Сайт бўлимлари
Ташқаридан кўринган ўлим
- Подробности
- Бўлим: Таҳлил
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
«Дарҳақиқат, (жон) халқумга етган, (вафот этаётган кимсага атрофидагилар томонидан): «Дам солиб-ўқиб қўйгувчи бирон киши борми?», деб қолинган, (жон таслим килаётган кимсанинг) ўзи (бу ҳолатнинг ҳаёти-дунёдан) ажралиш эканини англаган ва (жон бериш қийинлигидан) оёқлар бир-бирига чалмашиб қолган бир вақтда – ана ўша кунда ёлғиз Парвардигорингиз (ҳузури)га ҳайдалиш бордир!»
Ўлим пайтида руҳ, бу дунёда ўзи ичида яшаган инсоннинг танасидан ажралар экан, жонсиз баданини орқасида қолдиради. Терисини ўзгартирувчи баъзи жониворлар каби руҳ ҳам бу дунёдаги баданини ташлаб, ҳақиқий дунёга – асл ҳаётига томон кетади.
Аммо, қолдирилган жонсиз баданнинг бундан кейин бошидан кечирадиганлари ҳали олдинда. Айниқса, баданига тириклик чоғида ҳаддан зиёд аҳамият берганлар учун бу нарсани билиш ўта муҳим ва ибратлидир.
Хўш, ўлгандан кейин жонсиз бадан билан нималар содир бўлишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Барча жонли мавжудотлар каби сизнинг ҳам бир кун келиб ўлим топишингиз муқаррардир. Бу балки ҳеч кутилмаган ҳолатда юз бериши мумкин. Масалан, нон олгани кўчага чиқиб, қаршингиздан келаётган машинанинг тагига кириб кетасиз. Ёки шафқатсиз касаллик ҳаётингизга нуқта қўяди, ёхуд кутилмаганда юрагингиз уришдан воз кечади…
Шу тариқа ўлим шарбатини тотишни бошлайсиз…
Ўша ондан эътиборан баданингиз билан боғлиқ ҳеч қандай алоқангиз қолмайди. Умр бўйи «мен» деб атаганингиз ва эгалик қилганингиз ўша бадан оддий бир эт ва суяк парчаси ҳолига айланади. Атрофингизни турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз, қавм-қариндош ва яқинларингиз ўраб олиб, фиғон қиладилар. Йиғлаётганлар орасида «Кечагина орамизда эди», «Тоғдек одам эди-я», деб фарёд қилаётганлар бўлади. Кейин эса кўмиш маросимига тайёргарлик бошланади ва ғассол келгунга қадар жонсиз баданингизни уйнинг бир хонасига қўядилар. Шу тариқа барча яқинларингиз тўплангунича сизни бу ёруғ, аммо алдамчи дунёда яна бир неча соат, баъзи ҳолларда узоғи билан бир кун ушлаб турадилар. Сўнг ғассол қотиб қолган баданингизни совуқ сув билан юва бошлайди. Аммо бу пайтга келиб ўлим излари бадангизда ўзини ошкор этиб улгуради – ҳар жой-ҳар жойингизда аста-секин кўкаришлар бошланган бўлади.
Сизни ювиб бўлишгач, оқ мато билан кафанлайдилар. Кейин эса тахта тобутга ётқизиб, устингизга бахмал ёпадилар. Жаноза ўқиб бўлингач, бошқа тирик инсонлар баданингиз қўйилган тобутни елкаларига қўйиб, юк машинаси томон одимлашади. Бир неча енгил машина ва автобуслардаги бутун таниш-нотанишлар сизни сўнгги манзилга кузатиш учун тобут юкланган машина ортидан аста қабристон томон борадилар. Аммо бу пайтда ҳаёт яна ўз йўлида давом этаётган бўлади, баъзи инсонлар жаноза ўтаяпти, деб ҳурмат юзасидан тўхтаб, марҳум ҳаққига дуо қиладилар, кимлардир эса ўзи билан ўзи овора эътибор ҳам қилмайди. Шу ҳолатда қабристонга етиб келинади ва сизни яхши кўрганлар ёки яхши кўрган каби кўринганлар тобутни қўлма-қўл қилиб қабр устига келтирадилар. Атрофда яна йиғлаганлар, оҳ урганлар бўлади. Кейин эса ўша қочиб қутилиб бўлмайдиган ерга – қабрга яқин келинади. Баданингизни тобутдан чиқариб, оппоқ кафан билан биргаликда қабр ичига қўйишади. Тиловатдан сўнг дуолар ўқила
ди ва охирги ишга қўл урилади – белкурак ва кетмон ушлаган яқинларингиз устингизга тупроқ ота бошлайдилар. Аста-секин қабрингиз тош-тупроқ билан тўлади ва иш ниҳоясига етгач, дуолар қилиниб, сиздан бошқа хамма ортига қайтади. Қабристонга эса яна аввалгидек сукунат чўкади. Сизни кузатиб қайтганлар зум ўтмай ўз маҳзунликларини унутадилар ва қайтадан ҳаёт ғала-ғовурига шўнғиб кетадилар. Аммо кўмилган бадан учун энди ҳаётнинг ҳеч қандай маъноси қолмаган бўлади. Дунёдаги бори гўзаллик, чиройли инсонлар, беқиёс манзара ва ҳоказолар энди у бадан учун ҳеч нарса ифода этмайди. Бу бадан бундан буён ҳеч кайси дўсти ё яқинлари билан қайтиб кўриша олмайди. Бадан учун мавжуд бўлган ягона нарса тупроқ ва унинг ичидаги турли бактерия ва қуртлар бўлади холос.
Ўлгандан кейин не ҳолга тушишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Зотан кўмилишингиз биланоқ баданингиз ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан бўладиган таъсирлар остида кучли парчаланиш жараёнига киради.
Вужудда кислород қолмаганлигидан, маълум муддат ўтгач, микроблар ўз фаолиятини бошлайди ва бутун баданга ёйилади.
Қоринда тўпланган газлар жасадни шишириб юборади ва бу шиш бутун вужудга ёйилиб, баданни таниб бўлмас ҳолга келтиради.
Кейин эса бу газ босими сабабли оғиз ва бурундан қонли кўпиклар кела бошлайди.
Чириш тезлашгани сари бутун киллар, тирноқлар, қўлу оёқ ўз жойидан ажралади.
Бу ташқи жараёнлар билан айни вақтда ички органларда ҳам (ўпка, юрак ва жигарда) чириш бошланади.
Шундан кейин эса энг қўрқинчли ҳолат юз беради: қорин қисмига тўпланган газлар терининг заиф нуқтасидан ёриб чиқади ва бадандан чидаб бўлмас даражада бадбўй ҳид тарқалади (инсон ўлигининг ҳиди дунёдаги энг жирканч ҳиддир).
Бу вақт ичида бош ва қолган бўғимлар ҳам ўз жойидан ажралади.
Тери ва юмшок қисмлар титилиб, бутунлай тўкилиб тушади ва скелет кўрина бошлайди.
Мия тамоман чириб, кил кўринишини олади, суяклар бўғимлардан ажралиб, скелет парчалана бошлайди.
Бу ҳолат жасаднинг бир уюм тупроқ ва чириган суяклар ҳолига келгунига қадар давом этади.
Бир умр «Мен» деб келганингиз жасад шу тариқа қўрқинч ва жирканч бир ҳолатда йўқ бўлиб кетади. Ёруғ оламда қолган яқинларингиз эса сиз учун қўйлар сўйиб, ҳали йигирма, қирқ, эллик икки, қорёғди, ҳали ҳайиту йилоши деб, зиёфатлар қилишаркан, қабрдаги қурт-қумурсқалар, бактериялар сизнинг ич-этингизни кемиришади.
Агар бир ҳалокат туфайли ўлиб, тоғу тошда кўмилмасдан қолиб кетсангиз борми, янада қўрқинчли бир манзара юзага келади. Баданингиз иссиқ кун тиғида қолган гўшт каби қуртлаб кетади ва бир неча кун ичида қуртлар уясига айланади. Қуртлар эт қолдиғини охиригача тамомламагунча, скелет ичида кезади.
Шу тариқа «Энг мукаммал ва чиройли бичимда» яратилган инсон ҳаёти энг аянчли бир ҳолатда ниҳоясига етади.
Хўш нима учун шундай бўлади?
Инсон вужуди Яратганнинг хоҳиши билан ўлгандан кейин шу ҳолга келтирилади. Бу ишнинг буюк бир маъноси бордир. Инсон, ўзининг аслида шунчаки бир бадан эмаслигини, аксинча бадани ўзига кийдирилган ўткинчи бир ғилоф эканлигини мана шу қўрқинчли ниҳояни кўриб, англаши, ўлимдан кейин ҳам бир борлиқ, ҳаёт борлигини ҳис этмоғи лозим. Парвардигор ўзини фақатгина эт ва суякдан иборат деб билган инсонга бунинг алданиш эканлигини билдирмоқ учун шундай бир ибратли якун тайёрлагандир.
Инсон ўз баданининг ўлимини кўра билиши, бу ўткинчи дунёда худди абадий қоладигандек эгалик қилган ва бутун орзу-нафсига бўйин эгган баданининг оқибати ҳақида ўйлаши лозим. Алалоқибат, у бадан қаро тупроқ остида чирийди, қурт-қумурсқаларга ем бўлади ва скелетга айланади…
Муҳаммаджон Собиров таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 350 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар