Мақолалар
Эр оила раҳбари бўлиши учун
- Подробности
- Бўлим: Эркаклар учун
- Чиққан санаси: 24 Март 2016
- (Нашр қилинган санаси)
(Эрларга насиҳат)
Ислом шариати аёлнинг барча таъминотларини эрнинг зиммасига юклайди. Эркак киши оиласининг таъминотини ўз зиммасига олиши билан оиладаги раҳбарликка тўлиқ эга бўлади. Бунга қуйидаги оят далилдир:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ (سُورَةُ النِّسَاءِ:34)
Яъни, “Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва (эрлар ўз) молларидан (аёлларига) сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар.” (Нисо сураси, 34-оят)
Ушбу оятга биноан эрнинг оиладаги раҳбарлиги икки сифатга кўра мукаммал бўлади;
Биринчи сифат бу табиий, туғма сифат бўлиб, Аллоҳ таоло эркакни яралиши жиҳатидан ақл, тадбир ва куч-қувват кабиларда аёлга нисбатан устун қилиб яратганидир. Бу сифат сабабли эркак киши ўз оиласининг тадбири ва ҳимояси каби ишларда масъулдир. Минг афсус, баъзи эрлар Аллоҳ берган бу неъматни оиланинг ҳимоясига ишлатиш ўрнига уларга куч ишлатиб, зулм қилишга сарафлайдилар.
Иккинчи сифат эса эркак киши ўз саъй-ҳаракатлари натижасида эришадиган сифат бўлиб, у оиласининг таъминотига алоқадор бўлган барча сарф-харажатларни ўз зиммасига олишидир.
Мазкур икки сифат билан эрнинг раҳбарлиги мукаммал бўлади. Агар эр бу иккисидан бирида камчиликка йў қўйса, унинг оиладаги раҳбарлигига путур етади.
Агар эркак киши оиладаги вазифасини тўлиқ адо этмасдан ялқовлик қилиб, оиланинг таъминотини аёлига ташлаб қўйса, у оиладаги раҳбарлигини ҳам қўлдан бой беради. Натижада турли оилавий муаммолар вужудга келади.
Шунинг учун эр киши оиланинг таъминотига ўзини масъул деб билиши ва бу нарсада бирорта ҳам камчилик ва нуқсонларга йўл қўймаслиги лозим бўлади.
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар