1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Шунда талоқ тушадими?

Мен намоз ўқиб, ибодатда юрувчи аёлман. Турмуш ўртоғим Аллоҳга ибодат қилмайдилар, спиртли ичимликлар истеъмол қиладилар. Бундан етти йил аввал эрим ичмаган ҳолларида ва оқибатини билмаган ҳолларида, жаҳл устида менга «сени уч талоқ қўйдим» деб юбордилар. Биз бирга яшамай юрдик. Кейин баъзи намозхон кишиларнинг: “чин кўнгилдан айтилмаган бўлса, никоҳ ўқитиб яшаса бўлади”, деган маслаҳатига кўра шундай яшаб юрдик. Лекин кейинчалик яна бир неча бор жаҳл устида «кет» деган сўзларни, яна бир куни «сени уч талоқ қўйвораман», яна бир куни «рўмолингни ечиб юрмасанг, уч талоғингни бериб юбораман» дедилар. Бу вазиятда қандай йўл тутишим зарур?

ЖАВОБ: Намоз ўқиб, ибодатда юрганингиз ўзингизнинг бахтингиз. Турмуш ўртоғингизнинг ибодатсизлиги ва маст қилувчи ичимликларни ичиши ўзи, сиз ва оилангиз учун бахтсизликдир. Мана шу бахтсизликнинг бир кўриниши оилангизнинг бузилишига ва мактубингизда келган ҳолатга олиб борган. Бундай масалаларни “баъзи намозхон кишилар”нинг гапи билан ҳал қилмаслик керак. Намозхон бўлиши шаръий масалаларни ечишига ҳуқуқ бермайди. Балки илмли одамларга, масжид имомларига мурожаат қилиш керак. Талоқ масаласи тарафларнинг иштироки билан олим киши ҳузурида ечилади. Мисол учун, сиз айтган «кет» деган сўзни эр нима ният билан айтганини аниқлаш керак бўлади. Буни фақат унинг ўзидан сўраб аниқланади. Шунинг учун сизга шариатни яхши биладиган бирор олим киши, масжид имомига мурожаат қилиш тавсия қилинади (Аллоҳ билувчидир).