1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳга доир олди-бердилар ҳалолми?

Биз тарафларда никоҳ тўйидан олдин куёв тараф қиз тарафга «юк» юборади. «Юк» қўй, гуруч, ёғ, ун, сабзи каби нарсалардан иборат бўлади. Ана шу иш Ислом динида жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шариатда «юк» юбориш деган гап йўқ. Бу каби нарсалар ҳалол-пок бўлса, нима учун жоиз бўлмасин?! Бировга шундоқ ҳам совға тарийқасида бирор нарса юбориш шаръан жоиз-ку. Фақат, унда исрофгарчилик, манманчилик, хўжакўрсинлик каби иллатлар бўлмаслиги талаб қилинади.
Шариатимизда Ислом асосларига, одобу меъ­ёрларига зид бўлмаган урф-одатлар манъ қилинмайди. Валлоҳу аълам.