Сайт бўлимлари
«Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чикадилар ва ўз-ўзидан хотинлари талок бўлади»
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
САВОЛ: «Мўминлар кимнидир сўксалар, иймондан чиқадилар ва ўз-ўзидан хотинлари талоқ бўлади» дейишади. Шу сўзлар ҳақиқатга қанчалик яқин?
ЖАВОБ: Албатта мўъмин киши бошқа бир мўъминни сўкиши ниҳоятта оғир бир мусибат, катта бир гуноҳ, лекин сўкиш орқали иймондан чиқиб, ўз-ўзидан хотини талоқ бўлади деган тушунчани бир оз шарх қилишга тўғри келади. Пайғамбаримиз с.а.в. ўзларининг ҳадисларида марҳамат қилиб айтганларки: “Мусулмон кишини сўкмоқлик фосиқликдир, у билан ўлдириш учун жанг қилмоқлик, уришмоқлик куфрдир” деганлар. Бу ҳадисда сўкишни куфр дейилмаяпти, балки фосиқлик дейилаяпти. Фосиқ дегани миллатдан чиқазадиган, иймондан чиқазадиган гуноҳ эмас, балки шариатдан чиқазадиган яъни шариатни айтганини қилмаганни учун гуноҳкор бўлишликка олиб борадиган иш ҳисобланади. Ана энди мусулмон мусулмонни ўлдириши куфр дейилиши, бир мусулмонни ўлдириб қўйган киши кофир бўлиб диндан чиқиб қоладими деган тушунча бўлса бунга ҳам уламоларимиз: “Йўқ, иймондан чиқмайди, балки осий бўлади, катта гуноҳкор бўлади, шаръий жазога лойиқ бўлади, қасддан ўлдирган бўлса, ўзини қасос учун ўлдириш керак, билмасдан ўлдирган бўлса хун тўлаши керак” деган маънони айтилади. Бас, шундай экан бировни сўкишни ўзига раво кўрган одамларни кофир бўлмаганларидан кейин хотинлари талоқ бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бу дегани иймондан чиқмайсан, хотининг талоқ бўлади, ҳоҳлаганингни сўкавер деган ҳолат бўлмаслиги керак. Бировни сўкиш, бировга озор бериш катта гуноҳ, шунинг учун бу нарсадан эхтиёт бўлиш керак. Бу нарсага мутлақо яқин йўламаслик керак, лекин бу нарсадан қайтараман деган мақсадда муболағага бориб бировни сўккан кофир бўлиб, хотини талоқ бўлади деган гапни ҳам айтмаслик керак. Балки динимиз таълимотида нима бўлса шуни айтиш керак. Бировни сўккан одам фосиқ бўлади, гуноҳкор бўлади ўша гуноҳига яраша Аллоҳ таоло тарафидан жазо тортади. Шу гуноҳини ювиш учун тавба қилиш керак, ўзи сўккан одамдан узр сўраши керак, уни рози қилиш пайидан бўлиб ҳаққини ҳалол қилиш маъносида изнини олиш керак бўлади. Бир бирини сўкишлик мусулмонларга тўғри келмайдиган, уларнинг сиймосидан бўлмаган қалбаки ишлардан ҳисобланади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар