1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Рухсат берилмаган жойига қўшилиш ҳаром

 

 

 

Мусулмон киши аёлининг туғиш ўрнидан бошқа жойига жинсий алоқа қилиши ҳаромдир. Бу юқорида келтирилган оят ва ҳадислардан ҳам маълум бўлди (зотан «зироатгоҳ» деганда экин экиладиган, яъни фарзанд ҳосил бўладиган жойни тушунилади).

Биринчи: Умму Салама (р.а) ривоят қилади:
 «Муҳожирлар Мадинага келгач, баъзилари ансор аёлларга уйландилар. Муҳожирлар одатда аёлларини дум (тескари) ёткизиб яқинлик қилишар, ансорлар эса бундай қилмас эдилар. Муҳожирлардан бири (ансорлардан бўлган) аёлига шундай қилмоқчи бўлди. У то Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўрамагунича бунга рози бўлмаслигини айтди. У Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига келди, аммо бу ҳақда сўрашдан уялди. Умму Салама (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)дан бу ҳақда сўради. Шунда қуйидаги оят нозил бўлди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг...» Расулуллоҳ (с.а.в): «Йўқ (яъни, хоҳлаган жойингизга эмас.)! Фақат бир жойига (яъни туғиш ўрнига бўлса, мумкин)»,- дедилар».[1]

Иккинчи: Ибн Аббос (р.а) ривоят қилади:
 «Умар ибн Хаттоб (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига келиб: «Эй Аллоҳнинг элчиси, мен ҳалок бўлдим!»,- деди. Расулуллоҳ (с.а.в): «Сени нима ҳалок қилди, эй Умар?»,-дедилар. Умар (р.а): «Кечқурун эгаримни  айлантирдим (яъни аёлимга орқасидан яқинлашдим)»,- деди. Расулуллоҳ (с.а.в) унга жавоб қайтармадилар. Сўнг оят нозил бўлди: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг...». Расулуллоҳ (с.а.в): «Олдидан, орқасидан (қўшилавер), фақат орқа томонига яқинлашишдан сақлан ва ҳайз ҳолатида эҳтиёт бўл»,- дедилар».[2]

 

Учинчи: Хузайма ибн Собит (р.а) ривоят қилади:
 «Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в)дан аёлининг орқа томонига ёки орқа томонидан қўшилувчи эркак ҳақида сўради. Расулуллоҳ (с.а.в): «Ҳалол»,- деб жавоб бердилар. У киши чиқиб кетаётганида уни чақирдилар ёки чақириб келишни буюрдилар ва: «Нима дединг? Икки аъзодан қайси бирини назарда тутган эдинг? Агар орқа тарафидан олди (аъзоси)га бўлса, ҳа. Аммо орқа тарафидан орқа (аъзо)сига бўлса, йўқ. Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди – аёлларинигизнинг орқа (аъзо)сига қўшилманглар!»,- дедилар».[3]

 Тўртинчи:  Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилади:
  «Аёлнинг орқа (аъзо)сига қўшилувчи кишига Аллоҳ қарамайди».[4]

 Бешинчи: Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилади:
 «Аёлининг орқа (аъзо)сига қўшилувчиларга лаънат бўлсин!» [5]

Олтинчи: Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қилади:
 «Кимда-ким ҳайзли аёлга ёки аёлининг орқа (аъзо)сига қўшилса ёки фолбинга борса, Муҳаммад (с.а.в)га нозил қилинганларга кофир бўлибди».[6]

[1] Аҳмад, Термизий ва бошқалар ривояти, саҳиҳ.
[2] Насоий «Ишратун Ниса» асарида ҳасан иснод билан, Термизий ва бошқалар ривояти.
[3] Шофиъий, Байҳақий ва бошқалар ривояти, саҳиҳ.
[4] Насоий ҳасан иснод билан «ал-Ишра» асарида, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривояти.
[5] Абу Довуд, Аҳмад ва бошқалар ҳасан иснод билан ривоят қилган.
[6] Абу Довуд, Термизий ва бошқалар, саҳиҳ.