Сайт бўлимлари
Мусулмонлар имомининг содиқ насиҳатлари
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳаққа қасамки, бу сўзлар омонатдор бошлиқ ва ғайратли халифанинг, мусулмонлар саодатига ҳарис зотнинг насиҳатларидир. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин ва рози қилсин. У киши маҳрларнинг қимматлигидан келиб чиқадиган ишларнинг оқибатларига ҳақиқий мўмин кишининг фаросати билан қараганлар.
Шундай қилиб, асал ойи тугамасданоқ жуфтлар орасида муаммолар бошланади. Қарзга ботган эри шу даражада машаққатга тортилган эдики, ҳатто унинг кўз олдида дунё торайиб, ғазаб жомини кимга тўкишини билмайди. Фожиаларга асосийсини сабабчи бўлган ота-она қолиб, бечора аёл балога қолади. Келин томон эрининг бўйнига маҳр, тўй ҳаражатлари, булардан бошқа маълум ва номаълум ҳашамат турларидан таркиб топган, тоқатидан ортиқ нарсаларни юклаб, унинг белини чиқараёзишган. Куёвнинг бўйнига қарзини ўн йиллар давомида ҳам уза олмайдиган даражада талаблар юклайди. Қизларининг маҳри эвазига шуҳрат орттириб, ўз нафсига жиноятлар қилиб, уларни қизларига ағдаришади.
Суриядаги «Ҳалбуш Шаҳбо» (Алеппо) шаҳрида таниқли бир киши бўлиб, унинг ўнта қизи бор эди. Қачон қизларининг бирига совчи келса, йигитларнинг аксари ожизлик қиладиган молиявий талаблар қўярди. Куёвга уйжой, машина, молмулк, катта маҳр ва ҳакозолардан таркиб топган «Австрия шартномалари»ни юклар эди. Бир бора келган куёв унинг уйига оёқ босмайдиган бўлиб қайтиб кетар эди. Бу киши қизларининг маҳрларини оширишда ўзига хос фалсафаси ва «молдўхтирлик ҳикмати» бўлиб, унга суянар эди. У: «Асални нархи ошгунича хумларида сақла», деб айтарди. Бу касал фалсафанинг натижасида асал – уксусга айланади. Улар қари қизларга айланиб, турмуш қуриш вақти ўтиб бўлади. Бири икккинчи хотинликка, яна бири эса ароқхўрга тегиб, қолганлари эрсиз, қари қиз ҳолида, бу жоҳил ота туфайли бошларига тушган улушга аза тутиб қолиб кетадилар.
Бас, ўғилқизларимиз ҳаққида Аллоҳдан қўрқайлик. Гердайиб фахрланиб юриш учун, маҳрларини қимматлаштириб, йигитлар уйланишидан қочишига, қизларнинг қари қиз бўлиб, оналик неъматидан маҳрум бўлишига сабабчи бўлиб қолмайлик!
Шореъ (шариат ишларини қўювчи)нинг никоҳ ишларини енгиллаштиришга буйруғи
Расул (с.а.в.) қизларимизга, муносиб, мулойим, хулқ ва дин (тақво) соҳибидан совчи келса, у олий маълумотли бўладими, хизматчи бўладими, қўл меҳнати ва пешона тери билан кун кўрадиган ишчи бўладими, қатъий назар Ислом аҳлоқлари билан зийнатланган, фазилатли инсон бўлса унга беришга шошилишимизни буюрганлар. Хулқ ва дин иккисининг никоҳига кифоя қиладиган асосдир. Молдунё, бойлик ва юзаки маданият кўринишлари, таниқлилик эса бунга арзимайди.
Набий алайҳиссалом: «Агар сизга миллионлаб тиллалар ёки иморат ва қаторқатор машиналар соҳиби ёки бошлиқ ё ўғри келса…» деб айтмаганлар, балки: «… дини ва хулқига рози бўладиганингиз…», деганлар. Чунки дин ва хулқ никоҳ ишидаги асл ва асосдир, молмулк эса иккинчи даражали бўлиб, унинг оилавий саодатига ҳеч қандай даҳли йўқ.
Шоир айтди:
Мол ғамлашда асло, кўрмадим мен саодат,
Ва лек тақводор бўлиш, шудир асл бахт.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар