Сайт бўлимлари
Сабр...
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 13 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Айтишларича, мадиналик бир киши оиласини Маккага – умрага жўнатади. Ўн кишидан иборат катта оила бир GMC машинасига жо бўлади. Ота иш туфайли сафардан қолади. У рулга ўтирган ўғлига қайта-қайта: "машинани тез ҳайдама, аста юр, ҳовлиқма, камарни тақиб ол, эҳтиёт бўл!" деб тайинлайди. Олдинги ўриндиқдаги рафиқасига алоҳида тайинлаб: "Онаси, ўзингиз кўз-қулоқ бўлиб кетинг, тез юрмасин. Мудроқ босса, машинани шарт тўхтатиб, дам олинглар..." деб бир мунча насиҳатларни тахлаб ташлайди. Машина йўлга тушади. Ота машина кўздан ғойиб бўлгунча ундан кўз узмай туради.
Ярим соат ўтар ўтмас ўғлига телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрайди. Тинчликларини билиб кўнгли хотиржам бўлади. Бир мунча вақт ўтгач, яна телефон қоқади. Ўғил телефонга жавоб қайтармайди. Қўли қалтирай бошлаган ота хотин рақамини теради. Биринчи қўнғироқдаёқ: "Лаббай, дадаси" деб тез жавоб қайтарадиган лаббайгўй хотин бу гал сокит. Киши саросимага туша бошлайди. Ўзини қўйгани жой тополмайди.
Бир оздан сўнг телефони жиринглайди. Йўқотган матосини топган йўловчидек суюнган ота рақамга қарамасдан "яхши кетяпсизларми?" деб ҳол сўрашга тушади. Телефон бегона одамдан эди. Мунгли нотаниш овоз сўроққа тутади:
– Фалончимисиз?
– Ҳа, шундай.
– Фалон рақамли машина сизнинг номингиздами?
– Ҳа, менинг машинам, тинчликми? Нима гап?
– Тезроқ фалон шаҳардаги касалхонага етиб келинг.
– Тушунтириб гапирсангизчи?
– Кўнгилсиз ҳодиса: автоҳалокат, оғир бўлинг.
– Ким, қаерда? – даҳшатли хабарни эшитган отанинг кўзи қинидан чиқаёзди. – Саййид, балки сиз янглишаётгандирсиз. Мен ўғлимга тайинлаганман, ёнида онаси бор, у ...
Туут, туут... Ўчирилган телефон овози эшитилади. Нотаниш киши қизил тугмани аллақачон босиб қўйганди.
Касалхонага етиб келгач, уни беморлар ётадиган корпусга эмас, морг томон олиб кетишди. Моргдаги ўнта мурдани таниган ота таърифсиз ҳолатга тушади. Зоҳиран босиқ кўрин-гани билан ботини остун-устун бўлиб кетганди. Бари бир бўлмади: у ёш болалардек чинқириб йиғлашга тушди. Кейин телбаланиб хотини ва фарзандлари бошида айлана бошлади.
Дафндан сўнг у бутунлай телбага айланган эди. Хотини-нинг хонасига кириб: "Аяси, яхшимилар? Камчилик йўқми?" деса, марҳум тўнғичининг хонасига кириб: "Ўқишлар қалай? Қийинчилик йўқми?" деб қўяди. Худди ўйнаётган ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётгандек: "Эҳтиёт бўлиб ўйнанглар, ўйинчоқ талашманглар", дейди. Бирини "асалим", бирини "полвоним", деб эркалатади. У ҳар бир фарзандининг номини айтиб, улар билан алоҳида гаплашар, ўзича кулар, уларнинг кўнглини кў-таришга ҳаракат қилар, нимарларнидир ваъда берарди. Охири бошини чангаллаганча уввос солиб йиғлаб, ташқарига чиқиб кетади...
"ҚАЙҒУДОШ" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар