Сайт бўлимлари
Никоҳда исм айтилмаса ҳам жоизми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 08 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бир дўстимнинг тўйида никоҳ ўқиётган домла келин-куёвнинг исмини айтмай уларни никоҳлаб қўйди. Яъни «куёв-тўра келинпошшани тан маҳрамликка қабул килдингизми?» ва «келинпошша куёвтўрага тан маҳрамликка розимисиз?» деб никоҳ ўқилди. Мана шу ўринда никоҳ жоиз бўлдими?
ЖАВОБ: Бизда никоҳ чоғида келин-куёвнинг номини айтиш домлалар тарафидан доимо қилиб келинган нарса. Лекин сиз айтган ҳолатни синчковлик билан ўрганиш керак. Эҳтимол икки тараф бир-бирига танишлиги учун домла номларни айтмагандирлар? Эҳтимол яна вакиллар томонидан айтилган бўлиши мумкин. Асли Исломда келин-куёв бир-бирини танимайдиган бўлса, бир-бирининг номини билмаса ва рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди. Балки куёв келиннинг ийжоб ва қабул пайтидаги розилигини баён қилувчи овозини, куёв-келин бир-бирларининг ҳамда гувоҳлар ҳам розилик сўзларини ва овозларини эшитишлари лозим. Шу маънода бизда номини айтиш, сўраш, тасдиқлаш, икки тарафдан розилик олиш йўлга қўйилган. Албатта буни имом-домлаларимиз келажакда эътиборга олишади, деган умиддамиз. Лекин бу саволдаги никоҳнинг жоизми ёки йўқми эканини айта олмаймиз. Чунки бу жуда нозик нарсадир. Буни алоҳида ўрганиб, тадқиқ килиб, кейин бир нима дейиш мумкин. Биз эса шариатда келадиган қоидалар билан чегараландик (Аллоҳ билувчидир).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар