Сайт бўлимлари
Кўпхотинлик хусусидаги сўз
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Кўпхотинлик масаласи ҳаёт шартшароитлари тақозо қиладиган зарурат ҳисобланади. Кўпхотинлик Ислом шариатида янгилик эмас, Ислом дини келмасидан олдин уни қонунқоидасиз, бетартиб ва чегарасиз, ғайри инсоний суратда эди. Ислом уни тартибга солиб, жамиятдаги баъзи муаммо ва зарарли ҳолатларга даво қилди. Ҳақиқатда кўпхотинликнинг ҳукми Исломнинг устунликларидан бири бўлиб, айрим ижтимоий муаммоларни еча олади. Бу муаммолар бугунги кунда халқ ва жамият изтироб чекаётган ва ечими топилмаётган энг қийин муаммолардандир. Жамият тарозуга ўхшаш нарса бўлиб, унинг икки палласи баробар туриши керак. Энди тошлар бирбирига тўғри келмай, аёллар эркакларга нисбатан анча кўпайиб кетса нима қилиш керак бўлади? Аёлни хотинлик, оналик неъматидан маҳрум қилиб, уни фоҳишалик, бузуқилик йўлига кириб кетишига ташлаб қўямизми ёки бу мушкулни фазилатли йўл орқали – аёлнинг ҳурмати, оиланинг поклиги ва жамиятнинг соғлигини сақлаган ҳолда ечганимиз яхши эмасми? Айтаётган гапларимизга иккинчи жаҳон урушидан кейинги Германияда бўлган ҳолат аниқ мисол бўла олади. У ерда аёллар эркакларга нисбатан сезиларли даражада кўпайиб кетиб, ҳар бир йигит бошига учтадан қиз тўғри келиб қолган. Бу ҳолат ижтимоий тартибсизликларни келтириб чиқарган. Бу муаммога қонун қандай ёндошади? Насронийлар боши берк кўчага кириб қўллари боғлиқ ҳолда, нима қилишини билмай, довдираб қолган пайтда, Ислом бу мушкулликни ўзининг ажойиб, ҳукмлари билан ҳал қилди. Масиҳий дини Европалик эркакка биттадан ортиқ хотин олишга рухсат бермайди, лекин уларнинг ўнлаб қизларга разиллик йўли билан алоқада бўлишига тўсқинлик қилишмайди. Ҳатто ота қизининг севгилиси билан юрганини кўриб, хурсанд ва шод бўлади, уларнинг роҳати учун шароитларни тайёрлаб беради. Айрим давлатларда бир хил жинслар ўртасидаги алоқалар урфодатга айланиб бормоқда-ки, у давлат томонидан қонунлаштирилию берилмоқда. Ахлоқий таназзул эшикларини ланг очилиб, кўпхотинлик асосини қабул қилишга мажбур бўлди. Лекин у ростакам турмуш қуриш, никоҳ ақди билан қайд қилинмаган бўлиб, эркак хоҳлаган вақтида, ташлаб кетиши мумкин. Уларнинг орасидаги алоқа оила ва эрхотинлик алоқаси эмас, балки жасадий алоқадир. Ажабланарлиси шуки, кўпхотинликни ҳалол йўл билан бўлишини ман қилиб, ҳаром йўл билан бўлишига рухсат беришади. Аёлни инсонийлик мартабасидан ҳайвонийлик даражасига тушириб қўйишади.
Раббим, ҳидоят сенинг ҳидоятингдир, албат,
Оятларингла истаганинг қилурсан ҳидоят.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар