Сайт бўлимлари
Нега муслималар учун мўлжалланган коллекцияларни Ғарб мода брендлари кўп чиқарадиган бўлди?
- Подробности
- Бўлим: Таҳлил
- Чиққан санаси: 26 Сентябрь 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Salaam Gateway компаниясининг башоратларига кўра, 2024 йилга келиб, мусулмонларнинг кийим-кечак ва оёқ кийимига сарфлайдиган харажатлари 311 млрд. долларга етади. Таққослаш учун, 2019 йил ушбу бозор ҳажми 277 млрд. долларни ташкил қилган. Коронавирус пандемияси даврида ислом дунёсида кийим-кечаклар ва аксессуарларга харажатлар атиги 2,9% пасайди ва бу йил инқироздан олдинги даражасига қайтди. Ғарб мода брендлари ушбу бозор истиқболларини ҳисобга олмасликлари мумкин эмас, шу сабабдан улар мусулмонлар учун тобора кўпроқ ислом талабларига жавоб берадиган либослар коллекциялари таклиф қилмоқда. Бу ҳақида “Курсив” портали ёзади.
Биринчи бўлиб американинг Donna Karan New York модалар уйи Шарққа эътибор қарата бошлади. Хусусан, 2014 йил ёпиқ костюмлар ва узун кўйлаклардан иборат Ramadan коллекцияси пайдо бўлди.
Икки йилдан сўнг, итальян бренди Dolce & Gabbana ҳам DKNY дан ўрнак олди. Улар янада кўпроқ ҳаракат қилиб, оммага ҳижобли ва абаяли тўпламни тақдим этишди.
Тўплам шов-шувларга сабаб бўлди, европалик феминист аёллар Dolce & Gabbana ни “аёлларни қул қилишга мафкуравий қўшилиш”да айблади, Яқин Шарқ аёлари эса – тўпламни офлайн-магазинларда топиш имкони йўқлигидан шикоят қилди. Бу хато Дубайдаги Mall off the Emirates савдо марказида Dolce & Gabbana бутики очилиши билан бартараф қилинди, бу ерда маҳаллий муслималар кўчага чиқиш учун абайя ҳам, уйда кийиш учун европача кийимлар ҳам сотиб олишлари мумкин.
Шундан бери ҳижобли коллекциялар машҳур маркалар учун ажабланарли ҳолат бўлмай қолди: Carolina Herrera, Oscar de la Renta, Tommy Hilfiger, Chanel, Gucci – уларнинг ҳаммаси мусулмон аёллар учун ёпиқ либослар тикмоқда. Албатта, улардан кейин оммавий мулоқот доирасини кўзлайдиган брендлар ҳам четда қолмади: Uniqlo ва Mango одоб-ахлоқ доирасидаги либослар коллекциялари чиқарди, Marks & Spenser ёпиқ чўмилиш кийими – буркини чикарди, H&M реклама роликида мусулмон аёлни тасвирга олди ва уларнинг либослари барча истеъмолчилар дидини қониқтиришини таъкидлади.
Шундай қилиб, модалар саноатида янги йўналиш – камтарона мода пайдо бўлди. Бироқ бу тренд доим ҳам динийлик билан боғлиқ эмас: кўплаб аёллар ўз танасини намойиш этишни истамайди, ёки аксинча, бегоналардан яширишга ҳаракат қилади.
2017 йил баҳорида американинг спорт гиганти Nike спорт ҳижоблари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши ҳақида эълон қилганида мода танқидчилари буни «мусулмон либослари бозоридаги инқилоб» деб аташди, гарчи бу пайтга келиб камида икки марта шариат қонунларига жавоб берадиган спорт либослари тайёрлашга икки марта уриниб кўрилган бўлсада.
Масалан, 2001 йил Голландиянинг Capsters компанияси спорт ҳижоби чиқарди: бош ва бўйинни ўраб турадиган, лекин ҳаракатларни чекламайдиган рўмолни дизайнер Синди ван дер Бремен ўйлаб топганди. У интервьюда мусулмонлар учун либослар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича бизнес очиш режаси ҳеч қачон бўлмаганини айтади. «Мен шунчаки жисмоний тарбия дарсларида ҳижоб ўраши тақиқлаб қўйилган голландиялик бир қизга ёрдам бермоқчи эдим, холос, – дейди дизайнер, – Лекин маълум бўлишича, ҳижоб ва спорт – ҳаммани қийнаб келаётган муаммо экан». Шу тариқа capsters.com интернет-магазини пайдо бўлди, бу ерда югуриш, фитнес, сузиш, футбол ва бошқа спорт туралри учун махсус ҳижоблар харид қилиш мумкин.
10 йилдан сўнг яна бир кашфиёт – ResportOn пайдо бўлди. У Монреалда беш нафар муслимага хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳижоблари туфайли таеквондо мусобақаларида иштирок этиш тақиқланганидан сўнг, келиб чиқиши эронлик бўлган француз-канадалик дизайнер Элхам Сайид Жавад томонидан яратилга. Вазият дизайнерга қаттиқ тегиб кетди ва у жуда қизиқарли ечим ўйлаб топди: унинг ҳижоби футболкага тикка ёқа билан бириктирилган капюшондир.
Тез орада Элхам Сайид Жавад ФИФАнинг Цюрихдаги штаб-квартирасига ўз моделини тақдим этиш учун таклиф қилинди. Спорт амалдорларининг асосий талаби шундай эдики, агар рингда (майдонда) мураккаб вазият юзага келадиган ёки спортчи жароҳат оладигаан бўлса, рўмол осонлик билан ечилиши керак эди.
Бундай вариант топилди ва 2014 йил ФИФА футболчи аёлларга ҳижоб ўрашга рухсат берди (Халқаро футбол федерацияси шафелигида ўтказиладиган барча мусобақаларда ҳижоб ўраш 2007 йил тақиқланганди).
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 338 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар