Сайт бўлимлари
Оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шартми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 01 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг, сени оқ қиламиз», дейишмоқда.
Айтинг-чи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билади. Шунинг учун қайта-қайта сўралади.
Аҳли сунна ва жамоадаги тўрт фиқҳий мазҳабдан учтаси, яъни Ҳанбалий, Моликий, Шофеъий мазҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийининг рози бўлиши шарт. Уларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди.
Лекин, бизнинг Ъанафий мазҳабимизда вояга етган йигит-қизларнинг ўзлари учун турмуш ўртоғ танлашда ўз эрклари бор. Чунки, балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган шахс турмуш ўртоғини танлаб, никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади.
Аммо, урфда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасининг маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади.
Мана шу ҳолатни яхши англашимиз керак, агар икки тарафнинг ҳам розилиги жамланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она бор, ўғил ўзи хоҳлаган бир қизга уйланмоқчи, лекин ота-она норози бўлиб турибди.
Агар йигит: «отам норози бўлса ҳам уйланаман», деса, шариат бўйича ҳақыи бор, никоҳи дуруст бўлаверади. Аммо, бундай пайтда чуқурроқ ўйлаш керак, ушбу иши ота-онани норози қилишга арзийдими, кейини қандоқ кечади, балки ота-она ҳақдир, буларни яхши ўйлаб кўриш керак. Иложи борича маслаҳат билан, икки тараф ҳам рози бўлган тарзда бўлса, яхши бўлади.
Ота-оналар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасликка, уларга шариат асосида йўл кўрсатишга ҳаракат қилсалар, ундан ҳам яхши. Валлоҳу аълам.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар