1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Йигитларнинг турмуш қуришдан чекиниш сабаблари

 

 

 

Кўпчилик мусулмон йигитлари балоғат ёшига етган вақтларида турмуш қуришни кечиктиришади. Бу нарсага баъзан ҳаёт давонининг илк поғонасида, йигитлик кучига тўлган вақтида оғир сарф­харажатлардан қўрққанлари сабаб бўлади. Баъзан эса ўзининг порлоқ келажагини таъминлаб, қадрини баланд ва шаънини олий қилиб берадиган олий ўқув юртларини тамомлаш кераклигини ҳужжат қилишади. Шунга ўхшаш, Аллоҳ қувватламаган тақлид ва одатлар бу нарсага сабаб бўлади.

Ҳозирги вақтда йигитларни турмуш қуриши 30 ёш ёки ундан ҳам кечроққа тўғри келаётганини кузатиш мумкин. 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган оралиқда, йигитлар одобли, покиза бўлса, шаҳват оловида қизиб, кўмирдек ёнади. Қизлар ҳам бу даврни шу аҳволда ўтказади, чунки жинс ҳожати табиий ғариза ҳисобланади. У мулкчилик, ейиш­ичишга бўлган эҳтиёжларга ўхшаш бир ҳис­туйғудир. Аммо, йигит ва қиз фосиқ, ахлоқсиз бўлса, келажакда келадиган балоларга бепарво, эътиборсиз бўлади. Зино­бузуқликни қилиб, ўз хоҳиш ва шаҳватларини қондиради.