Сайт бўлимлари
Қиссаларнинг ғаройиби
- Подробности
- Бўлим: Исломий оила
- Чиққан санаси: 19 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Қисса ва хабарларнинг ғаройибидан яна бирини Бухорий ва Муслим Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)дан ривоят қилишган.
Умар (р.а.) Набий (с.а.в.)га ҳузурларига киришга изн сўрадилар. У зотнинг ҳузурида аёллар суҳбатлашиб, саволлар сўрар, кўп гапириб, товушлари у зотнинг товушларидан баланд эди. Умар (р.а.) изн сўраганларида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнларидан кетиб яшириниб олишга шошилишди. Шу пайт Набий (с.а.в.) киришга рухсат бердилар. Умар кириб келганларида, Набий (с.а.в.) кулар эдилар. Шунда: «Аллоҳ сизни кулдирсин, эй Расулуллоҳ, отаонам сизга фидо, сизни нима кулдирди?» деди. Набий (с.а.в.): «Олдимда ўтирган анави аёлларга ҳайронман, сизнинг товушингизни эшитишлари билан тўсилиб олишга шошилишади!» дедилар. Умар (р.а.): «Эй Расулуллоҳ, албатта, сиз ҳайбатланишга ҳақлироқсиз», деди, сўнг аёлларга қарата: «Эй ўзларингга душманлар, мендан ҳайбатланасизлару, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ҳайбатланмайсизларми?» деди. «Ҳа, сиз дағалроқ ва қўполроқсиз». Яъни: «Сиз, раҳмшафқатли Расулуллоҳнинг (с.а.в.) тескариси – дағал ва қўполсиз», дейишди. Шунда Расул (с.а.в.): «Давом этинг, эй Ибнул Хаттоб, яъни уларнинг мужодалаларига ўзингиз кифоя қиласиз. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, сизга бир дарада кетаётганингизда Шайтон учраб қолса, сиз юраётган дарангиздан бошқа дарага қочиб кетади»
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар