1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳга ибратли нуқтаи назар

 

 

 

Аммо содиқ мусулмоннинг юқоридагилардан фарқли, ўрнак олса арзигулик, олий нуқтаи назари бор. У фазилатли мусулмон оила қуриш ва дунёда солиҳ фарзандлардан бўлган зурриёт қолдиришни хоҳлайди. Азиз ва буюк Аллоҳ ер юзида ҳаётнинг давомийлигини кафолатлаш учун эркак ва аёлни яратишни ирода қилди. Шу сабабли уларни бир-бирига майл қиладиган, инсоний жамият биноси камол топадиган, бир­бирига  яхшилик ва ёрдам қўлини чўзиши натижасида ҳаёт чархпалаги айланадиган қилиб қўйди. Бунга табаррук ва олий зот – Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари ишора қилади.

«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!» (Нисо сураси,1)