Сайт бўлимлари
Никоҳ хусусида келган баъзи ҳадиси шарифлар
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
«Сизга эркак тўплаши мумкин бўлган хазина ҳақида хабар берайми? (У) Солиҳа аёлдир. Унга қараса ҳурсанд қилади, амр қилса, унга итоат қилади ва ундан ғоиб бўлса, унинг мол-мулкини муҳофаза қилади» Абу Довуд, Ҳоким ва Байҳақийлар ривояти.
«Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишдан сўнг мўмин топиши керак бўлган фойда – солиҳа аёлдан келадиган яхшиликдир. Унга буюрса, итоат қилади, унга қараса хурсанд қилади, устидан қасам ичса (масалан, фалон ишни қилсанг, талоқсан деб), уни қасамида содиқ қолдиради ва иш билан бирор жойга кетса ўзига ва молига хиёнат қилмайди» Ибн Можа ривояти.
«Ким менинг табиатимни суйса, суннатимга эргашсин, албатта, никоҳ суннатимдандир» Байҳақий «Сунан»да ривоят қилганлар.
«Дунё матодир (яъни, истеъмол ва фойдаланиш учундир). Дунё матоларининг ичида солиҳа аёлдан кўра афзалроқ нарса йўқдир» Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
«Қачон банда (солиҳа аёлга) уйланса, динининг ярмини топибди, бас қолган ярмида Аллоҳга тақво қилсин» Имом Аҳмад ривоятлари.
«Никоҳланинглар, кўпайишинглар. Бас, албатта, мен умматим кўплигидан қиёмат куни фахрланаман». Абдураззоқ «Алжомеъ»да ривоят қилганлар.
«Аёлларнинг яхшиси унга қараганингда сени хурсанд қилган, буюрганингда итоат қилган, ундан ғоиб бўлганингда, сени моли ва нафсида муҳофаза қилган аёлдир». Ибн Жарир ривоятлари.
«Севишганларга никоҳдан бошқа тўғри йўл топилмайди». Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари.
«Аёлларнинг баракаси улуғроғи таъмини (ҳамжиҳати) енгилроғидир». Имом Аҳмад, Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари.
«Кимки Аллоҳга покланган ҳолда йўлиқмоқчи бўлса, ҳур (озод)ларга уйлансин». Ибн Можа ривоятлари.
«Бокираларга уйланинглар, чунки улар оғизлари ширинроқ, туғувчанроқ бўладилар ва енгил нарсага рози бўлаверадилар». Табароний «Алкабир»да ривоят қилган.
«Никоҳни эълон қилинг, уни масжидларда ўтказиб, дуфлар уринг». Термизий ривояти.
«Меҳрибон, туғувчанларга уйланинглар, чунки, мен Қиёмат куни пайғамбарлар ичида сизлар сабабли кўп бўлиб тураман». Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари.
«Бокирага уйлан! Сен уни ўйнатасан ва у сени ўйнатади, сени уни кулдирасан ва у сен кулдиради?!» Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоятлари.
«Қачон олдингизга динига ва хулқига рози бўладиган одам келса, бас, уни уйлантириб қўйинг, бундай қилмасангиз ерда фитна ва фасод тарқалади». Ибн Можа, Термизий ва Ҳоким ривоятлари.
«Албатта, аёл келтириши мумкин бўлган омад – хитбаси, маҳри ва раҳми енгилро²и (туғиши осонлиги)дир». Аҳмад, Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари.
«Албатта вафо қилишингларга ҳақлироқ шарт фаржларни ҳалоллаб олган (шарт)ингиздир». Аҳмад ва икки шайх ривоятлари.
«Садақа, яъни, маҳрнинг яхшироғи унинг енгилроғидир». Ҳоким ва Байҳақий ривоятлари.
«Темир узук эвазига бўлса ҳам, уйлан». Бухорий ривояти.
«Ким аёли маҳрида кафтлари миқдорида буғдой ё талқон ё хурмо берса, ҳалол қилиб олибди». Абу Довуд ва Байҳақий ривоятлари.
«Аёллар билан эрга тегиштегмасликлари ҳақида маслаҳатлашинг. «Саййиба» – тул аёл ўзи учун гапиради, бокиранинг розилиги эса сукутдир». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
«Саййиба – ўзи учун волийсидан кўра ҳақлироқ, бокира эса, унинг розилигини отаси сўраб беради ва унинг розилиги сукутдир». Абу Довуд ва Насоий ривоятлари.
«Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқ, агар баҳслашиб қолишса, бас валийси йўғида султон валийдир». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
«Валийсиз никоҳ йўқ, зинокор аёл ўзини валийсиз никоҳлайди». Дайламий «Муснадул фирдавс»да ривоят қилганлар.
«Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқ ва бундан бошқа йўл билан никоҳ бўлса, бас, у ботилдир». Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ларида ривоят қилинган.
«Қачон бирортангиз қизини эрга беришни хоҳласа, бас у билан маслаҳатлашсин (яъни, никоҳ ақди хусусида ундан изн сўрасин)». Табароний «Алкабир»да ривоят қилганлар.
«Мусулмон кишига биродарининг совчилиги устига, то у тарк қилмагунича совчи юбориши ва биродарининг савдоси устига, то у тарк қилмагунича савдо қилиши – ҳалол бўлмайди». Аҳмад «Муснад» ривоят қилганлар.
«Аёл киши тўрт нарсадан бири сабабли никоҳланилади: моли, дини, жамоли ва аслнасабига кўра. Бас, диндорига уйлан, қўлинг тупроққа тўлгур. Агар диндорига уйланмаса, бахтсиз бўлади». Саъд бин Масур «Сунан»ларида ривоят қилганлар.
«Гўнг қўнғизидан сақланинг: бу ёмон жойда ўсган гўзал аёл (яъни, разил, ёмон оилада, худди гўнгхонада ўсган гўнгларга ўхшаб тарбия топган чиройли, гўзал аёл. Бу балоғатли ўхшатишдир)». Дарқутний «АлАфродда ва Дайламий ривоят қилишган.
«Ким аёлни иззати учун никоҳлаб олса, Аллоҳ унга хорликдан бошқасини зиёда қилмайди, ким уни моли учун никоҳлаб олса, Аллоҳ унга фақирликдан бошқасини зиёда қилмайди, ким аёлини чиройи учун никоҳлаб олса, Аллоҳ унга хунукликдан бошқасини зиёда қилмайди. Аммо кимки аёлни кўзини ҳаромга қарашдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишдан) сақлаш ва силаи раҳм қилиш (бу ерда – фарзанд кўриш) учун никоҳлаб олса, Аллоҳ унга аёлни ва у (аёл)га эрни барака қилиб беради». Ибн Нажжор ривояти.
«Агар Аллоҳ сизлардан бирон кишининг қалбига аёл никоҳини солган бўлса, бас унга қарашда ёмонлик йўқдир». Аҳмад, Ҳоким ва Ибн Можа ривоятлари.
«Уйланмоқчи бўлган аёлингга қара. Бас, албатта, қараш орангизда улфат пайдо бўлишига арзийди». Термизий ва Насоий ривоят қилишди. Бу ҳадисни Пайғамбаримиз (с.а.в.) Жобирга, Ансорлардан бўлган аёлга хитба қилганида айтганлар ва унинг маъноси – «орангизда улфат ва муҳаббат доимий бўлиши учун».
«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бирон эркак аёлини тўшагига чақирсаю, аёли ундан бош тортса, осмондаги Зот эри ундан рози бўлмагунича, ғазабда бўлади». Муслим ривояти.
«Инсонни инсонга сажда қилишини буюрганимда, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлардим». Насоий, Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари.
«Аёл то эрининг ҳаққини адо қилмагунича, Раббисининг ҳаққини адо қилолмайди. Ҳаттоки, эри «қатаб»нинг устидалик ҳолида ҳам сўраса, ман қилмасин». «Қатаб» – туянинг устига кийгизиладиган эгар. Аҳмад, Ибн Можа ва Ҳиббон ривоятлари.
«Аёл эрига дунёда азият етказса, унинг шахлокўз ҳурлардан бўлган завжаси у аёлга: «Унга азият етказма, Аллоҳ сени ўлдиргур, у фақатгина меҳмондир, сени тарк этиб бизга келади», деб айтади». Термизий Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари.
«Эринг борми? Айтди: «Ҳа». Айтдилар: «Ундан қаерда (қандай муомалада)лигингга қара, бас, албатта у (эринг), сенинг жаннатинг ва оловинг (дўзахинг)дир». Бағовий, Табароний ва Ҳоким ривоятлари. Бу ҳадисни Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳусайн бин Муҳсиннинг аммаларига айтганлар.
«Аёл устида инсонларнинг ҳақдорроғи эридир ва эр устида инсонларнинг ҳақдорроғи онасидир». Ҳоким «Мустадрок»да ривоят қилганлар.
«Албатта, мени ўзимдан кейин ташвишга соладиган нарсалардан бири – сиз аёлларнинг ишларингиздир. Сизларга мендан кейин собирлардан бошқаси сабр қилмайди». Бухорий, Насоий ва Термизий ривоят қилишган.
Қайси аёл Раббисига итоат қилса, эрининг ҳаққини адо этиб, унинг яхшиликларини зикр қилса, ўзи ва молига хийнат қилмаса, жаннатда шаҳидлар билан бир хил даражада бўлади. Агар эри ҳам гўзал хулқли мўмин бўлса, аёл жаннатда ҳам унинг жуфти бўлади. Агар ундай бўлмаса, Аллоҳ у (аёл)ни шаҳидларга никоҳлайди» Табароний «АлКабир»да ривоят қилганлар.
«Аёл киши эри ҳузурида бирон кун (ихтиёрий, нафл рўза тутмайди, магар унинг изни билан (тутиши мумкин)» Ҳоким ривоятлари.
«Агар биронтангиз гўзал аёлни кўрсаю, аёл ёқиб қолса, бас, аҳлига келсин, чунки фарж биттадир. Яъни, у учун фақат аёлининг фаржи ҳалолдир. Хатиб «Аттаърих» ривоят қилганлар.
«Мўмин мўминага, унинг хулқи ёқмаса бузуқ адоватда бўлмасин, ундан бошқаси аёлдан розидир». Муслим ва Аҳмад ривоят қилишди.
«Аёлингизни қулни дарралагандек дарралашга ҳаракат қилманг, балки у билан охирги кун ётаётгандирсиз». Икки шайх, Аҳмад ва Термизий ривоятлари.
«Албатта, Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида инсонлардан мартабаси энг ёмони аёлига тегиб, сўнг у аёлининг сирини фош қилган, ҳаммага тарқатган эркакдир». Муслим ва Аҳмад ривоятлари.
«Сизлардан биронтангиз аёлини, қулни ургандек уришдан уялмайдими? Куннинг бошида уни уриб, сўнг охирида у билан ётишга, уялмайдими?» Абдураззоқ «Алжомеъ»да ривоят қилганлар.
«Сизларнинг яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир ва мен сизларнинг аҳлига яхшингиздурман». Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
«Қайси бир аёл эридан бирор ёмонлик бўлмай талоқ сўраса, бас, у аёлга жаннат ҳиди ҳаромдир». Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
«Мен кўрмаган, аҳли дўзах икки синф: биринчиси инсонларни урадиган ва сигир думидан хипчинлари бўлган қавм.
Иккинчиси аёллар бўлиб очиқ-сочиқ кийим кийган эркаклар уларни хоҳлаган ва улар эркакларни хоҳлаганлардир. Уларнинг бошлари «бухти моила»нинг ўнгачларига ўхшаб бошидаги сочлари кўтарилиб, қалашиб, туя ўнгачига ўхшайдиган (причёскали) аёллардир. Булар жаннатга киришмайди ва ҳидини ҳам ҳидлашмайди, албатта унинг ҳиди фалонфалон масофадан келиб туради». Муслим ривоят қилганлар ва Аҳмад «Муснад»да ривоят қилганлар.
Аллоҳнинг расули саййидимиз Муҳаммадга, оилаларига ва саҳобийларга, саломлар бўлсин!
Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар