Мақолалар
Соғиндим
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 06 Март 2018
- (Нашр қилинган санаси)
“Солиҳа хотин сенинг динингнинг ярми, қолганига ўзиниг тақво қил”, деган ҳадисга ниҳоятда мос бўлишингни соғиндим.
Доим сени кўрганда ҳурсанд бўлишимни соғиндим.
Кечалари таҳажжудга туриб, намоз ўқиганимда менга иқтидо қилишингни соғиндим.
Қуръон тиловат қилганимда, ваъда (хушхабар) оятларида ҳурсанд бўлиб, ваъид (қўрқитиш) оятларида йиғлашингни соғиндим.
Қўлларимни юқори кўтариб “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфту ҳалолларимиздан ва зурриёдларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қилгин”, деб дуода ёлборганимда, сени “Омийн, омийн, омийн” деб йиғлашингни соғиндим.
Чақирган пайтимда “Лаббай, Хожам” дейишларингни соғиндим.
Уйдан кўчага чиқиб кетаётганимда “Хожам, бизга ҳалол луқма топиб келинг, ҳаром луқма керак эмас. Чунки, биз очликка чидаймиз, лекин, дўзах оловига чидай олмаймиз” деб дуолар қилиб кузатишингни соғиндим.
Ҳар гулни ҳиди бошқа десам, “Хожам, энди бошқа гулларни исини ҳидлашингизга ҳожат қолдирмайман” деб гуллардан ҳам қизғонишингни соғиндим.
“Аёллар эгри қовурғадан яралган” деганлар десам, “Кўзимни қувонтирган ҳам аёллар” деб айтганлари ҳам бор-ку, деб нозланишингни соғиндим.
“Сен менинг тақво либосимсан” десам, “Сиз ҳам, Хожам” дейишингни соғиндим.
“Ўғилларимга Аҳмаду Муҳаммад исм қўяман” десам, “Қизларимизга Оишаю Ҳадича қўямиз” дейишингни соғиндим.
Фарзандларимиз қори ва қория бўлганда, уларни кўриб кўзларимиздан тўлиб-тўлиб ёш оқишини соғиндим.
Ёнимда ўлтириб кўзларингга сурма, қўлларингга хино қўйишингни соғиндим.
Ҳар куни эрталаб ота-онамиздан дастурхон атрофида ўлтириб, улардан дуолар олишимизни соғиндим..........................!!!
Солиҳа аёлнинг сифати
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 17 Март 2017
- (Нашр қилинган санаси)
Аллоҳ таъоло Қуръoндa Ўзи яxши кўргaн сифaтлaрни бaён қилиб қўйгaн вa ҳaдислaрдa сoлиҳa aёлнинг бир қaнчa ҳaқиқий сoлиҳa экaнини билдирувчи сифaтлaри сaнaлгaн.
Қуйидaги oятлaрдa солиҳа aёлнинг сифaтлaри бeрилгaн, шунинг учун бу сифaтлaрни яxшилaб ўргaниб, билиб oлинг:
«Пoкизa aёллaр пoкизa эрлaр учундир, пoкизa эрлaр пoкизa aёллaр учундир».
«Бaс, ибoдaт-итoaтли вa эрлaри йўқлигидa Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимoяти билaн (эрлaрининг мoл-мулклaрини вa ўз иффaтлaрини) сaқлoвчи xoтинлaр – яxши (сoлиҳa) xoтинлaрдир».
«Эҳтимoл Пaрвaрдигoри -aгaр у сизлaрни тaлoқ қилсa- унгa сизлaрдaн яxширoқ жуфтлaрни муслимa, мўминa (Аллоҳ вa Унинг расулигa) итoaт этгувчи, тaвбa-тaзaрру қилгувчи, oбидa (мудoм Аллоҳ йўлидa) кeтгувчи жувoн вa қизлaрни aлмaштириб бeрур». вa Aҳзoб сурaсидa Аллоҳ таъоло яxши кўргaн сифaтлaр санаб ўтилган. Мазкур сифатлар ҳар бир муслим ва муслимага зарур. Шунинг учун қaдрли бирoдaрим, жуфтингизни қуйидaги сифaтлaргa кўрa тaнлaнг:
- Муслимa;
- Иймoнли (тўғри aқидaли);
- Суюкли;
- Ҳaқгўй;
- Сaбр-тоқатли;
- Кaмтaрин;
- Қўли очиқ;
- Рўзaдор;
- Иффaтли;
- Дoим Аллоҳгa ҳaмд aйтиш билaн бaнд бўлгaн aёл;
Энг aфзaл 4 aёлдaн бири Мaрям (a.с) ўзининг диний сифaтлaри билaн Аллоҳгa суюмли бўлгaн:
«Фaриштaлaр Мaрямгa: «Ё Мaрям, aлбaттa Аллоҳ сeни бутун oлaмлaрнинг aёллaридaн aфзaл қилди. Ё Мaрям, Пaрвaрдигoринггa итoaт қил вa рукуъ (Аллоҳгa ибoдaт) қилгувчилaр билaн биргa сaждa вa рукуъ (яъни ибoдaт) қил!»- дeгaнлaрини эслaнг».
Яна бир улуғ аёл Фиръaвннинг aёли эди: «Аллоҳ иймoн кeлтиргaн зoтлaр (вa улaр ўзлaри ҳaқиқий мўмин бўлсaлaр, яқин oдaмлaрининг кoфир ҳoлдa бўлиши улaргa зиён қилмaслиги) ҳaқидa Фиръaвннинг aёлини мисoл кeлтирди. Ўшaндa (яъни Фиръaвн у aёлнинг Мусo (a.с)гa иймoн кeлтиргaнини билиб қoлгaч aзoблaгaн чoғидa) у: «Пaрвaрдигoрим, Ўзинг мeн учун ҳузурингдa – жaннaтдa бир уй бинo қилгин, мeнгa Фиръaвн вa унинг қилмишидaн нaжoт бeргин вa мeнгa бу зoлим қaвмдaн нaжoт бeргин»,- дeди».
Расулуллoҳ (с.а.в) aёллaрини диндaги сифaтлaри учун сeвгaнлaр. Оишa (р.а) oнaмиз Зaйнaб (р.а) oнaмизнинг чирoйли сифaтлaри ҳaқидa шундaй ривoят қилгaнлaр: «Расулуллoҳ (с.а.в) нaздилaридa мeн билaн Зaйнaбнинг дaражaмиз тeнг эди. Дингa сoдиқлик, сoлиҳaлик, ҳaр дoим Аллоҳни ёддa тутиш, ҳaқгўйлик, қoн-қaриндoшлaрдaн xaбaр oлиш, сaҳийлик, ҳaётий aмаллaридa (кундaлик ҳaётидa) тeжaмкoрлик ва кўп сaдaқa бeришдa Зaйнaбдaн ўтaдигaн вa мaнa шунинг учун Аллоҳгa ундaн кўрa яқинрoқ бўлгaн aёлни кўрмaдим».
Сиз бундай аёлни ҳозир топиб бўлмайди деб умидсиз бўлманг. Ислом ҳaқиқaт билaн шуғуллaнaди, ҳaёлoт билaн эмaс. Комила aёл ўз-ўзидaн вужудгa кeлмaйди.
«Aгaр улaрни ёмoн кўрсaнгизлaр ҳaм (сaбр қилиб инoқ ҳoлдa яшaйвeринглaр). Зeрo, сизлaр ёмoн кўргaн нaрсaдa Аллоҳ кўп яxшиликлaрни қилиб қўйгaн бўлиши мумкин».
УНИНГ КИМ ЭКAНИНИ БИЛИШ
Сoлиҳa aёлни тoпишнинг икки йўли бoр. Биринчиси: ўзингизнинг бaҳoлaй oлишингиз. «Нур» сурaсидa, Аллоҳ таъоло мўминa aёллaрдaн
«...кўзлaрини (нoмaҳрaм эркaклaргa тикишдaн) тўссинлaр вa aврaтлaрини (ҳaрoмдaн) сaқлaсинлaр ҳaмдa кўриниб тургaндaн бoшқa зeб-зийнaтлaрини кўрсaтмaсинлaр вa кўкрaклaрини рўмoллaри билaн тўссинлaр» дeб тaлaб қилди. Aгaр aёлнинг aврaтлaрини сaқлaётгaнини, юриш-туришидa oчиқ эмaслигини (эркaклaр ёнидa oвoзини пaсaйтириш), гўзаллигини яширишгa ҳaрaкaт қилувчи экaнини сeзсaнгиз, ундa бу aёл қиммaтбaҳo сифaтлaр эгaси экaнини билaсиз. Aёлнинг ҳaёсизлaрчa муoмaлa қилaётгaнини, ҳижобга эътиборсиз экaнини, эркaклaр билaн бeмaлoл, тoртинмaсдaн гaплaшaётгaнини кўрсaнгиз, ундaн ўзингизни узoқрoқ тутинг, тeзрoқ узoқлaшинг! Аминмaнки, уйлaнгaнингиздaн сўнг xoтинингиз ўз сeвгисини фaқaт сизгaгинa (Аллоҳ вa расулигa бўлгaн муҳaббaтдaн тaшқaри) бaғишлaшини xoҳлaйсиз, бoшқa йигирмaтa «энг яxши дўстлaр»игa эмaс, aлбaттa.
Oддийгинa бaҳoлaш билaн унинг тaбиaти тўғрисидa умумий тaсаввургa эгa бўлaсиз; Гaплaшaётгaндa ўзини қaндaй тутиши, кўзини қaергa қaрaтaётгaни, кийиниши, вaқтини нимагa сaрфлaши вa бoшқaлaр. Кўпрoқ унинг кучли тoмoнлaрини излaнг вa зaиф тoмoнлaригa кўп эътибoр бeрмaнг.
Унинг хaтти-ҳaрaкaтлaрини тaъқиб қилиш учун мaxсус бир кузaтувчи қўйиб ёки «ёндaфтaр»лaрини ўқиб ундaги ўзингиз xoҳлaгaн бaрчa нaрсaни кўришингиз мумкин, aммo эй қaдрли бирoдaрим, энг муҳими, ҳaли қaлбининг қaндaй экaнини вa нимa қилмoқчи экaнини ҳeч ким билмaйди. Кейинчaлик унинг бaдxулқ ёки янa ҳaм сoлиҳa бўлиб қoлишини ҳeч ким билмaйди! Сизлaр бир-бирингизгa мoс экaнингизни вa тинч-oсудa, бaxтли ҳаёт кeчириб кeтишлaрингни ҳeч ким билмaйди. Фaқaт ва фақат Ёлғиз Аллоҳ билaди.
Рисоладаги эрнинг ўнта сифати
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 18 Январь 2016
- (Нашр қилинган санаси)
Алҳамдулиллаҳ, мана уч йилдирки, уйланганман ва исломий никоҳ Аллоҳнинг инсониятга берган энг яхши неъматларидан деб ҳисоблайман. Аммо бу яхшиликлар инсонга шундоққина тақдим этиб қўйилмайди. Ҳозирги эркакларнинг кўпчилиги оиласи, атрофидагилари, ҳатто жамияти ва ОАВ тарафидан маънан бузилган. Шу туфайли бизлар Ислом тарихида қолган аждодларимиз ва бошқа буюк эрлар эга бўлган эркаклик ва бошқа хос сифатлардан маҳрум бўлиб бормоқдамиз. Мен – ҳозирги мусулмон эрлар авлодининг вакилиман ва оила тутими катта меҳнат талаб қилишини биламан.
Умуман, оила деган пойдеворсиз уммат биносини қуриш имконсизлиги ҳеч кимга сир эмас. Мен биринчи навбатда ўзимга, сўнг умид қиламанки, оиласини мустаҳкам ва бахтли бўлишини хоҳловчи бошқа эркакларга фойдали эслатма бўла оладиган сифатларни бир тизгинга қўйиб, уларнинг рўйхатини тузиб чиқдим. Баъзи фикрларни китоблардан, кўпини эса ўз тажрибамдан келиб чиқиб ёздим.
Ўзингизга боғлиқ жойини олинг ва амал қилинг:
1. Спорт билан шуғулланиш ва соғлом ҳаёт тарзи.
Биз аҳли аёлимиз ва болаларимиз учун ўз соғлиғимизни ўйлашимиз ва жисмоний яхши ҳолатда бўлишимиз лозим. Жуда кўпчилик тўйдан сўнг бу борада мутлақ бўшашиб қолади. Аслида эса бунинг тескариси бўлиши керак. Биз бақувват бўлсак, аёлимиз ва фарзандларимиз учун кўпроқ манфаатимиз тегишидан ҳамда умматнинг кучли ва кўпроқ фойдаси тегадиган аъзоси эканлигимиздан хотиржам бўлишимиз мумкин. Аёлим бир мусулмон мамлакатда бўлгач, аёли ўзига қаровчи, эр эса тамоман бунинг тескариси бўлган жуфтликлардан ҳайрон бўлиб гапириб берган эди. Мен ҳар бир эркак Арнольд Шварценеггер каби бўлиши керак демоқчи эмасман, балки ота боласи 12 ёшлар чамаси бўлганда бирга футбол ўйнашни сўраса, бир-икки марта тўп тепиб чарчаб қолмасликни назарда тутмоқдаман. Мен ўзим компьютер дастурчисиман ва жисмоний ҳолатимни бузмаслик учун (бундай ҳолат эса аввал бўлган) кўп меҳнат қилишимга тўғри келади.
Кўнглингиз тортган жисмоний машқни танланг. Жисмоний ҳолатингизни сақлаш, яхшилаш учун оғир юк кўтариш машқларини бажаришингиз шарт эмас. Шунингдек, соғломлаштирувчи таом ҳам ўта муҳимдир. Бусиз машқлардан қандай наф бўлиши мумкин? Масалан, мен доим ширинликни кўп истеъмол қилардим, энди эса бу билан ўзимни ҳафтада бир «эркалаб» турибман. Айтиш лозим, шу сабабли ўзимда ижобий ўзгаришларни сеза бошладим, масалан, қувватим ошиб бормоқда.
2. Яхши ва чиройли кийим кийиш.
Бу нарса устида кўп ишлашимга тўғри келди. Чунки мен ҳеч қачон яхши кийим танлай олмас эдим. Бу сўзларим билан эркак киши фақат қимматбаҳо кийим кийиши керак демоқчимасман. Балки кийимдаги комиллик - камтар ва гўзалликнинг ўртасини тутишини назарда тутмоқдаман. Азал-азалдан мусулмонлар ўзларининг ташқи кўринишига алоҳида эътибор бериб келганлар. Ўрта асрда бутун Европа ювуқсиз юрган бир пайтда, мусулмонлар Испаниясида (Андалус) ҳаммом ва канализация тизими мавжуд бўлган. Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эса хушбўйланиш учун мушкдан фойдаланганлар. Абу Саид ал-Ҳудрийдан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ с.а.в.: «Мушк энг яхши хушбўйликдир» деганлар.
Яъни кийимдаги комиллик деб, сизнинг кийим сотиб олаётганингиздаги талабингиз қиймат эмас, сифат бўлишини айтмоқчи эдим. Шу билан бирга, бу аёлингизни хурсанд қилувчи омил ҳамдир.
3. Мутолаа.
Пайғамбаримиз алайҳисаломга нозил қилинган Қуръоннинг биринчи сўзи «Ўқи...» (Иқро сураси) бўлганлиги маълум.
Ўқишга вақт топишим доимо қийин бўлиб келган эди. Чунки бўш вақтимни, асосан, телевизор ва видео ўйинларга ажратар эдим. Мактабни аъло баҳоларга битирганимга қарамай, китоб ўқишни хушламас эдим. Аммо уйлангач, мутолаанинг зарур эканлигини тушуниб етдим. Китоб ўқиш сизни ақлий етук қилибгина қолмай, аҳли аёлингиз ва болаларингиз билан янги мавзуларда суҳбат қуришга имкон беради. (Фарзанд бирор масала бўйича жавобни ўз отасидан топиши қандай ҳам яхши ҳолат! Тарж.). Ҳозирги ОАВ ва технологиялар даврида киши ўқиб-ўрганмаса, атрофдагиларнинг салбий фикрлари таъсирида қолиб кетади.
4. Уй ишларида ёрдам.
Ҳозирги аёллар ҳар доимгидан кўпроқ бандлар: тўлиқ иш кунига қўшимча равишда – таом тайёрлаш, уй йиғиштириш, фарзандлар – ва буларнинг барчаси қайталанаверади. Агар сиз аёлингиздан бу ишларнинг баъзисини олиб, енгиллатсангиз, у сизга «раҳмат» дейиш билан чегараланиб қолмайди. Рўзғор ишларини сиздан илтимос қилгунларича бажариб қўйганингиз яхшироқ. Инсонларнинг энг яхшиси – Расулуллоҳ с.а.в. ҳам ўз аёлларига ёрдам берар эдилар. Оиша р.а.дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в пойафзалларини ўзлари тузатар эдилар, кўйлакларини ҳам ўзлари ямар эдилар ва сизлар каби ўз аҳли аёлига ёрдам берардилар». Яна Термизий қилган ҳадис ривоятида Оиша р.а: «Расулуллоҳ оддий инсон эдилар: кўйлакларини ўзлари ямар эди, қўй ҳам соғардилар, ўзларини ўзлари парвариш қилар эдилар» деганлар.
5. Қуръон ўқиш.
Мусулмоннинг оиласида раҳбар киши – эр ва у ўз аёл ҳамда фарзандига намуна бўлиши лозим. Шунинг учун унинг Қуръон ўқиши муҳимдир. Қуш уясида кўрганини қилади. Агар бола отасини Қуръон мутолааси устида кўрса, буни нормал ҳолат деб ҳисоблайди. Уйлангунимга қадар Қуръонни у қадар кўп ўқимас, сураларнинг бирортасини тўлиқ ёддан билмас эдим. Бироқ ўз ҳолатимни ўнглашга ўтиб, Қуръонни ўқий олиш учун анча машаққат ила бўлса-да, тажвидни ўргандим ва сураларни ёд олдим. Уйдаги жамоат намози – мусулмон оиланинг муҳим қисмидир ва Қуръон илмидан хабардорлик, сизни эр сифатида ўз аёли ва фарзандига устозлик қилиш имконини беради. Эр ва ота сифатида киши ўз оиласида кунда ҳеч бўлмаса бир маротаба имомликка ўтиб намоз ўқиб бергани яхши.
6. Таҳлил ва тадбиқ – ғояларни илгари суринг.
Болалигимда уйимиз деворида: «Кичик одам ўзгалар, ўртачаси – дунё матоҳи, буюклари эса – ғоялар ҳақида гапиради» деган ёзув осилган эди. Оиладаги суҳбат эрнинг манфаати, шахсий қизиқиши ва атрофдан тўпланган майда гаплардан иборат бўлмаслиги керак. Балки ғоялар ҳақида гапиришни бошлаш лозим. Чунки Ислом эрга оила бошлиғи деган масъулиятни юклайди. Агар эр ўз бошлиғидан қанчалар нафратланишини, ё янги туфли сотиб олгани ҳақида гапириб ўтирса, оқибати ёмон бўлиши турган гап.
Никоҳ ақдигача бўш вақтимни телевизор кўриш каби ўта оддий равишда ўтказар эдим. Аммо вақт ўтиши билан мен бу каби вақтни зое қилишдан четланиб, мутолаа қилиш ва дунё қандай принцип ва тушунчалар устига қурилганини тафаккур қилиб, ўз дунёқарашимни кенгайтиришим кераклиги лозимлигини ҳис қила бошладим. Мен юзаки оилада юзаки эр бўлишни хоҳламасдим. Шу сабабли, ўзимга қулай бўлган шароитимдан чиқиб, ақлий машғулотларга вақт ажрата бошладим. Агар сиз ҳам Аллоҳнинг раҳмати ёғилиб турувчи бахтли мусулмон оиланинг бошлиғи бўлишни истасангиз, машина ва таомлардан кўра юқорироқ турувчи мавзуларга қизиқишингиз лозимлигига аминман.
7. Аёлингиз билан истироҳат қилинг.
Ҳар бир аёл қанчалик диндор бўлмасин, уйдан ташқарида айланиш истаги бўлади. Ўз умр йўлдошингизни бирор ерга олиб бориш учун, албатта, миллионер бўлишингиз шарт эмас. Масалан, уни истироҳат боғига, янги либослар харид қилгани дўконга, ёки ҳалол таом тайёрловчи ресторанларга олиб боришингиз мумкин. Менинг ўзим бу борада баъзан эринчоқлик қиламан. Бироқ аёлим билан бу каби сайрларни режалаштираётган пайтимда оилавий муносабатларимни мустаҳкамланаётганини ҳис этаман. Ҳафтада бир марта аёлим билан шаҳримизда аввал бўлмаган жойимизда сайр қиламиз ёки севимли масканлар борамиз. Бирга ўтказган кунимизда ўз фикрларимиз билан ўртоқлашамиз, ҳар хил мавзуларда суҳбат қурамиз. Сиз ҳам синаб кўринг, ишонаманки, афсус қилмайсиз.
8. Эркакча хулқ-атвор.
Ҳозирги эркакларнинг мардлиги ўз ота-боболарининг мардлигига қараганда озайиб бормоқда. Расулуллоҳ с.а.в. даврларини эслайдиган бўлсак, у зот ва унинг саҳобалари мард, ишончли ва ўз сўзини айта олувчилардан бўлишган. Яъни мусулмон эркак бурчакда қўл қовуштириб ўтириб ҳаётини ўтказмасдан, серғайрат ва серҳаракат бўлиши лозим. Оиламнинг биринчи йилида ўта хотиржамликда эдим. Аммо вақт ўтиши билан англадимки, бу оилавий муносабатларим учун фойдали эмас экан. Мен барча ишни ўзимга ишонган ҳолда ҳаракат қила бошлаганимда ҳам оиламда, ҳам ўзимда ижобий ўзгаришлар сеза бошладим. Лекин ўзига ишониш ва золимлик билан устун келишни фарқлаб олиш лозим. Биринчиси, ўзгаларнинг ҳақ-ҳуқуқига риоя қилган ҳолда, ўз қадр-қимматини белгилаб ҳатти-ҳаракат қилишга кирса, иккинчиси, ўзгалар ҳақ-ҳуқуқига доир боғлиқлик умуман йўқ. Ўзига ишонган мусулмон эркак – ўз уйида бошлиқ, аммо шу билан бирга аҳли байти билан маслаҳатлашади ҳам. Уларнинг оилага боғлиқ катта-кичик масалалар бўйича бир тўхтамга келишда иштирок этишлари муҳимдир. Ҳақиқий мусулмон эркак бўлинг, амал ва ҳаракат қилиб, ўзингизга ишонинг, шунда инша Аллоҳ, аёлингиз бахтли, оилангиз саодатли бўлади.
9. Дин ва иш орасидаги мувозанат.
Оила бошлиғи бир томондан тинимсиз ишлаб, профессионал ўсиши, оила таъминотини бўйнига олиши лозим. Чунки бу аёлнинг ҳаққидир (ҳатто аёл ҳам ишласа-да). Шу билан бирга, эр дин асосларини билиши керак. У фақиҳ бўлиши шарт эмас, балки асосий ва зарур билимларга эга бўлиши даркор.
Бир куни ҳайит намозида бир ота ўз ўғлига намозни қандай ўқиш кераклигини унинг бошланишига бир неча дақиқагина қолганда ўргатаётганини кўриб қолдим. Эркак киши ўз оиласининг раҳбари сифатида ўз аёли ва фарзандларига ўргатиши учун Исломдан етарли даражада хабардор бўлиши керак. Лекин бу ишни намозга камгина вақт қолганда шошилинч ўргатиб ўтирмасдан, уйда аввалроқ ҳаракат қилиб ўргатиши лозим. Иложи бўлса, ҳафтада бир марта Исломий дарсларга қатнанг ва кўпроқ китоб ўқинг. Интернетда (.uz доменида ҳам. Тарж.) динимиз ҳақида ресурслар етарли даражада. Аммо бу билан мусулмон киши ишини ташлаб қўймаслиги керак. Ёдда тутинг, мувозанатни сақлаш осон эмас, лекин аста-секинлик билан барига ўрганиб кетасиз.
10. Таом тайёрлаш.
Тўғри, бу баҳсли масала. Шариатда аёл ўз эрига овқат тайёрлаши керак демаган бўлса-да, менинг оиламда одатда шундай бўлади. Ва бунинг учун мен аёлимдан миннатдорман! Агар эр ўз аёлига кечки овқат тайёрлашда ёрдам берса, аёлининг қўли нисбатан тезроқ бўшайди ва эрдан беҳад миннатдор бўлади. Бу ишни ташкиллаштиришда аёлингиз муайян бир кунда сизнинг кўмагингизга таяниши мумкинлигини билиши учун график тузиб олишларингиз мумкин. Ишонинг, бу сизнинг оилангиз мустаҳкам бўлишига ва муомалаларингизнинг яхшиланишига ёрдам беради.
Эр оила раҳбари бўлиши учун
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 24 Март 2016
- (Нашр қилинган санаси)
(Эрларга насиҳат)
Ислом шариати аёлнинг барча таъминотларини эрнинг зиммасига юклайди. Эркак киши оиласининг таъминотини ўз зиммасига олиши билан оиладаги раҳбарликка тўлиқ эга бўлади. Бунга қуйидаги оят далилдир:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ (سُورَةُ النِّسَاءِ:34)
Яъни, “Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва (эрлар ўз) молларидан (аёлларига) сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар.” (Нисо сураси, 34-оят)
Ушбу оятга биноан эрнинг оиладаги раҳбарлиги икки сифатга кўра мукаммал бўлади;
Биринчи сифат бу табиий, туғма сифат бўлиб, Аллоҳ таоло эркакни яралиши жиҳатидан ақл, тадбир ва куч-қувват кабиларда аёлга нисбатан устун қилиб яратганидир. Бу сифат сабабли эркак киши ўз оиласининг тадбири ва ҳимояси каби ишларда масъулдир. Минг афсус, баъзи эрлар Аллоҳ берган бу неъматни оиланинг ҳимоясига ишлатиш ўрнига уларга куч ишлатиб, зулм қилишга сарафлайдилар.
Иккинчи сифат эса эркак киши ўз саъй-ҳаракатлари натижасида эришадиган сифат бўлиб, у оиласининг таъминотига алоқадор бўлган барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олишидир.
Мазкур икки сифат билан эрнинг раҳбарлиги мукаммал бўлади. Агар эр бу иккисидан бирида камчиликка йў қўйса, унинг оиладаги раҳбарлигига путур етади.
Агар эркак киши оиладаги вазифасини тўлиқ адо этмасдан ялқовлик қилиб, оиланинг таъминотини аёлига ташлаб қўйса, у оиладаги раҳбарлигини ҳам қўлдан бой беради. Натижада турли оилавий муаммолар вужудга келади.
Шунинг учун эр киши оиланинг таъминотига ўзини масъул деб билиши ва бу нарсада бирорта ҳам камчилик ва нуқсонларга йўл қўймаслиги лозим бўлади.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Аёлларга қараб танланадиган сифатлар
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 23 Октябрь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Исломда қандай куёв танлаш бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари молмулкига, кейингилари наслнасабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтдилар: «Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади: гўзаллиги, молдунёси, насл-насаби ва дини учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа тўлгур!» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).
Шу маънони кейинги ҳадис ҳам таъкидлайди. Анас (р.а.), Набий (с.а.в.)дан айтганлар: «Ким аёлга чиройлилиги учун уйланса, Аллоҳ унга фақат хорликни зиёда қилади. Ким унга мол-мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақат фақирликни зиёда қилади. Ва кимки аёлга, ундан фақат (кўзини ҳаромдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб уйланса, Аллоҳ унга ва аёлга барака беради» (Ҳадисни Табароний «Алавсат»да келтирганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилган ҳадисларида: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки молдунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво)дор бўлса, ўша афзалроқдир» (Ибн Можа ривояти).
Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади. Шоир айтганидек:
Қандай гўзал ишдир, динла дунё жамланса,
Қандай хунук ишдир ул, эрни куфр хароб қилса.
Дин деганда аёл фақатгина намозхон, рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги Ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади. Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади:
«Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум, 21).
Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор) аёл – азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир.
«Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!» (Бақара, 286)
Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бас, аёл баъзан жаннат ва баъзан дўзахдир», деб айтганлар.
Аёл ҳақида гапирувчининг ушбу сўзи нақадар ҳақиқат:
У шайтондир, агар бузсанг,
Гар ислоҳ қилсанг – Малак.
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Еще статьи...
Бўлимчалар
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар