Сайт бўлимлари
Суннатга мувофиқ валима
- Подробности
- Бўлим: Никоҳ одоби
- Чиққан санаси: 24 Июнь 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Валимада қуйидаги ҳолатлар топилиши керак:
Биринчи: Валима никоҳ кечасидан сўнг 3 кун ичида бўлиши керак.[1] Бу Расулуллоҳ (с.а.в)нинг суннатларидир.
Анас (р.а) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) аёлларининг олдига кирдилар ва мени одамларни таомга таклиф қилиш учун юбордилар»[2].
Яна Анас (р.а) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в) София (р.а)га уйландилар ва унга (асираликдан) озодликни маҳр қилдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) 3 кун зиёфат бердилар».[3]
Иккинчи: Киши зиёфатига, хоҳ бой, хоҳ камбағал бўлсин, тақволи кишиларни таклиф қилиши керак.
Абу Саид ал-Худрий (р.а) ривоят қилади:
Расулуллоҳ (с.а.в): «Фақат мўмин билан дўстлаш ва таомингни фақат тақволи киши есин»,- деб марҳамат қилганлар.[4]
Учинчи: Киши қодир бўлса бир ёки бир нечта қўй сўйиб зиёфат бериши мумкин. Бу қуйидаги Анас (р.а) ривоят қилган ҳадисга асосланади:
«Абдураҳмон ибн Авф Мадинага келгач, Расулуллоҳ (с.а.в) у билан Саъд ибн Ар-Рабиъни биродар тутинтириб қўйдилар. Саъд дунёдор киши эди. У Абдураҳмонга: «Эй биродар, мен Мадинанинг энг бойларидан бириман. Шунинг учун мени мол-мулкимни кўргин-да ўзингга ёққан ярмини ол. Иккита хотиним бор, хотинларимдан ўзингга ёққанини танла, мен ўшани сен учун талоқ қиламан. Идда муддати тугагандан кейин унга уйланасан»,- деди. Абдураҳмон (р.а): «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Аллоҳ оилангга ва молингга баракот берсин. (Менга бозорга олиб борадиган йўлни кўрсатиб қўй»,- деди. Шундан сўнг унга бозорга олиб борадиган йўлни кўрсатиб қўйишди.) Абдураҳмон олди-сотди қилиб озгина пишлоқ ва сарёғ фойда қилди. Бир куни кийимида сафрон (хушбўй модда)излари кўринган ҳолда пайдо бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в) унга: «Бу нима?»,- дедилар. Абдураҳмон (р.а): «Эй Аллоҳнинг элчиси, Ансорлардан бир аёлга уйландим»,- деди. Расулуллоҳ (с.а.в): «Унга нимани маҳр қилиб бердинг?»,- дедилар. «Беш дирҳам оғирлигида олтин»,- деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): «Бир қўй сўйиб бўлса ҳам, зиёфат бергин»,- дедилар».[5]
Яна Анас (р.а) ривоят қилади:
«Мен Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Зайнаб (р.а) учун берган зиёфатичалик зиёфат берганларини кўрмадим. Набий (с.а.в) бир қўй сўйдилар».[6]
[1] Фатҳул Борий: 9/242-244
[2] Бухорий ва Байҳақий ривояти.
[3] Абу Яъло ва бошқалар ривояти, ҳасан.
[4] Абу Довуд, Термизий ва бошқалар ривояти, саҳиҳ.
[5] Бухорий, Насоий ва бошқалар ривояти.
[6] Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар