Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Беназир вафо...
- Подробности
- Бўлим: Ривоят
Бир киши бир аёлга уйланди. Аёлини жуда яхши кўрар эди. Биргаликда бир муддат яшашгач, аёлда ғалати бир касаллик бошланди. Унинг юзига ва бутун баданларига ҳуснбузар ва яра тошиб, уни таниб бўлмайдиган даражада хунук қилиб юборди. Камига бу касаллик борган сари авж олар эди. Касаллик илк бошланган куни эри ташқарида иш билан юрган эди. Шу сабабли аёлининг бундай касалликка чалинганини ҳали эри эшитмаган эди. Уйга қайтишда, йўлда бир ҳодиса бўлиб, кўзига зарар етиб, кўришдан маҳрум бўлди.
Сепсиз келиннинг ҳасрати
- Подробности
- Бўлим: Бекажон
Амаким ва келинойим узоқ йиллар фарзанд кўрмаганлари учун мени- укаларининг қизини асраб олган эканлар. Болалигим жуда ажойиб ўтди. Ота-онамнинг эркатой арзандаси, хоҳлаганим муҳайё, қийинчилик кўрмай ўсган бўлсам-да, мени дунёга келтирган ота-онам тарбяимда жуда қаттиқ туришарди. Аввал бошиданоқ, эсимни таниганимда менга ҳаммасини тушунтиришганди. Шунинг учун ҳам мен иккала ота-онамга ҳам бирдек меҳр қўйгандим. Тўғрироғи, ўз ота-онамдан қўрқардиму, мени асраб олган ота-онамни яхши кўрардим. Мактабни тамомлаб, отажоним (амаким)нинг тавсиялари билан шаҳримиздаги педагогика институтига ўқишга кирдим.
“Иккинчи хотинга уйланиш хатоми?”
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Таҳририятга ўттиз беш ёшлар чамасидаги йигит кириб келди. Аввал гапни нимадан бошлашни билмай, хижолатланиб турган муштариймиз, бироздан сўнг ўзини ўнглаб олди-да, гап бошлади:
- Ўн беш йил олдин уйлангандим. Аёлим ҳавас қилса арзигулик. Тўртта фарзандимиз бор. Яқинда бир қиз билан танишиб қолдим. Унга уйланмоқчиман. Ўқиш, иш билан бўлиб шу пайтгача турмуш қурмаган экан. Биз яхши чиқишиб кетдик. Мен уни ҳурмат қиламан. Менимча яхши қиз. Аммо онам билан аёлим бунга жуда қаттиқ қаршилик қилишяпти. ҳеч ким мени тушунишни истамайди. Ахир бу шариатда бор нарса-ку. Мен биринчи оиламни, болаларимни ташлаб қўймайман. ҳозир танишган қизим билан ҳам муносабатларимиз узилиб кетишини истамайман. Унга уйланмоқчиман. Илтимос, менга маслаҳат беринглар. Мен тўғри қиляпманми?
Отангга қўл кўтарма, оқпадар!..
- Подробности
- Бўлим: Ота-она
“... Бобом – онамнинг отасини кўриб келиш учун қишлоққа кетдим. Ўша куни аввал ёмғир, сўнг дўл ёғиб тоғамникида ётиб қолишимга тўғри келди. Лекин туни билан ухлаёлмай, бобомнинг ҳолига раҳмим келиб, аранг тонг оттирдим. Бобом ёшликларида меҳнаткаш, қўлидан келганча бошқаларга ёрдам беришга ошиқадиган инсон бўлганлар. Мен бу гапларни улар бобом бўлганлари учун эмас, бошқа одамлардан ҳам эшитганим учун айтяпман.
Иқрорлик изтироби
- Подробности
- Бўлим: Муаммолар
Тўртинчи ўғлимни ҳам тупроққа топширдим. Ўғлимнинг ортидан кетгим, бу бевафо дунёда ортиқ қолгим келмаяпти. Ўғилларимнинг ўлимида фақат ўзимни айбдор қиламан. Аслидаям оиламиз дуч келаётган бахтсизликларнинг бош айбдори ўзимман. Масъулиятсизлигим, рафиқалик, оналикни эплолмаганим, охирини ўйламай иш тутишим бутун оила бошига, эримнинг бошига оғир мусибатларни ёғилишига сабаб бўлди.
“Шифохона бувингизнинг маҳрига тушганми, дўхтир опа?”
- Подробности
- Бўлим: Иллат
Шифокорларнинг бемордан пора таъма қилиши, ўзига иши тушган кишиларнинг чўнтагига, мавқеига қараб муомала қилишига гувоҳ бўлгандим, эшитгандим лекин уларнинг бундан ҳам баттар қилғиликларга қодир эканини ўйламаган эканман. Яқинда шифокорлар билан боғлиқ ачинарли ҳолатга гувоҳ бўлдим.
Дўстим қўнғироқ қилиб, пойтахтдаги нуфузли шифо масканларидан бирининг номини тилга олиб, у ерда танишим бор-йўқлигини сўради.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 122 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар