида юритиладиган ҳисоботларга “ҳомиладор ўқувчи қизлар сони” деган алоҳида пункт қўшилган. Бу нарса қизларни авайламасликнинг, уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйишликнинг, уларни назорат қилмасликнинг оқибати. У ёқларда эркак ва аёллар бир биридан тортинмасдан, сесканмасдан аралаш қуралаш бўлиб юраверади.
Ваҳоланки, инсон боласи фақат болалигида, уч тўрт ёшлигида қиз ва ўғил болалар бир бири билан беғубор аралашиб юравериши мумкин. Тўққиз ўн ёшлардан бошлаб улар бир бирига нисбатан беғубор бўла олмай қолади. Шу пайтлардан ўғиллар ва қизлар бир бирига “бошқача” кўз билан қарай бошлайди. Ҳғил болалар билан қизларни алоҳида ўқитиш керак деганлар ана шу нарсага асосланадилар. Шунинг учун ота оналар ҳам ўз қиз ва ўғиллари ана шу ёшларга етмасдан олдинроқ тўшакларини бўлак қилиб қўядилар; “Синглинг ё опанг турган (ўтирган, ётган) хонага рухсат сўраб кир, рухсат бермаса, кирма!” деган чегараловчи гаплар ўғил болаларнинг қулоқларига қаттиқ қуйила бошланади. Бу даврга келиб, ҳаттоки, ота ҳам ўз қизининг хонасига киришдан тортиниб қолади.
ҳамма биладиган, ҳеч кимни ажаблантирмайдиган бу гаплар маслаҳатгўйлик маъносида эмас, балки ўғил уйлантирадиганлар ва қиз чиқарадиганлар нариги тарафни обдон суриштирадиган халқнинг вакиллари бўлганимиз учун бир эслатма сифатида санаб ўтиляпти, холос. Токи, келажакда қизларимиз гўшангага мусаффо қалб билан кирсинлар. Токи, йигитларимизнинг шаштлари ҳеч қачон синмасин. Токи ўша келин куёвлар бир бирига бир умр “Кўз очиб кўрганим” деган ширин муносабатда бўлсинлар.

Ҳозир сайтимизда 328 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ