Сайт бўлимлари
Бировнинг оиласини бузиш катта гуноҳ
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 26 Февраль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
САВОЛ: Бир йигит ёш жувонни ёқтириб қолди. Йигит қизни ҳозирги оиласидан ажратиб, унга уйланмоқчи. Йигит тутаётган йўл тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Бировнинг оиласини бузиш катта гуноҳ. Эри бор аёлга уйланишни хаёлга ҳам келтирмаслик керак. Бу иш мутлақо мумкин эмас.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир эр билан аёлнинг ёки хожа билан қулнинг орасини бузса, биздан эмас», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Хотин киши ишонувчан бўлади. Унга эри ҳақида бўлмағур гапларни айтиб, уриштириб, оилани бузишга олиб келадиган кимса мусулмонлардан бўлмас экан. Мафҳумул мухолафа қоидасига биноан, эрга хотин ҳақида турли бўлмағур гапларни айтиб, уни хотинга қарши қайрайдиган кишилар ҳам мусулмонларга хос бўлмаган ишни қилган бўлади. Аксинча, мусулмон инсон нима қилиб бўлса ҳам эру хотиннинг орасини яхшилашга ҳаракат қилмоғи лозим. Ҳатто бу маънода шариатимиз ёлғон гапиришга ҳам изн берган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, унга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Аёл кишилардан ким бўлишидан қатъи назар, ҳеч ким бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга уринмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандоқ, балки ундан ҳам яхшироқ оила бўлишини тилаш ва бунга ҳалол-пок йўл билан ҳаракат қилиш керак.
Афсуски, баъзи бир аёллар бу ҳақиқатни тушуниб етмайдилар, тўғрироғи, тушуниб етишга уринмайдилар ҳам. Улар учун тайёр оилага осон йўл билан кириб олиш бахт-саодат манбаи бўлиб кўринади. Ҳадиси шарифга яхшилаб эътибор берадиган бўлсак, бировнинг хотинини талоқ қилдириб, демасдан, ўз синглисини, дейилмоқда. Ўша аёл ким бўлишидан қатъи назар, мазкура ёмон ниятли аёл учун Ислом бўйича сингил бўлади. Бу сингиллик эса туғишган сингилдан кўра яқинроқ бўлади. Чунки ўртада иймон ва Ислом ҳурмати бор. Ҳар бир мўмина-муслима аёл ушбу ҳақиқатни англаб етмоғи керак.
Мафҳумул мухолафа қоидасига биноан, хотинни эридан айнитиб, ўзиники қилиб олган одам ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар