Сайт бўлимлари
«Агар зино ошкора бўлса, касофати ҳам ҳаммага уради»
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 21 Март 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Зино махфий бўлса, гуноҳи икки зинокорга бўлади. Зино ошкора бўлса, гуноҳи барчага бўлади, касофати ҳам ҳаммага уради. Ўн йиллар аввал Тошкентга борганимда ёқамни ушлар эдим. Аёлларни кийимидан ҳайратда қолардим. Кўп ўтмай ўзимизда ҳам худди шундай кийимлар пайдо бўлди. Тиззадан баланд кийиш уят ҳисобланмай қолди. Бу вақтда Тошкентда кийим ўлчами янада калталашганига гувоҳ бўлдим. Юбка деса, юбкага нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган кийимларга ўтиб кетилибди. Яна ўн йилга бормай, менинг шаҳримда ҳам шундай юришларини ўйласам, даҳшатга тушаман.
Ўтган йили Тожикистонга бордим. Соддачилик. Аёллар биздаги тўқсонинчи йиллар кийимида юрибди. Бизда кийиб юрган кийимлари билан аёллар у ерга борса, фоҳишага бўлгани каби муносабат кўради.
Ажрашиш уят бўлмай қолди. Ажрашган келин чиройли бўлса, пули бор биттаси дарров топиляпти. Ҳали эридан иддаси чиқмай, устига юриб қўя қоляпти.
Авваллари келинни “ушлаб олиш“ни камдан-кам эшитар эдим. Ҳозирда фалончи келинини ушлаб олибди, фалончини келини қочиб кетибди, фалончи хотинини ўртоғи билан ушлаб олибди, деган гаплар кўпайганидан, ҳаммани келини юряпти, деган хаёлга боради одам.
“Тиктириш“ мода бўлди. Бирорта доктор арзимаган пулга тиктириб беради. Анави аёл шу баҳона юзини “ёруғ” қилиб олади. Эркак жониворлар ҳам янги усулини ўйлаб топган. Уч кун яқинлик қилмаса парда йиртилар экан, деб уч кун кутиб ўтирибди. Ўз жуфти ҳалолига ишонмай, бу каби иш қилгандан ўлган афзал. Етиб келганимиз шу.
Ошхоналар, чойхоналарга кундузи киришни иложи йўқ. Аёллар “Игрушка”, “гап” ўйнайди. Дунёвийлар бўлса, ҳа, майли, дейди одам. Ҳожи акаларни хотинлари, ҳожи оналар, ҳижобли аёллар...
Дин бехабарларини тушунарсан. Аммо диндорларини қандай тушуниш мумкин? Гўёки ҳижобда. Аммо кийиб олган кийимидан калта юбкалилар ҳам хижолат бўлиб кетади. Муслима деганда икки энлик бошидаги рўмоли бор, бўлди. Эгнидаги кийимлари “астағфируллоҳ”, дейдиган даражада. Ҳижобдан мақсад нима эди? Авратни ёпишми ёки бошни ёпиб, кетни очишми? Ҳижобдан мақсад пардаланиш, эркаклар нигоҳидан қочиш бўлса, ҳозирги ҳижоблиларни терилган қошлари, шиширилган лаблари, олма терадиган кўзлари ҳижоб ҳақидаги тасаввурларни сочиб юборади.
Шаҳарда машҳур ҳожи акалар бор. Шуларни синглисини расман иккита эри бор. Икки эр бир-бирини танийди. Пулни кучидан индамай яшайверади. Аёл истаган куни биринчи эри билан, истаган куни иккинчи эри билан ётади.
Бизда шаҳарда таксистлар бор. Пул топиш учун эмас, янгисини илинтириш учун таксистлик қилади. Машинасига чиққан ҳар қандай аёлни йўлдан уришга уринади. Шу таксистлар ортидан қанчадан-қанча оилалар бузилиб кетди. Эрлик аёллар қанчаси шу ифлослар билан зинога қўл урди.
Фейсбук, Телеграм каби ижтимоий тармоқлардан эр топиш - янги модага айланди. Эрсиз аёл эр топса, чидаса бўлади. Аммо эри бор аёллар, икки-учта ақлли гапларни ёзадиган ифлос эркаклар сабаб, кап-катта хотин бўлганда, фарзандларини бўйи ўзидан ўтганда ажрашиб, оиласини бузиб, ўша “Гапдонга” эрга тегмоқчи бўлиб юрибди.
Қайсидир аёл эри билан уришиб, уйига келса ёки эри Россияга кетса, пойлаб ўтирадиган одам қиёфасидаги махлуқлар бор. Эри кетиши билан, бўри каби ташланади.
Шаҳарда аввал дискотека деган нарса бўлмас эди. Ҳозирда тўртта дискотека бемалол фаолият олиб боряпти. Ичида фаҳш, фоҳишалар қатори туппа-тузук аёллар юрганига нима дейиш мумкин?
Фоҳишалар Дубайга, Истанбулга бориб келиб яхши машиналар миняпти. Уларни шу ҳаётига орзуманд баъзи аёллар Дубай сари отланишни орзу қилиб яшаяпти.
Бир йигит ҳазил қилиб эълон ёзибди “ўн ёшгача бўлган қизлар билан танишаман. Қолганига "ожидания" тушяпман”, деб. Кулгили, бир вақтни ўзида ачинарли нарса. Яхши қиз топа олмай қийналиб юрган бўйдоқ укаларим, жиянларимни кўрсам, раҳмим келиб кетади. Қиз кўп, деймиз. Аммо яхши қизни остонасида кунига беш-олтитадан совчи.
Хиёбонлар, паркларда қиз ва йигитлар бемалол ўпишиб, ялашиб, қапишиб ўтирибди. Ҳеч кимни ҳеч ким билан иши йўқ. “Тур падарингга лаънат”, дейдиган одам йўқ.
Юқорида ёзганимдай, зино очиқ бўлса - гуноҳи ҳаммага бўлади. Гуноҳларга кўникиб қолдик. Энди касофати ҳам барчамизга бўлади. Бунисига қандай кўникамиз, билмадим...
Саййид Ислом
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 33 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар