Сайт бўлимлари
Бахтли оила асослари
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Оиланинг киши учун чинакам фароғат қасрига айланишининг айрим асослари борки, уларга амал қилинса, оилавий бахтга эришилади иншоаллоҳ ва турли нохушликлардан омонда бўлинади...
“Касалликнинг олдини олиш унга қарши курашишдан яхшироқ”
Ҳусни ихтиёр
Киши оиласи бахтли бўлишини истаса, аввало бу нарсага оила қурмасдан аввал ҳаракат қилмоғи лозим бўлади. Бу ўзи учун муносиб ва солиҳа бир жуфтни қидириш орқали бўлади. Буни шариатимизда “ҳусни ихтиёр” яъни “муваффақиятли ва чиройли танлаш” деб аталади. Уйланмоқчи бўлган одам яқин орада ўз жуфти ҳалоли, болаларининг онаси ва сирдошу сирдонига айланажак аёлнинг сифатлари қандай эканини аввалдан билиб олиши ўта зарурдир. Ахир у қўймоқчи бўлган қадам унинг тақдирини ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Киши ўзига муносиб солиҳа жуфтни топса бу унинг бахти, агар бордию бунинг акси бўлса, у ҳолда инсон умр бўйи бахтсизликда, ранжу аламда ҳаётини ўтказишга мажбур бўлади. Шу боис ҳам Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида:
تخيروا لنطفكم (тахоййарув линутафикум) яъни: “Ўз зурриётларингиз учун муносиб “онани” танлаб олинг”, дея марҳама қилганлар. Албатта, киши ўзи учун умр йўлдоши бўладиган аёлда топилиши лозим бўлган сифатларнинг энг асосийси Аллоҳдан қўрқиш, тақво ва салоҳият яъни солиҳлик, яхши тарбия кўрганликдир. Агар шу сифатлар топилса, чирой, аслзодалик каби қолган яхши сифатлар ҳам татийди. Агар мазкур сифат топилмаса, чирой ва гўзаллик азоб ва уқубатга айланади. Шунга аҳамият бермоқ лозим. Мана шу нарсаларга ишора қилиб, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қиладилар:
تنكح المرأة لأربع: لدينها ولمالها ولحسبها ولجمالها فاظفر بذات الدين تربت يداك Маъноси: “Одатда аёл киши тўрт сифати учун никоҳга олинади: дину диёнати учун, молу дунёси учун, ҳасабу насаби учун ва ҳусну жамоли учун. Эй, биродар, сен диёнатлисини олгин!”.
Набий (алайҳиссалом) бу ҳадисларида уйланиш ва оила қуришда одамлар ичида урф бўлган нарса ҳақида хабар бермоқдалар. Дарҳақиқат, одамлар уйланишда бўлажак келиннинг гўзал бўлишини, молу давлати бўлишини, насл насаби тоза, таглик тахтлик бўлишини ва ниҳоят дину диёнатлик бўлишини истайдилар. Лекин, кўп ҳолларда бўлаждак турмуш ўртоқларининг дину диёнатига одобу ахлоқига энг охири эътибор берадилар. Асосан, қизнинг чиройи, бадавлат хонадондан экани ва насл насаби қизиқтиради. Дину диёнати деганда Аллоҳдан қўрқиши, ибодатлилиги ва тақвоси билан бир қаторда, барча одамий хислатлар, одобу ахлоқлар ҳам тушунилади. Кишилар бўлажак умр йўлдошларининг шу томонига кўпинча эътиборсизлик қиладилар. Шу боис, ҳам Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўровчи кишига, “Сен эса дину диёнатлисига эришгин!”, дея ўгит бермоқдалар. Зеро, аёлнинг қалби гўзал бўлса, ташқи гўзаллиги ва насл насабининг шарафлилиги узукка кўз қўйгандек бўлади.
Худди шунингдек, бу борада яъни бўлажак турмуш ўртоқнинг салоҳияти борасида куёвларга ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Қиз узатишдан аввал совчи бўлиб келган куёвнинг одоб ахлоқи ва салоҳияти суриштирилмоғи лозим. Зеро, ҳидоят пешвоси бўлмиш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дейдилар:
"إذا أتاكم من ترضون دينه وخلقه فزوجوه، إلا تفعلوا تكن فتنة في الأرض وفساد كبير"
“Қачонки, ҳузурингизга (қизингизни сўраб) дину диёнати ва хулқи сизларга маъқул бўлган ва сизларни қониқтирадиган бир йигит келса, бас, қизингизни унга беринглар. Агар ундай қилмасангиз, Ер юзида фитна ва катта фасод-бузилиш пайдо бўлади”.
Эътибор беринг, бу ерда бойлиги, таги-тахти қониқтирадиган дейилмаяпти, балки, диёнати ва хулқи сизларни рози қиладиган бир йигит келса, дейилмоқда. Лекин, афсуски, кўпинча, қизимизга совчи бўлиб келган томоннинг бадавлат эмаслиги, ёки тагли-тахтли эмаслиги туфайли рад жавоби бериб юборилади. Натижада, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) огоҳлантирганларидек, оламда бузилиш ва фитна-фасод пайдо бўлади. Одамлар қизларини ўзлари сезмаган ҳолда давлатлик, лекин ахлоқсиз, гиёҳванд кишиларга турмушга бериб юборадилар. Натижада қанча-қанча кўнгилсизликлар келиб чиқади, оилалар бузилади. Шу тариқа, кўп ота-оналар ўз қўллари билан фарзандларини саодат қасри эмас балки, бахтсизлик зиндонига банди қилиб берадилар.
Шунингдек, турмуш қуриш масаласида киши дину диёнати ва салоҳияти билан танилган одамлардан маслаҳат сўраш ҳам мақсадга мувофиқдир. Сўралган киши эса ишонилган одам бўлади, балки, омонатга хиёнат қилмаган ҳолда тўғри маслаҳат бериши ва суриштирилаётган одам ҳақида холис ва тўғри тавсиф бермоғи лозим бўлади.
Саҳобийя аёллардан Фотима бинт Қайс (разияллоҳу анҳо) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурига келиб: “Ё Расулаллоҳ, Абу Жаҳм билан Муовиялар мени қўлимни сўрашяпти (улар ҳақида нима дейсиз, қандай маслаҳат берасиз)”, деди. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай жавоб бердилар: “Муовия ўта қашшоқ, умуман моли (пули) йўқ одам. Абу Жаҳм бўлса, елкасидан ҳеч калтагини қўймайди”. (Мулим ривояти)
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу сўзлари билан мазкур аёлни уларнинг совчилигини қабул қилмасликка чақирмаганлар. Балки, У зот Фотимага совчи бўлган кишиларнинг воқеъликдаги аҳволидан хабар берганлар холос. Совчилардан бири умуман сариқ чақасиз қашшоқ киши бўлса, иккинчиси эса қўли югурдак, хотинларни кўп урадиган қаттиққўл киши эди. Эҳтимол, ҳалиги аёл улардан биронтасига тегишга рози бўлиб, никоҳдан кейин эрининг салбий тарафларини билиб қолса, ўртада муаммо пайдо бўлиши мумкин эди. Шу боис ҳам Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) очиғини айтиб қўя қолганлар. Танлаш ҳуқуқи эса маслаҳат сўраган одамда. Хоҳласин қабул қилсин, хоҳласин қабул қилмасин.
Назар солиш. Яъни бўлажак келинни тўйдан аввал яхшилаб кўриб олиш. Келин ва куёв ўртасида қалбий ришталар мустаҳкам эмаслиги туфайли қанчаданқанча оилаларнинг ришталари турмушнинг илк ойлариданоқ узилиб, парчаланиб кетади. Қалбнинг далили, чопари ва даракчиси эса назардир. Киши уйланмоқчи бўлгани қиз ёки жувонга назар солганда кўп нарса ойдинлашади. Ўша биринчи назар ва нигоҳ орқали ўртада илиқлик ва муҳаббат пайдо бўлиши мумкин. Ёки агар бўлажак келин билан куёв бирбирларига хилқатларидаги қайсидир сабаб туфайли ёқмасалар ҳам тўйдан аввал уларнин айрилишида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Аммо, бирбирини тузукроқ кўриб, билмасдан тўйдан кейин, келинкуёв бирбиридаги жисмоний номутаносибликлар, бирон хунуклик ва ҳоказоларни кўрсалар унда ўртада совуқлик пайдо бўлиб қолади. Шу боис ҳам Муғийра исмли саҳобий бир аёлга совчи бўлганда, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга назар солишни маслаҳат бериб, айтадиларки: “У аёлга қарагин. Ана ўшанда орангиз аҳил бўлади”, деганлар. Муғийра (розияллоҳу анҳу айтади): “Шундан сўнг, мазкур аёлга қарадим. Кейин унга уйландим. Аллоҳга қасамки, ундан кейин ҳаётим давомида шу аёлнинг ўрнини боса оладиган, унга тенг келадиган биронта аёлни топмадим”. Кўряпсизми, тўйдан аввал келинга назар қилишнинг аҳамияти қанчалар катта эканини!
Тўйдан аввал бўлажак келинга назар солиш жоиз экан. Унинг қаерига қараш мумкин деган савол туғилади. Аксарият уламоларнинг сўзларига кўра, бўлажак келиннинг юзи ва қўлларини яъни қўлларининг кафт қисмини кўриш жоиз бўлади. Юз – чирой ёки хунукликдан дарак берса, қўллар теридаги касалликлардан дарак беради.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 264 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар