1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Кўпхотинлик ҳақида икки оғиз сўз

Кўпхотинлик масаласи ҳаёт шароитлари тақозо қилган заруррий масала бўлиб, бу нарса фақат Ислом динигагина хосланиб қолган янги шариат эмас. Балки, Ислом келган пайтда кўпхотинлик ҳеч қандай қайд-чекловлар ва чегараларсиз, ғайри инсоний кўринишда эди. Ислом эса уни  интизомга солди ва жиловлади. Ислом дини жамият азоб чекаётган баъзи ноилож ҳолатларга кўпхотинликни даво ва дармон қилди. Аслида Исломнинг фахрланадиган хусусиятларидан бири ҳам кўпхотинликни жорий қилганидир. Чунки бугунги кунда жамиятлар ва халқлар азоб чекаётган, ечими топилмаётган, энг чигал ва ижтимоий муаммо бўлган бу муаммога Ислом ечим топа олди. Чунки жамият худди икки палласи тенг туриши лозим бўлган тарозуга ўхшайди. Аёлларнинг адади эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпайиб кетиб мувозанат бузилган пайтда нима қилишимиз керак? Аёл кишини турмушга чиқиш неъмати ва она бўлиш неъматидан маҳрум қилиб, уни фаҳш ва ёмон йўлга юриб кетишга қўйиб қўйиш керакми, ёки олийжаноб йўл билан бу муаммони ҳал қилиб бериб, аёлнинг ҳурматини, оиланинг поклигини ва жамиятнинг саломатлигини сақлаб қолиш керакми? Бизнинг айтган сўзларимига далил бўлувчи энг яқин мисол иккинчи жаҳон урушидан кейин Олмонияда содир бўлган нарса. Ана шу пайтда аёлларнинг адади эркакларнинг ададидан ҳаддан зиёд ошиб кетган эди. Ҳар бир йигитга учтадан қиз тўғри келарди. Бу ҳолат ижтимоий мувозанатнинг бузилиш ҳолатидир. Бу муаммо қандай қарши олинади? Масиҳийлар қўллари боғланган ҳолда, қўлларидан бирор иш келмай ҳайратда қотиб қолган вақтда Ислом бу муаммони ўзининг исломий кўркам шариати билан ҳал қилиб берди. Оврупалик кишига дини кўпхотиликни рухсат бермайди. Лекин унга юзлаб қизларни ўйнаш тутиб, улар билан ошиқ-маъшуқ бўлиб юришга рухсат беради. Шу даражага бордики, ота ўз қизини ошиғи билан кўрса, хурсанд бўлади, ҳаттоки улар иккиси роҳатланиши учун олиб борадиган барча йўлларни отанинг ўзи енгиллатиб беради. Ҳатто бу нарса амалдаги урфга айланиб кетдики, икки жинс ўртасидаги бундай гуноҳли муносабатларни қонунийлаштиришни эътироф қилишга давлатлар мажбур бўлишди. Натижада ахлоқий таназзулга кетиш эшигининг иккала табақасини ланг очиқ қўйишди. Улар “кўпхотинлик”ни дўстлашиш ниқоби остида қабул қилишга рози бўлишди. Бу эса никоҳ ақдисиз қурилган эр-хотинлик бўлиб, бунда аёлга бирорта ҳақ белгиланмайди ва эр хоҳлаган пайтда аёлни ҳайдаб юбора олади. Иккисининг ўртасидаги бу муносабат тананинг муносабати ҳисобланади. Бу муносабат оилавий  ва эр-хотинлик муносабати дейилмайди.
Кўпхотинликни ҳалол йўл билан бўлишини манъ қилиб, ҳаром йўл билан бўлишига рухсат бериб, аёлларни инсоний мартабадан ҳайвоний мартабага туширганларга мен ҳайронман!

Шайх Муҳаммад Алий Собунийнинг
 Софватут тафосир китобидан таржима
Қудратуллоҳ Сидиқметов