1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Ҳомиладор бўлмаслик учун ҳозирда «спирал» деган нарса аёл ичига жойлаб қўйилади...

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари!
Мен уйланганман, аёлим ҳомиладор, яқинда фарзандли бўламиз. Шу борада саволим бор эди. Аёлим она бўлганидан сўнг маълум бир муддат жинсий алоқада бўлолмайман ва алоқага рухсат бўлганида яна ҳомиладор бўлиб қолиш эҳтимоли бор, ваҳоланки фарзандимиз ҳали анча кичкина ва аёлимга қийин бўлишини ўйлаган ҳолда вақтинчалик ҳомиладор бўлмаслик учун ҳозирда «спирал» деган нарса аёл ичига жойлаб қўйилади, буни қўллаш жоизми? Шу масалани, яъни «вақ-тинчалик ҳомиладан муҳофазаланиш» масаласини ойдинлаштириш имкони борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳадисларда бу иш азл деб аталади. Бу нарса эркак жинсий алоқанинг сўнгида уруғликни ташқарига тўкиши билан ҳосил бўлган. Ҳанафий, моликий ва бир қавлда шофеъий мазҳабларида аёлнинг беморлиги ва эмизикли боланинг соғлигига зарар етиши аниқ бўлганида, аёлнинг изни билан азл қилиш жоиз дейилган. Демак, эру хотин келишиб, адолатли табибларнинг зарар ҳақидаги гувоҳликларини олиб фақат вақтинча ҳомиланинг ман қилувчи воситаларини ишлатса бўлади. Ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаслиги лозим бўлган ҳақи-қат–Исломда наслни чеклаш мутлақо мумкин эмаслигидир. Валлоҳу аълам.