1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳгача кўришиб турса бўладими?

Cаволим шундан иборатки, ҳозирги кунда муслим ва муслималарни бир-бирлари билан таништириб-унаштиришни шариатимизга кўра қай тарзда амалга оширсак бўлади? Никоҳдан олдин икки ёшнинг бир-бирини яхши ўрганиб, таниб олишларига бирор рухсат борми? Ёшларнинг розилигидан сўнг унаштириш давридан то никоҳгача кўришиб туришса, гуноҳ бўлиб қолмайдими? 

ЖАВОБ:  Келинликка ва куёвликка номзодлар бир-бирларини тўйдан олдин кўришлари гуноҳ ҳисобланадими? Ёки баъзи бирлар айтганидек, ёшлар бир-икки йил бирга юриб, бир-бирини синаб кўришлари керакми? Исломда юқорида тилга олинган икки услуб ҳам нотўғри ҳисобланади.
Бир-бирини кўрмасдан оила қуриш яхши эмас. Буни қуйида келадиган ҳадиси шарифлардан ўрганамиз, иншааллоҳ. Бир-бирини кўрмаган кишилар юз кўришишганда бир-бирларига ёқмай қолишлари ҳам мумкин. Иккинчидан, сифатлари суриштирилганда бошқани кўрсатиб, никоҳга бошқани олиб келиш хавфи ҳам бор. Бошқа одамнинг суратини кўрсатиб, тамоман ўзга кишини никоҳламоқчи бўлганлар ҳам топилади. Шунинг учун оила қурмоқчи бўлган икки тараф бир-бирини аввалда кўргани яхши.
Лекин, бу дегани, баъзи диндан бехабарларнинг ғайридинларга тақлид қилиб, оила қурмоқчи бўлган ёшлар бир-икки йил синашиб, кейин никоҳдан ўтишлари керак, деган гапларини тасдиқлаш ҳам эмас. Бу иш Исломда мутлақо жоиз эмас, ҳаром нарса. Балоғатга етган эр ва аёлнинг холи қолишлари асло мумкин эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бегона эркак ва аёл холи қолса, учинчилари шайтон бўлишини таъкидлаганлар.
Энг қизиғи, мазкур «синаш» даврида ҳар икки томон ҳам мақсаддаги синовга эриша олмаслигини тажриба исбот қилди. Синашиб турмуш қурганларнинг оиласи тезроқ ва кўпроқ бузилишини ҳамма кўриб-билиб турибди. Чунки ҳар икки тараф ҳам «синаш» даврида ўз камчиликларини беркитишга, ўзида йўқ фазилатларни ҳам бор қилиб ёки бўрттириб кўрсатишга жон-жаҳди билан уринади. Оқибатда икки томон ҳам бир-бирини алдайди, бир-бирига «фаришта» бўлиб кўринади. Лекин бу сохтакорлик, қалбакилик умр бўйи давом этиши мумкин эмас. Никоҳдан кейин икки томон ҳам тезда ўзининг ҳақиқий башарасини очади. Сўнгра келишмовчиликлар чиқади ва оила бузилади. Фақат «синаш» давридаги ҳаром-хариш юриш, бунинг гуноҳлари, баъзи ҳолларда зино ва зинодан ортган фарзанд қолади, холос.
Шунинг учун ҳам Исломда бу ишга рухсат берилмайди. Сўраб-суриштирсин, шариат белгилаб берган доирада кўриб-ўргансин, шунинг ўзи етарли бўлади. Бу масалага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари қизиқтирганлар, тавсия қилганлар. Шунинг учун ҳам, барча ҳадис китобларимизда, кўпгина фиқҳ китобларимизда совчи қўймоқчи бўлган пайтда бир-бирини кўриш ҳақида алоҳида боблар бор (Аллоҳ билувчидир).