Сайт бўлимлари
Аёлларга яхши муомала қилинг...
- Подробности
- Бўлим: Ислом дини
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кўп оилалардаги муаммо ва келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар хотинларга нисбатан ё ифрот ёки тафрит билан муомала қилишдан кеелиб чиқади. Бу ерда ифрот деганимизда оилада ҳаддан зиёда талабчанлик, ҳаддан зиёда қаттиққўлликни тушунамиз, тафрит деганда эса ҳаддан зиёда бўш қўйиб, эр кишининг ўз аёлини бошига чиқариб олишини тушунамиз. Ҳолбуки, мазкур ҳолатларнинг иккиси ҳам тўғри эмас. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган кўплаб ҳадисларда, аёлларга яхши муомалада бўлиш, уларни яхшилик билан, чиройли муомала орқали, гўзал сиёсат юргизиш ила тартибга чақириш васият қилинади. Чунки, бу дунёда ҳар томоналама мукаммал бўлган, намунали аёлни топиш душвордир.
Жумладан, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб, бундай дедилар:
“استوصوا بالنساء خيراً” (Иставсув бин-нисааи хойрон). Яъни: “Аёлларни яхшилик билан тарбия қилинглар, уларга яхши муомалада бўлинглар!”. Ҳадис давомида шундай дейилади: “Чунки, аёл қийшиқ қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг қийшиқ томони эса энг юқорисида бўлади. Агар уни (буткул) тўғрилайман десанг, синдирасан. Бордию, шундай ташлаб қўйсанг, унда тўғриланмай, қийшиқлигича ётаверади. Бас, шундай экан, яхши гаплар билан аёлингизни йўлга солингиз”.
Демак, оила қурган ҳар қандай киши, гарчи уйланган хотини энг тарбияли оиладан тушган бўлса ҳам, ундан онда-сонда турли нотўғри муомала, ўйламай гапириб юбориладиган гаплар, айрим кайфиятни бузадиган ишлар ва итоатсизликлар каби нохуш ҳолатлар содир бўлишини истисно қилмаслиги Ва аёлидан содир бўладиган ана шундай ҳолатларга нисбатан асабини мустаҳкам қилиб, тайёр ҳолда туриши керак экан. Чунки, бунақа ишлар деярли барча аёл зотида бор нарсалардир. Агар эр қисқа вақт ичида аёлини буткул тузатаман деса, янглишади. Уни “синдириб” қўяди. “Синдириш” деганда аёлни уриб, уёқ буёғини синдириш эмас, балки оила бузилиши назарда тутилган. Яъни эр ўз аёлининг ҳар сафарги катта ёки кичик нотўғри ишларида жазолаб, уруш-жанжал кўтариб, ундан идеал аёл бўлишини талаб қилса, аввало бу иш асло амалга ошмайди. Натижада уруш жанжал давом этаверади ва пировардида уларнинг оиласи бузилиб кетади. Аллоҳ асрасин...
Лекин, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Бордию, эр киши чарчаб, аёллар ўзи шунақа бўлар экан-да, энди нима қилса қилаверсин, мени тинч қўйса бўлди, деб жиловни бутунлай бериб қўйса ҳам бўлмас, экан. Бунда оилада эр билан аёлнинг ўрни алмашиб қолади. Ва шу туфайли ҳам ўртада албатта низо пайдо бўлади.
Шундан ҳолатлардан сақланишнинг энг яхши йўли аёлларга сабр билан хатоларини чиройли услубда тушунтириш ва гўзал муомала қилиш орқали узоқ вақт давомида тарбиялашдир. Бунинг учун эр киши яхши сиёсатчи бўлиши лозим. Албатта, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада энг яхши ўрнак ва намунадирлар.
Аллоҳ таоло аёллар билан яхши муомалада умргузаронлик қилишга чорлаб шундай марҳамат қилади:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا
Маъноси: “Ва улар билан яхшиликда турмуш кечирингиз. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, сизлар бирон нарсани ёқтирмассиз, лекин Аллоҳ ўша нарсада кўп яхшиликларни пайдо қилиши мумкин”. (Нисо сураси, 19-оят).
Демак, киши аёлининг қайсидир хулқидан норози бўлса, шу билан ўртани бузиб юбормаслиги, балки, бу ҳолатни Қуръону Ҳадисларда келган ўгитлар воситасида, чиройли муомала билан муолажа қилмоғи лозим. Бу иш қуруқ талабчанлик ва дўқ-пўписалардан кўра кўпроқ натижа беради иншоаллоҳ...
Юқоридаги оят мазмунидан шуни тушунамизки, киши ўз аёлини қайсидир хулқи туфайли ёқтирмай қолган бўлса, дарров оила риштасини узишга шошилмасин. Зеро, у ёқтирмаган ўша нарсада келажакда Аллоҳ таоло кўплаб яхшиликларни чиқариб қўйиши мумкин. Аёлингизда бирон камчиликни кўрсангиз, унинг бошқа фазилатларини ҳам кўз олдингизга келтиринг. Дарров уни ёмон кўриб қолманг. Шу маънода Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай марҳамат қилганлар:
لا يفرك مؤمن مؤمنة، إن كره منها خلقاً رضي منها آخر
Маъноси: “Мўъмин киши ўзининг мўъмина аёлидан нафратланмасин. Агар унга аёлининг битта ёмонроқ хулқи ёқмаса, бошқа( яхши) хулқи ёқади, хурсанд қилади”. (Муслим ривояти)
Демак, аёлларимизни уларнинг табиатидаги ўзимизга ёқмайдиган айрим хулқу атворлари туфайли ёмон кўриб қолмаслигимиз, балки, бошқа яхши хулқларини эслаб, сабр билан, рози бўлиб яшамоғимиз мақсадга мувофиқдир. Баъзи ҳикматларда келишича, киши турмуш қуришдан аввал иккала кўзини очиши керак. Тўйдан кейин эса бир кўзини юмиши лозим...
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 286 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар