1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Куёвимнинг ранжитиши тўғрими?

Яқинда куёвим қизимни арзимас хатоси учун ранжитибди. «Нега бундай қилдингиз?» десам, «Айтганимни қилмади», деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Аёл эрига итоат қилиши, унинг топшириқларини, агар улар Аллоҳ амрига зид бўлмаса, бажариши лозим. Аммо эр топшириқлари Аллоҳ амрига зид бўлса, уни бажармаслиги керак. Зеро, Холиққа гуноҳкор бўлиб, махлуққа итоат этилмайди.
Эрларнинг аёллардан афзаллигини, баъзи фаҳм-фаросатсиз жоҳиллар ўйлаганидек, эр аёл устидан ҳукм қилувчи ҳоким, унга истаган нарсасини юклайди ва хоҳлаганини буюради, аёлнинг “йўқ” дейишга, эрининг буйруғига қарши чиқишга ҳаққи йўқ, чунки у хато қилса ҳам, золим ва қўпол бўлса ҳам, эрдир, деб тушуниш дуруст бўлмайди. Бундай тушуниш бағоят катта жаҳолатдир. Аллоҳ амрига зиддир.
 Хотинларни қулни калтаклагандек калтакловчилар яхши киши эмас. Хотинларга озор берувчилар, уларни хорловчи ва камситувчилар, уларга қўполлик қилувчилар қалбларида меҳр бўлмаган кишилардир. Улар жуда ҳам ёмон эрлардир. Мусулмон эрлар бундай бўлмаслиги керак.
Ҳақиқий маънодаги эр хотини билан яхши муносабатда бўлади, эрлик масъулиятини садоқат ва ихлос билан адо этади. Хотинининг ҳолатини яхшилайди, бузмайди. Унга яхшилик қилади, ёмонлик қилмайди. Уни яхши ишларга бошлайди, яхши ишлардан қайтармайди. Хотини хато қилса, насиҳат билан унга шафқат кўрсатади, қўполлик қилмайди. Унга меҳр-илтифот кўрсатади, тундлик ва манманлик қилмайди (Аллоҳ билувчидир).