1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Жинсий тарбия одоби ҳақида

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари!
Афсуски, ҳозирги ўспирин ва ёшлар Исломга зид бўлган жинсий одоб-ахлоқни тарғиб қилувчи фильм, телесериал, телекўрсатув, мусиқа, видеоклип, журнал, интернет ва ҳоказолар таъсири остида шаклланишяпти. Албатта, биз мусулмон ота-оналар фарзандларимизни бундай хил таъсирдан имкон борича чеклашимиз ва асрашимиз шарт. Лекин фарзандларимиз жамиятга (кўча, мактаб ва ҳ.з) кириб борганда мактабдошлар ёки дўстлар орқали ҳам бу таъсир остига тушишлари мумкин. Яъни айтмоқчиманки, ҳозирги глобал асримизда бу каби «пропаганда» ҳамма ерда бор ва ота-оналар буни контрол қила олиши ниҳоятда мушкул. Шундан келиб чиққан ҳолда биз бундай таъсирнинг олдини олиб, фарзандларимизга жинсий одоб ва ахлоқ масалаларига оид исломий таълим ва тарбияни беришимиз зарурми? Зарур бўлса, ўзимиз бевоситами ёки билвоситами (масалани исломий китоблар, устозлар орқали) ва фарзандларимизнинг неча ёшидан бошлаб, қандай усул ва тартибда беришимиз керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Динимизда болаларга жинсий тарбия беришни улар жуда кичик ёшлигидан бошлаш тавсия қилинган. Болаларнинг ётоқларини алоҳида қилишни тавсия қилувчи ҳадислар бор. Шу йўл билан уларнинг жинсий майлларининг эрта бузилиши олди олинади. Кейин қиз ва ўғил болаларни алоҳида ўйнатиш ва ўқитиш, аврат масаласини англатиш ва тақво каби омиллар тушунтириб борилади. Шу тариқа сиз айтган нарсаларни кўришни йўққа чиқарувчи маънавий тўсиқ пайдо қилинади.
Вояга етганларга эса китоблар орқали бу масала тушунтирилади. Валлоҳу аълам.