Мақолалар
Эркакнинг оилада ўрни йўқолса
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 23 Август 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Уй, оила, болалар тарбиясини фақат аёллар билан боғлаш кейинги пайтда одат тусига кирди. Ҳатто орамиздаги айрим одамлар: «Аёллар бозорда савдо-сотиқ билан шуғулланганлиги, иш жойида маъёридан ортиқча ишлаётгани туфайли аёллик — оналик қиёфасини йўқотмоқда. Фарзандлари тарбиясига вақти етишмаётгани учун оилада нохуш келишмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Болалар ўртасида эса турли жиноятлар келиб чиқмоқда, ажралишлар сони кўпаймоқда», деган фикрларни айтмоқдалар.
Юқоридаги фикрлардан аёлни уйга қайтариш керак! Аёл фарзандлари тарбияси билан шуғулланиши даркор, деган хулоса чиқади. Хўш, бу хулоса тўғрими?
Болалар ўртасида жиноятчиликнинг кўпайиши, уларнинг тарбияси бузилиши, ҳамма бахтсизликлар сабабини аёлдан ахтаравермаслик керак деб ўйлайман. Ўақиқий сабаблар эса анча чуқур…
Аёлларимиз бозорма-бозор юрган, муккасидан кетиб ишлаётган бўлса, албатта бу бежизга эмас. Қайси оқила аёл эрининг топиб-тутиб келишини, уйда болалари тарбияси билан шуғулланиб ўтиришни хоҳламайди дейсиз?
Ҳа, оналик муқаддас, бетакрор туйғу. Онанинг ўрни ва масъулияти юксак, лекин фарзанд тарбиясида ота ҳам худди шундай масъул эмасми? Минг йиллар давомида ота шахси улуғланиб, сиғиниш даражасигача кўтарилиб келинмоқда:
Ота — уйнинг тўрида ўтирган!
Ота — ҳал қилувчи гапни айтган!
Ота — ўтирган уйнинг томига фарзанд чиқмаган!
Фарзанд йўлга отланганда оқ фотиҳани ота берган! Хуллас, ота шахси оилада олий даражага кўтарилган.
Минг афсуски, айрим оилаларда отанинг ўрни пасайиб бормоқда. Бунга эса уларнинг ўзлари айбдор эканлигини инкор қилмаймиз. Тайинли бир жойда ишламаслик, ичкиликка ружу қўйиш, ҳар хил «гап-гаштаклар», осон ва енгил яшашга интилиш эркаклар мавқеини, таъсир кучини кесмайди деб ким айта олади?
Шу ўринда бир мушоҳада юритиб кўрсак. Ишламасдан уйда ёнбошлаб ётган ота кимга ҳам таъсир эта оларди? Маст бўлиб келиб идиш-товоқ синдирадиган, аёлини урадиган, ҳатто ўз отасию, онасини ҳақоратлайдиган оталардан бола нимани ўрганади? Жон куйдириб ишлаш, моддий бойликлар яратиш ўрнига, кимларнидир алдаш, беҳаёлар кўчасига кириш хаёли билан яшайдиган оталарда тарбиячилик салоҳияти бўлармикин? Отанинг ойлаб фарзандлари тарбияси билан шуғулланмаслиги, шаклланаётган шахсга намуна бўла олмаслиги табиийки бора-бора унинг мавқеини пасайтиради. Ичкиликка ружу қўйган, дарбадар отани фарзандлари қўл учида кўрсатишади. Унинг аёли эса рўзғор тебратиш учун тиним билмай ишлаш, бозорма-бозор пул топиш пайига тушади…
Психолог-педагогларнинг таъкидлашларича, болага хулқ-атвор кўпроқ онадан, характер отадан, қиёфа ҳар икки томондан ўтар экан. Тарбияда ота мавқеининг пасайиши кўпинча характерсиз, чучмал, ланж шахсларнинг шаклланишига сабаб бўлади.
Айтишларича, бир подшоҳнинг ўғли ғоят шўх, баттол, гапга кирмас, қайсар ўсмир бўлиб улғая бошлабди. Донишмандларнинг маслаҳати билан ўсмирни қирқ канизак ичига қўшиб қўйишибди. Орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг хабар олгани борсалар, ўсмир бошига шоҳи дуррача ўраб, қошига ўсма қўйиб ўтирган эмиш. Эркакка кўзи тушиши билан, «Вой, ўлмасам!» дея юзини беркитиб олибди.
Айтмоқчимизки, минглаб оталар фарзандларини тарбиялаш жараёнида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиб, эркакка хос, эркакча характернинг шаклланишида четда қолмоқда. Бу нарса оиладаги ота мавқеининг пасайиши сабабларидан бири эмасми.
Ўар ким турли хил фикр билдирмасин, кўпчилик умумий тарбия ёмон десин, бу гапга мен қўшилмайман. Ўозир тарбиячилар керагидан ортиқ. Лекин бу тарбиячи ҳам, тарбия муассасаси ҳам ота тарбиясини бера олмайди! Қайси кичкинтой ёки ўсмир билан гаплашманг «Муаллим билан директор бундай деди, телевизорда ундай деди» дейишади-ю, лекин бирон жойда «Отам бундай деган эди» деб айтмайди. Боланинг кўз ўнгида ота шахси улуғланмаса, оила тарбияси ҳеч қачон мукаммал бўлмайди.
Менинг бу мулоҳазаларим кўпчиликка маъқул тушмаслиги мумкин. Улар отасиз ўсган намунали оилалардаги ажойиб йигит-қизларни кўплаб мисол келтиришлари турган гап. Мен она тарбиясини ҳам асло камситмоқчи эмасман. Аксинча биргина аёл — она зиммасига юкланган юкнинг беҳад оғирлигини ҳамма билсин дейман! Бу юкни енгиллатишга оталар ҳамиша тайёр турсинлар деб таъкидламоқчиман. Зеро, ота — оила таянчи, мустаҳкам устуни бўлмоғи керак. Падари бузрукворлик бахти эса бола тарбиясидек юкни елкасига ола билган, солиҳ, ибратли фарзандлар тарбиялаган оталарга насиб этажак.
ЁРҚИНОЙ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар