Сайт бўлимлари
Талоқни тақиқлаб қўйса бўлмайдими?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 18 Июнь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бўлар-бўлмасга хотинини талоқ қилишлар, айрим аёлларнинг эрларига зарда қилиб “талоғимни берасан” дея талаб қилишлари одат тусига кириб боряпти. Назаримизда бундай ишлар оила мустаҳкамлигига путур етказаётганга ўхшайди. Мана шу омилларни назарда тутиб, талоқ қилишни тақиқлаб қўйса бўлмайдими?
ЖАВОБ: Талоқ ҳақида дунё халқларида икки хил қараш бор: биринчиси – талоққа рухсат бермаслик. Бунга мисол қилиб баъзи масиҳий мазҳаблар тутган йўлни олиш мумкин. Иккинчиси – талоққа рухсат бериш. Бу йўл кўпларнинг, шу жумладан, мусулмонларнинг ҳам тутган йўлидир.
Талоққа рухсат бермаслик инсон табиатига қарши ҳукмдир. Чунки инсон ўз ҳаётида турли ҳолатларга тушиб туради. Баъзи ҳолатларда эр-хотин оилавий ҳаёт-ни бирга давом эттиришга ҳеч имкон топа олмай қолишади. Шунинг учун талоққа рухсат берилмаган давлатларда эр-хотинлар расман ажрашмаган бўлишса-да, амалда бирга яшамай, ўзларига ўйнаш тутишади ёки зино билан машғул бўлиб юришади.
Талоққа рухсат берганлар ҳам ўзаро бир неча тоифага бўлиниб кетишади. Баъзилар талоқни қози, яъни ҳозирги тил билан айтганда, суд орқали амалга ошириш керак, дейди. Бошқалари хотинларга ҳам талоқ қўйиш ҳуқуқини бериш керак, дейишади. Учинчи тоифа эса, талоқ қўйиш эрнинг ҳаққи, дейди.
Энди бу йўналишларни қиёслаб кўрайлик: Талоқ қози томонидан бўлиши умуман мумкин эмас. Чунки талоқ эр-хотиннинг ўзаро оилавий сирлари билан боғлиқ нарса. Кўпгина сабабларни одамларга, жумладан, қозига айтишга инсоний одоб-ахлоқ йўл қўймайди. Бундай ҳолатда ким юзсизроқ, гапга устароқ бўлса, ёлғонни кўпроқ ишлатса, ўша ютади.
Хотинга талоқ қўйиш ҳаққи берилиши ҳам тўғри эмас. Чунки аёл кишини Аллоҳ таоло алоҳида хос табиат билан яратган. У мулойимлик, юмшоқлик, латофат, гўзаллик соҳибаси ва бундай ҳолатларда ўзини қулай ҳис этади. Аксинча, қўполлик, уруш-жанжал, куч ишлатиш, аччиқни ютиш каби ҳолатлар уларга ёт. Ушбу ҳолатларни эътиборга олиб, фараз қилинг-а: ихтиёр аёл кишида бўлса, эрини неча марта талоқ қўйиши мумкин?
Учинчиси исломий ечимдир. Бу инсон табиатини эътиборга олишдан келиб чиққан илоҳий ечимдир. Одатда, оила қуриш учун бўлғуси келин эмас, кўпроқ бўлғуси куёв елиб-югуради. У бу мақсад йўлида мол-пул сарфлайди, қаллиққа маҳр беради, тўй харажатини кўтаради. Оиланинг обрўйи унинг шахсий обрўйидан ҳам устун бўлиб қолади. Фарзандлар унга нисбат берилади. Хуллас, мазкур ва яна бошқа сабабларга кўра, талоқ қилишдан аввал эр етти ўлчаб бир кесмоғи шарт бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам, Исломда талоқ қилиш ҳақ-ҳуқуқи эрга берилган. Лекин шариат талоқ қилишдан аввал бошқа енгилроқ чораларни кўриб, ажрашишнинг олдини олишга даъват этади (Аллоҳ билувчидир).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар