1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Қудачилик алоқалари ҳақида

«Никоҳ» деб аталган муқаддас алоқа фақат келин ва куёвнинг икковлари ўртасидаги робитадангина иборат эмас. Балки бу робита уларнинг ортида турган ота-оналари, оила аъзолари ва қавму қариндошларини ҳам ўз ичига олади. Никоҳнинг жамият аъзолари орасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қиладиган катта хизмати ҳам ана шунда.

Давоми...

Оталар нимани билади?

Фарзанднинг отаси ҳақидаги фикрлари турли ёшда турлича бўлар экан:
Беш ёшида – “Отам ҳамма нарсани биладилар”.
Ўн ёшида – “Отам кўп нарсани биладилар”.
Ўн беш ёшида – “Мен ҳам отамчалик биламан”.
Йигирма ёшида – “Тўғрисини айтсам, отам ҳеч нарсани билмайдилар”.
Ўттиз ёшида – Ҳар ҳолда отам унча-бунча нарсани биладилар”.
Қирқ ёшида – “Отамнинг фикрини ҳам билсам ёмон бўлмасди”.
Эллик ёшида – “Отам ҳамма нарсани биладилар”.
Олтмиш ёшида – “Қанийди, отам тирик бўлганларида улар билан маслаҳатлашган бўлардим”.
Болалар билан муносабат ва муроса қилишда уларнинг бу кайфиятини ҳам ҳисобга олиш керак, шекилли?!

Қайнонанинг гуноҳи

Ўн тўққиз ёшимда ота-онамнинг рози-ризолиги билан узатилдим. Унгача хаёлларим дунёсига ҳам, кўнглим оламига ҳам ҳеч ким йўламаган эди. Суҳроб акам нур бўлиб, қуёш бўлиб қалбимга кириб келди. Гўшанга тақдир йўлларимизни боғлабгина қолмай, кўнгилларимизни ҳам мангуга боғлашга эришганди. Аммо минг афсуски,  қўша қариб, бирга фарзандлар кўриш, пиру бадавлатликда болаларимизнинг дуойи жонини қилиб, кексалик роҳатини кўриш бизга насиб қилмаган экан. Турмуш қурганимизга бир йил тўлмай, бешикдаги ўғилчасини чирқиллатиб, бахтга, севгига тўймаган келинчаги - мени ташлаб Суҳроб акам чин дунёга равона бўлди.

Давоми...

“Отамга оқ бўлганман...”

Болалигимда санъаткорларга ҳавас қилиб, “Мен фалончига ўхшаб артист бўламан” деб ҳаммага айтиб юрардим. Бу беғубор орзуимга катталар завқланиб кулиб қўя қолишарди. Ёшим улғайиб, бўйим чўзилгани сари болалик орзуимни ҳеч ким хушламай қўйди. Айниқса, дадам раҳматли ҳар гал санъаткорлар ҳақидаги кўрсатув ёки эшиттиришларни тинглаганимда жаҳли чиқиб: “Қиладиган бошқа ишинг йўғми?! Ундан кўра дарсингни қил, китоб ўқи, тузукроқ, фойдалироқ иш билан машғул бўл. Шу артистларнинг нима қилгани-ю, нима егани ҳақидаги сафсаталарни эшитиб ўтирасанми?!” деб койирди.

Давоми...

Отангга қўл кўтарма, оқпадар!..

“... Бобом – онамнинг отасини кўриб келиш учун қишлоққа кетдим. Ўша куни аввал  ёмғир, сўнг дўл ёғиб тоғамникида ётиб қолишимга тўғри келди.  Лекин туни билан ухлаёлмай,  бобомнинг ҳолига раҳмим келиб, аранг тонг оттирдим. Бобом ёшликларида  меҳнаткаш, қўлидан келганча бошқаларга ёрдам беришга ошиқадиган инсон бўлганлар. Мен бу гапларни улар бобом бўлганлари учун эмас, бошқа одамлардан ҳам эшитганим учун айтяпман.

Давоми...