1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Эр-хотинлик одоблари нималардан иборат?

Беҳаёлик санамасангиз, менинг эр-хотинлик масаласида бир неча саволларим бор эди. Ахир, шариатда шарм йўқ, деган гаплар бор-ку! Масалан, эр ҳафтада хотини билан неча бор қўшилиши керак? Бунинг шаръий белгиланган адади борми? Муслима аёл эри олдида юпқа ич кийим кийиб юрса бўладими? Бордию бирор сабаб билан хотин эрнинг қўшилиш таклифини рад этиши мумкинми? Эр хотинидан қайси ҳолатларда алоҳида ётиши керак?

ЖАВОБ: Ҳафтада неча марта қўшилиш ҳақида алоҳида кўрсатмалар йўқ, бу нарса эр-хотиннинг истагига ва имкониятларига боғлиқ. Ҳафтада қўшилишнинг белгиланган адади йўқ. Ўз эрлари олдида зийнатини кўрсатиш, шаффоф ва калта кўйлаклар кийиш, ҳаракат ва сўзлар билан эрига ёқишга уриниш муслима аёлларга ҳам тўғри келади. Айниқса, дин аҳкомларини бажарадиган солиҳа аёллар шундай қилишлари керак. Ўзининг ва эрининг иффатларини сақлайдиган аёл диндор аёлдир. Аллоҳ таоло жаннатда қайта халқ этадиган аёллар ҳақида Воқеа сурасининг 36–37-оятларида шундай марҳамат этади: «Биз номаи аъмолларини ўнг қўлдан олганлар учун аёлларини янгидан бокира, кўнгил топадиган, тенг ёшли қилиб яратдик». Демак, турли йўл ва воситалар билан эрини мафтун этувчи аёл эрига суюмли аёлдир. Қўшилиш таклифини рад этиш ҳақидаги саволингизга келсак, хотин нима билан машғул бўлишидан қатъий назар, буни рад қилиши мумкин эмас. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Эри ҳожатига чақирганида аёл нон ёпаётган бўлса ҳам, келсин». Зеро, унинг эри билан машғул бўлиши энг муҳим ишдир. Агар чарчаган бўлса ҳам, мумкин қадар эрига чиройли муомала қилиши керак. Навбатдаги саволга жавоб бундай: эр ўз ҳаракатларида шаръий ҳукмларга хилоф қилмас экан, аёлдан бўйсунмаслик намоён бўлганида хотинидан алоҳида ётиши мумкин. Аммо аёлни хорлаш ва таҳқирлаш учун бошқа ўринда ётиши мумкин эмас. Бу иш аёл билан яхши яшаш ва яхши муомала қилишни буюрган шаръий кўрсатмаларга зиддир. Ҳайзли ёки нифос кўраётган аёл ҳам эридан алоҳида ётиши ёки ундан ўзини узоқ олиб юриши мумкин эмас. Зеро, эрининг ундан ором олиш ҳуқуқи бор. Эри рози бўлмай, ўзини тортса, гуноҳкор бўлади (Аллоҳ билувчидир).