1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Исломда никоҳга муносабат

 

 

 

Мусулмон киши ислом таълимоти, қонунлари ва одобларига риоя қилса, бахтли-саодатли ҳаёт кечиради. Йигитларимиз Қуръон нурини ўзларига машъал, Набий (с.а.в.) кўрсатмалари, суннатларини йўл қилиб олишса ҳақ йўлдан ҳеч қачон адашмайдилар. Янгича жоҳилиятда яшаётган инсонлар бошқа кўрсатмаларга эргашиб, ўз ҳаётларини бахтсизлик ва қийинчиликларга айлантиради.

Айрим кишилар, никоҳга: инсон озодлиги, иродаси ва ҳаётини оғир кишанлар билан кишанлайдиган қамоқ ёки кишаннинг ўзи, деган назар билан қарайдилар. Бундай одамни турмуш қуришдан ирганган, ундан қочган ва бўйдоқ ҳолда кўрасиз. У ўзи ўйлагандек «темир қафас»га кириб, хотин, аҳли оиласига асир бўлиб қолишни хоҳламайди. Никоҳни неъмат эмас, кулфат, раҳмат эмас, балки азоб деб эътибор қилади. Лекин бундай кишилар камчиликни ташкил қилади.