Сайт бўлимлари
Ухлаб ётган ор
- Подробности
- Бўлим: Таҳлил
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Либос ҳар доим ҳам инсоннинг қандайлигини белгилаб беравермайди. Олтин тупроқ остида ҳам, қора балчиқда ҳам ўз аслини йўқотмаслиги рост. Шундай деймизу, баъзан ҳаёт қонун-қоидалари олтинни-да қадрсиз буюмга айлантириб қўйиши мумкин.
Либоснинг асосий вазифаси авратни беркитиш эканлиги сир эмас. Бунга ярамаган матоҳни эса либос деб бўлмайди. Энг ачинарлиси, ён-атрофимиздаги либосни унутиб қўйган опа-сингилларимизга ҳеч қандай ажабланишсиз қарашга ўрганиб бўлдик. Кўз кўникиб қолди.
— Кўчага чиқсам, фақат ерга қараб юришга мажбур бўлаяпман, — дейди бир акамиз шунга ишора қилиб.
— Ерга қарашга ҳам ўйланиб қолдим, баъзи ҳолларда шундоқ оёғинг остидан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас, — дейди ҳазил аралаш киноя билан яна бири. — Осмонга қараб юрсакмикан, у ҳолда уйимизни қандай топиб борамиз?
Бу борада фақат қизларга айб тақайвериш тўғри эмасга ўхшайди. Яхшироқ ўйлаб қарасак, бунинг замирида ҳам ўзимизнинг нуқсонларимиз яширинмаганмикан?
Тўйга бордик. Икки таниш оила келишиб, қуда бўлишибди. Пойтахтимиздаги ресторанлардан бири. Одамлар, ранг-баранг либослар, Стол устида қушнинг сути йўқ, холос. Бир киши учун келтирилган овқатга тўрт-беш киши бемалол тўяди.
Даврага бир қиз чиқди. Келиннинг синглиси деб таништиришди. Кийиниши бир аҳвол. Эгнига нимадир илиб олган. Негадир, дарров хаёлимдан бир фикр ўтди: “Акаси йўқ экан-да”.
Адашибман. Бир пайт стол атрофида ўтирган бояги бўйи етиб қолган қизни бир йигит ўпиб(!) кетди. Ҳамма ҳайрон. “Акаси”, — изоҳ берди ёнидаги қиз. Баттар ажабландик.
Давра қизигандан қизиди. Ўртада келиннинг ўша синглиси акаси билан рақсга тушаяпти. Қизнинг қилиқлари ҳам жуда бошқача. Биров ака-сингил деса ишонмайди.
Кейинроқ столнинг бир четида “отамлашаётган” йигитлардан бирига аканинг иккинчи синглиси қилди: “Шеригингизга ҳам қуймайсизми?”
Бу пайт ичида рақс навбати келин-куёвга берилди. “Томоша”нинг зўри ҳали олдинда экан. Қайнона-қайнота, аниқроғи, келиннинг ота-онаси ҳам даврани гуллатишди. Рақс давомида ота ҳам рафиқасини ўпиб қўйди. Кейин ёнларига фарзандларини чақиришди. Яна боягидай ажнабийча рақс. “Тарбия” илдизининг учи шу ерда кўриниб кетгандай бўлди.
Вазиятга энг тўғри баҳони даврадагилардан бири берди: “Худди рус қўшнимнинг тўйида ўтиргандай бўлаяпман”. Бир қиз ортиқ чидаб туролмади, шекилли, ёнидаги дугонасига имлади: “Кеч бўлди, кетайлик...”
Тўй давом этаяпти. Мен эса анчадан бери ўйлантириб келаётган саволларимдан бирига жавоб топгандай эдим. Ҳа, қизларнинг борган сари очилиб кетаётганига акалар, узр, эркаклар ҳам “муносиб” ҳисса қўшаётган экан...
Телевидение орқали бир кўрсатув эфирга узатилаяпти. Моделер йигит бир аёлга маслаҳат бермоқда: “Сизга бу либос умуман тўғри келмайди, жуда оддий. Очиқроқ либослар танланг, шуниси ярашади”. Енгсиз, олди очиқ кўйлакда бояги аёл, ҳақиқатан ҳам, ўзгарди. Онасининг “очилиб” кетганидан қизи ҳам хурсанд.
Ана, холос! Қачондан бери йигитлар аёлларга бу тарзда кийинишни ўргатадиган бўлиб қолди? Беихтиёр ўша аёлнинг турмуш ўртоғини ичимда сўкдим, яна раҳмим ҳам келди.
Мана аҳвол. Нега акалар сингилларини бозорга соладиган бўлиб қолди? Оталар-чи? Муаммонинг илдизларидан бири шу ердалигига шубҳа қолмаяпти. Ори уйғоқ кишилар ҳеч қачон бундай йўл тутмайдилар. Оримиз ҳамиша уйғоқ бўлсин.
Беҳзод Фазлиддин
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 334 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар