Сайт бўлимлари
Келинсалом инсонга сажда қилиш эмасми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 16 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Халқимизда яхши бир урф-одат бор. Унга кўра, хонадонга келган янги келин эрта саҳарда туриб уйнинг катталарига ва қариндош-уруғларга, янги оила аъзоларининг барчасига салом қилади. Яъни, бунда инсонга таъзим ҳолатини бажаради. Савол шундайки, келинсалом маросими инсонга сажда қилиш бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ислом динида Аллоҳдан бошқага сажда қилиш йўқ, мутлақо мумкин эмас, ҳаром. Лекин, биздаги келинсаломларни «сажда» дейиш тўғрисида мулоҳазалар бор.
Сажда билан келинсалом орасида фарқ борлигини кўпчилик айтади. «Салом» ўз номи билан турибди бу ерда, «сажда» дейилмаяпти, иккинчидан, ният ҳам сажда қилиш эмас. Ўша келин эгилиб, салом бераётган одамлар ўзларини Худо ўрнида кўрмайдилар. Келинда ҳам, унинг ёнида турганларда ҳам келиннинг сажда учун эгилаётгани нияти йўқлиги аён.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бу ерда гап ниятга боғлиқ ва, албатта, ўша амал ҳам бутга, санамга сажда қилувчиларнинг амалларига ўхшаб қолмаслиги керак. Бу нарсани яхши тушуниб олинса, ҳар хил нотўғри тушунчаларга бормасдан тўғри йўлда турилса, иншааллоҳ, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар