Сайт бўлимлари
Номаҳрамга қараш, гап отиш, уни ўпиш, қучоқлаш каби гуноҳларнинг каффороти қандай?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 16 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Зино, роса катта гуноҳ. Биз кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунамиз. Лекин, зинога яқин – ўпишиш, қучоқлаш, кўз билан ёмон қараш, гап отиш каби ишлар ҳақида нима дейсиз? Бунинг гуноҳи тавба билан ювиладими ёки буларга ҳам жазо белгиланганми? Бундай иш қилганлар нима қилиши керак? Каффороти қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ўпса, ушласа ёки назар қилса, ҳақиқий зино собит бўлмайди. Албатта, бу каби ношаръий ишларнинг гуноҳи зиноникича бўлмайди. Шунинг учун, уларнинг жазоси ҳам зиноникидан озроқ бўлади.
Мазкур гуноҳлар зинонинг дебочаси, кўприги бўлиш билан бирга, улар ҳам қайсидир маънода «зино» деб аталиши бор. Масалан, «қўл зиноси», «кўз зиноси», «қулоқ зиноси» каби.
Бу каби ҳолатларда исломий маҳкама томонидан таъзир маъносидаги керакли жазолар берилади. Агар ўшандай жазолар берилса, улар гуноҳ учун каффорот бўлади. Шу билан бирга, гуноҳ қилган шахс Аллоҳ таолога тавба қилиши, гуноҳ ишларга қайта яқинлашмаслиги керак.
Агар мазкур гуноҳларга қўл урган кишига таъзир маъносидаги жазолар берилмаган бўлса, у ҳолда, гуноҳ қилган шахс Аллоҳ таолога чин дилдан қаттиқ тавба қилса, У Зотдан мағфират сўраса, ўша гуноҳни қайта қилмасликка қасд қилса ва уни ювадиган даражада яхши амалларни бажарса, иншааллоҳ, ушбу ишлар унинг гуноҳи учун каффорот бўлади, деб умид қилинади. Валлоҳу аълам.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар