Сайт бўлимлари
Идда ҳақида
- Подробности
- Бўлим: Никоҳ одоби
- Чиққан санаси: 30 Июль 2022
- (Нашр қилинган санаси)
Идда - аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан сўнг кутиши лозим бўлган муддатдир.
Ҳайз кўрадиган озод аёлнинг иддаси талоқ ва фасҳдан (масалан, эр-хотиндан бирининг муртад бўлиш ҳолати, никоҳнинг бекор қилиниши) сўнг тўлиқ уч ҳайздир, яъни аёл ҳайз кўрадиган бўлса, тўлиқ уч марта ҳайз кўриб тугаши билан иддаси чиқади. Талоқ қилинган вақтда ҳайз кўриб турган бўлса, ҳисобга кирмайди, бошқа уч ҳайз кўриши лозим.
Юқорида айтилган ҳукмлар хожаси вафот этган ёки озод қилинган умму валадга, гумон ёки фосид никоҳ туфайли жинсий яқинлик қилинган хотиннинг эри ўлган ёки эридан қози ҳукми билан ажрашган ҳолатига ҳам тегишлидир.
«Гумон туфайли жинсий яқинлик» деганда, қоронғида билмасдан, «ўзимнинг хотиним» деб ўйлаб бегона хотинга яқинлик қилиб қўйиш каби ҳолатлар тушунилади.
Кичиклиги ёки кексалиги ёхуд балоғат ёшига етган бўлса-да, умуман ҳайз кўрмайдиган хотинлар иддаси уч ойдир.
Эри вафот этган озод хотинлар ҳомиладор бўлмасалар, тўрт ойу, ўн кун идда сақлайдилар.
Чўри аёлнинг талоқ ва фасҳ учун ўтирадиган иддаси тўлиқ икки ҳайздир. Ҳайз кўрмайдиган ёки эри ўлган чўрининг иддаси озод аёл иддасининг ярмидир, яъни талоқ иддаси бир ярим ой ва ўлим иддаси икки ой-у беш кундир.
Ҳомиладор бўлган озод ва чўри аёлларнинг (эр ҳомила пайдо қила олмайдиган ёшда бўлса ҳам) иддаси ҳомиласини туғмоқликдир, яъни туғиши билан иддаси тугайди. Аёлни ҳомиладор қиладиган ёшга етмаган эр вафотидан кейин ҳомиладор бўлган хотиннинг иддаси ўлим иддасидир. Бу икки ҳолатда, яъни кичик ёшдаги боланинг никоҳида бўлган аёл унинг тириклигида ҳомиладор бўлса ҳам, ўлганидан кейин бўлса ҳам, эр ҳомиланинг отаси ҳисобланмайди. Чунки кичик ёшдаги боладан ҳомила бўлиши мумкин эмас.
Ўлим тўшагида ётган эр «хотинимга мерос тегмасин» деган мақсадда талоқ қилса, қаралади: агар боин талоқ бўлса, аёл ўлим ва талоқ иддаларидан қайси бири узоқроқ бўлса, ўшани ўтиради. Яъни, эри ўлгандан кейин тўрт ой-у ўн кундан олдин уч ҳайз кўрса, ўлим иддасини ўтиради. Агар унинг уч ҳайз кўриши тўрт ой-у ўн кундан кўпроққа чўзилса, талоқ иддасини ўтиради. Агар ражъий талоқ бўлса, аёл ўлим иддасини ўтиради. Чунки ражъий талоқ иддасида ҳали никоҳ алоқаси сақланиб турган бўлади.
Ражъий талоқ иддасида озод қилинган чўрининг иддаси озод аёл иддаси кабидир. Аммо боин талоқдан сўнг ёки эри ўлгандан сўнг иддаси тўлмасдан бурун озод қи-линса, чўрининг иддаси кабидир.
Ҳайздан қолган аёл бир неча ойдан кейин қон кўриб қолса, бу ҳолда у янгидан идда бошлайди ва иддасини уч ҳайз кўриш билан ҳисоблаб тугатади. Шунингдек, бир ҳайз кўриб, кейин ҳайз кўрмай қолган аёл ҳам янгидан бо шлаб, уч ой идда сақлайди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ўтган кунлар ҳисобга олинмайди.
Иддада ўтирган аёлга гумон билан жинсий яқинлик қилинса, шу кундан эътиборан иккинчи янги иддани бошлайди. Биринчи ва иккинчи иддалар бир-бирига киришиб кетади. Биринчиси тугаганида иккинчисининг ҳам бир қисми ўтган деб қаралади. Мисол учун, иддадаги аёлга биров билмасдан уйланиб яқинлик қилиб қўйди, дейлик. Бу ҳолатдаги жинсий яқинлик «гумон билан бўлган яқинлик» дейилади. Мана шу ҳолатда аёл биринчи идда учун бир ҳайз вақтича идда ўтирган бўлса, энди яна уч ҳайз вақтича ўтириши лозим. Қолган икки ҳайз биринчи идданинг давоми бўлиши билан иккинчи идданинг биринчи ва иккинчи ҳайзлари бўлади.Ундан кейин аёл иккинчи идда-ни тўлдириб қўйиши учун яна бир ҳайз идда ўтиради.
Фосид никоҳнинг иддаси эр-хотин ажратилган ёки эр аёл билан қовушишни тўхтатганидан кейин бошланади. Буни тўхтатгани ҳақида эр хотинига айтиб қўйиши шарт.
Хотин ўз иддасининг қайси вақтдан бошланганини билмаса ҳам, идда ўтаверади. Яъни, эрнинг талоқ қилганини ёки ўлганини хотин билмаса ҳам, идда ўтаётган ҳисобланаверади. Идда ҳисобининг бошланиши учун та-лоқдан ва ўлимдан хотиннинг хабардор бўлиши шарт эмас.
Эр ўзининг боин талоқда идда ўтирган аёлини қайта никоҳлаб олса-ю, яқинлик қилмасдан аввал талоқ қилса, аёлга айтилган маҳрнинг ҳаммаси берилади ва у янгидан идда бошлайди. Чунки кейинги никоҳянги никоҳ ҳукмида бўлади.
Зиммий эркак талоқ қилган зиммий аёл ва мусулмонлар билан уруш ҳолатидаги кофирлар юртидан мусулмонлар юртига муслима бўлиб келган аёл, агар ҳомиладор бўлмаса, идда сақламайди. Аммо мусулмон эркак зиммия хотинни талоқ қилса, иддаўтириши вожиб бўлади.
Боин талоқ ёки ўлим иддасида ўтирган хотин муслима, оқила ва балоғатга етган бўлса, зебу зийнатни, байрамона ранглардаги кийимларни, узрсиз мой (крем), хина, атир-упа ва сурма қўйишни тарк қилиб аза тутади. Аммо озод бўлгани ёки фосид никоҳ туфайли идда ўтирган аёл аза тутмайди.
Боин талоқ ёки ўлим иддасида ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин уйланиш нияти борлигини мужмал қилиб билдиришга рухсат берилган (масалан: «бирорта муносиб аёл топилса, уйланмоқчи бўлиб юрибман, аёл киши бўлмаса, қийин экан» каби).
Ражъий талоқ иддасидаги хотинга эса совчи ҳам қўйилмайди, уйланиш нияти мужмал, пардали қилиб ҳам айтилмайди. Боин ва ражъий талоқ иддасидаги аёл уйидан умуман чиқмайди. Иддаси чиқмагунча аёлни уйдан чиқариб юборишга эрнинг ҳақи йўқ. Аёлнинг зино қилган ҳолати эса бундан мустасно.
Қайси аёл талоқдан сўнг иддаси чиқмай туриб, эрининг уйидан чиқиб кетса, гуноҳкор бўлади. Ўлим иддасида ўтирган аёл уйида тунаши керак.
Эридан ажрашган ёки эри вафот этган аёллар уларни биров чиқариб юбормаса, қўлларидаги молга зарар етиши, уйнинг қулаб тушиши ёки уйнинг ижара ҳақини тўлай олмаслик каби хавф-хатарлар бўлмаса, эрлариникида идда ўтирадилар.
Боин талоқ иддасидаги аёл эри билан бир хонада турадиган бўлса, ораларида парда бўлиши, эрнинг кўзи унга тушмаслиги керак. Агар уй иккаласи бошқа-бошқа туришига торлик қилса ёки эр зинодан жирканмайдиган фосиқ бўлса, эрнинг бу уйдан идда тугагунича чиқиб тургани яхшироқ. Қозининг давлат ғазнасидан ойлик бериб, идда сақлаётган хотин ва эр ораларини нохуш ҳолатлардан тўсиб турадиган ишончли, ёши каттароқ аёлни тайинлаб кўйиши бағоят кўркам ишдир. Шунда икки бегонанинг холи қолмаслиги каби буларнинг ҳам холи қолмасликлари таъминланган бўлади.
Агар эр-хотин бирга сафарга чиққан пайтларида хотинини боин талоқ қилса ёки эр вафот этиб қолса-ю, ўша жой шаҳар ёки шаҳар ҳукмидаги ер бўлмаса, қуйидаги ҳолатга эътибор берилади. Агарўшажой аёлнингўз шаҳри ва мақсад қилиб кетаётган шаҳридан бирига сафар масофасидан камроқ масофада жойлашган бўлса, аёл яқинроқда жойлашган манзилга боради. Акс ҳолда қайси томонга боришни аёлнинг ўзи танлайди. Бироқ ўз шаҳрига қайтгани яхшироқдир. Бу ҳолатда аёлнинг валийси у билан бирга бўлиши шарт эмас.
Агар аёлнинг талоқ бўлган ёки эри ўлган жой шаҳар бўлса, аёл ўша ерда идда сақлайди. Идда тугаганидан кейин маҳрами билан ўз юртига қайтади.
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар