Сайт бўлимлари
Қўшнимиз мастлигида хотинини уч талоқ қўйибди
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
САВОЛ: Қўшнимиз мастлигида хотинини уч талоқ қўйибди. Шунинг учун улар кейин бориб дамлага никох ўқитишибди. Лекин яқин ўтган кунларда теливизорда бир домла уч талоқдан сўнг ўша эрга никохланмайди дедилар. Вазиятнинг ечими қандай бўлиши лозим эди?
ЖАВОБ: Талоқ албатта яхши нарса эмас. Исломда талоқ эркакка берилган ҳақ ҳуқуқ ҳисобланади. Лекин буни орадаги муносабатлар ўта оғир тарзда бузилиб, бирга яшашнинг мутлақо имкони қолмаганда, ишлатилиши керак бўлган нарсадир. Талоқ бўлар-бўлмасга, уйин тарзида ёки хотинни жазолаш ёки қурқитиш тарзида ишлатиладиган нарса эмас. Динимиздан узоқлашишимиз оқибатида, диний таълимотлаони, хусусан оила ҳақидаги таълимотларни, эр-хотин ўртасидаги муомалаларни кишиларимиз мутлақо билмаганликлари оқибатида ҳозирги кунда мана шунга ўхшаш масалалар жуда кўп тарқалган. Пайғамбаримиз с.а.в. ўзларининг ҳадисларида айтадиларки: “Ўзи ҳалол-у, лекин Аллоҳга энг ёмон кўрилган нарса талоқдир” деганлар. Шунинг учун эркаклар уриш-жанжал оқибатидами, саволда айтилганидек, ўзи жиноят ҳисобланган ароқҳурлик оқибатидами, яна бошқа нарсалар оқибатидами, хотинни талоқ қўйишга шошилмасликлари керак. Буни устига бирданига уч талоқ қўйиш яна ҳам оғир мусибат, агар шариатни билган одам бўлса, мусибат юқори даражага етиб, мутлақо яшашни имконияти қолмаган пайтда ҳам хотини ҳайздан поклангандан сўнг унга яқинлашмасдан туриб бир талоқ қўйиши керак, бу шариатни кўрсатмаси. Уч ой ўтгандан кейин хотини уч бор ҳайз кўриб, поклангандан сўнг иддаси чиққандан сўнг яна бир талоқ қўйиши керак. Яна идда чиққандан кейин бир талоқ қўйиб, уч талоқ бўлиши керак. Шариатда бу қоидаларни жорий қилишдан мақсад шу фурсат ўтиши билан эхтимол эр ўз фикридан қайтиб, хотини билан ярашиб кетар, оилани бузилишига йўл қўймаслик керак, буни иложи борича турли бохоналар билан орқага сўриш кераклигини кўрсатадиган бир хукмдир. Лекин мана Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ичиб, маст бўлиб турибди Яна бир бошқа гуноҳга ўзига рухсат берилмаган ишга хотинини уч талоқ қўйишга қул урибди, бу мусибат устига мусибат. Энди уч талоқ масаласига келадиган бўлсак, бир киши хотинини бир оғиз жумла билан “Сени уч талоқ қўйдим” деса, уч талоқ тушиши, булар нихои равишда ажралишлари ҳақида тўрт фикхий мазхаб ҳаммаси бир овоздан хукм чиқарганлар: “Эр бир оғиздан бир йўла хотинини уч талоқ қўйса, уч талоқ тушади” деган гапни айтганлар ва бунга хужжат далилларни келтирганлар. Шу билан бирга Ханбалий мазхабидан чиққан баъзи бир шахслар, жумладан, ибни Таймия ва ибни Қайум деган кишилар “ Уч талоқни бир оғиздан айтса, бир талоқ тушади” деган гапни айтганлар. Аммо бўларни гапи тўрт мазхаб уламоларини гапини олдида кучсиз бир гап ҳисобланади. Буни ҳам билиб қўйишимиз керак. Уч талоқ тушгандан кейин эр-хотин ажрашадилар, энди фақат Хотин бошқа бир эрга текканидан сўнг ўша иккинчи эр вафот этиб қолса ёки ораларида бир келишмовчилик бўлиб у ҳам талоқ қилса, кейин аввалги уни қўйиб юборган эрига қайта никохлаш мумкин бўлади ҳолос. Бошқа бундай ҳолатларда гапни чўзишни кераги йўқ. Мана шу нарсаларни ҳар бир мусулмон эр ва аёл яхши билишлари керак. Баъзи бир ҳолатларда айтилган тўрт мазхабни гапини қўйиб, мазкур икки кишини яна бошқа кишилар ҳам қушилган бу сафга ибни Таймия ва ибни Қаййумларни гапини олган ҳоллар ҳам бўлган. Буни диний идора маълум бир ҳолатларда қилишган. Шунинг учун ба масалани шахсий ҳолатда ҳал қилмоқчи бўлган кишилар диний идорага мурожаат қилиб келишган. Ҳозирги кунда ҳам имконияти бўлса, бориб умуман талоқ масаласини радио орқали ёки учинчи бир шахс орқали ҳал қилиш аниқ бир хукмни чиқиўига олиб келмайди, балки эр-хотин ва ўша жанжални устида турган гувохлар бўлса, ҳозир бўлган ҳолда мана шу масалаларни биладиган илмлик шахс олдида ўзларини гувохликларини бериб очиқ-ойдин муолажа қилишликлари керак бўлади.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар