1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Баъзи ишларда эрга бўйсунмаса бўладими?

Агар эр хотиндан безаниб юришни, уйидан бошқа жойларда, бегоналар олдида сочини очиб юришни талаб қилса, хотин унга бўйсуниши керакми? Агар бўйсунмаса, талоқ билан қўрқитса-чи?

ЖАВОБ: Йўқ, у эрнинг бундай талабига бўйсуниши мумкин эмас. Зеро, Холиққа гуноҳкор бўлиб, махлуққа итоат этилмайди. Эрнинг талоқ билан қўрқитиши аёлни масъулият ва гуноҳдан халос этмайди. Агар эрнинг бундай жоҳилона талабларини бажарса, аёл ҳам, эри ҳам гуноҳкор бўлади. Эрнинг гуноҳи хотиннинг гуноҳидан кўпроқ бўлади. Агар бу эр аёлларнинг иффатларини сақлаб кийиниб юришларини маданиятсизлик ва ёмон одат деб ҳисобласа, динда зарур деб билинган шаръий ҳукмларни писанд этмагани учун кофир бўлади (Аллоҳ билувчидир).