Сайт бўлимлари
Қизим "бокира» экан..
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 05 Май 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Cавол: Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари. Мени қийнаётган бир масала ҳақида сиздан маслаҳат олмоқчиман.Аввалдан раҳмат Оллоҳ сиздан рози бўлсин. Мен қиз фарзандимни 3 йили 7 ой аввал турмушга узатдим. Шу муддат ичида фарзандли бўлишмади. Қуда томон табибларга кўрсатяпмиз деб айтишди. Мен ҳам безовта бўлиб қизим бизникига меҳмонга келганда, мутаҳассис табибга олиб бордим. Табиб қизимни ҳали "бокира" экан, қизингиз соғлом ҳали қатор-қатор фарзандлар кўрадиган, деди. Шу воқеадан сўнг, қизимни қистовга олиб яҳшилаб сўрадим. Қизим бўлган воқеаларини айтиб берди. Биринчидан Қудаларим, куёв ўғлим қизимга жуда қаттиқ туришар экан, бу нарсани ҳеч кимга айтмайсан деб, ҳатто қўрқитишар экан. Куёв ўғлимдаги ҳолат мужози пастликка ҳам кирмайди. Қизим "бокира» эканку, ҳатто яқинлик қила олмайдиган ҳам экан. Бу ҳолатда яшатиш керакми, ажратиб олиш керакми ҳайронман. Илтимос чиройли эчимини билдиришингизга муҳтожман. Салом ва эҳтиром билан Онаизор.
Жавоб: Ихтиёр ўзларингизда. Шариатда сизларга ҳақ берилган.
Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким бир аёлга уйланса-ю, унга қовушишга қодир бўла олмаса, унга бир йил муддат берилади. Қовуша олса олди, бўлмаса, оралари ажратилади», деди».
Бу ҳолатда айб эрда бўлади. Жинсий ожизлиги учун хотинга жинсий яқинлик қила олмайди. Бундай ҳолатда унга шариат ҳукми бўйича бир йил муддат берилади. Чунки жинсий ожизлик нозик хасталикдир. Унга даво топиш ҳам осон эмас. Фақат вақт ўтиши билан хотиржамлик асосида бир натижага эришиш мумкин. Ҳар кимнинг мижози ҳар хил бўлади. Баъзи эркаклар жинсий маънода ёзда яхши қўзғолсалар, баъзилари қишда яхши қўзғоладилар. Бир йил муддат беришда эса, тўрт фаслнинг тамом ўтишигача имкон берилган бўлади. Шундан сўнг ҳам жинсий ожизлик давом этаверса аёлга ажрим ҳаққи бери-лади. Жинсий қониқиш ҳаққи адо этилмаганидан кейин аёл мазкур ҳаққа эга бўлади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар