Сайт бўлимлари
Ояти кариманинг нозил бўлиш сабаблари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ибодатлар шаҳватлардан узилиш ойи бўлган Рамазон кечаларида аёллар билан қўшилишга рухсатнинг нозил бўлиш сабаблари қуйидагича бўлган: Имом Бухорий Барро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилиб, айтади: «Рамазонда рўза тутиш ҳукми туширилганида, бир ой аёлларга қўшилиш мумкин эмас эди ва эркаклар ўз нафсларига хиёнат қилар эдилар», яъни шаҳватдан узилишга қурблари етмай, кечалари аёллари билан қўшилиб қўярдилар. Бу хусусда азиз ва улуғ зот Аллоҳ қуйидаги сўзларни туширди:
«Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди».
Ибн Аббосдан (р.а.) айтадилар: «Мусулмонлар рамазон ойида хуфтонни ўқиб бўлишгач, овқат ейиш ва аёли билан қовушиш уларга то кейинги кун ўтиб, қуёш ботиб шом вақти кирмагунича ҳаром қилинган эди. Яъни, ифторликдан хуфтонгача бўлган вақтдагина ҳалол эди. Сўнг баъзи инсонлар Рамазон кечалари хуфтондан кейин аёллари ва таомлардан тийила олмаганлар, уларнинг ичида Умар бин Хаттоб (р.а.) ҳам бўлган. Улар бу хусусида Расулуллоҳ (с.а.в.)га шикоят қилганларида Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилган:
«Сизларга рўза кечасида хотинларингизга қўшилиш ҳалол қилинди. Улар сизларнинг либосингиз, сизлар улар учун либоссиз, Аллоҳ сизлар ўзларингга хиёнат қилаётганларингни билиб, тавбаларингизни қабул қилди ва сизларни афв этди. Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача ебичаверинглар» (Бақара, 187).
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар