1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Рўзадор жинсий алоқа қилиб қўйса, нима қилади?

Рўзадор одам жинсий алоқа қилиши мумкин эмас эканини билмай туриб шу ишни амалга оширса, нима қилиши керак? Шунингдек, рўзадор инсон зино қилиб қўйган бўлса ва бу ишидан пушаймон бўлса, нима қилиши керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Биров эсида йўқ ё билмаган ҳолатда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди деб, кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.

Сиз айтган ишни қилиб, пушаймон бўлган одам, ҳозирги шароитда, чин кўнгилдан қаттиқ тавба қилади, гуноҳга қайта яқинлашмасликка қасд қилади. Шу билан бирга, рўзанинг қазосини тутиб, каффоротини ўтайди. Валлоҳу аълам.