1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мақолалар

Туя билан эшак

Эшак билан туя узоқ бир сафарга бирга кетар эдилар. Олдиларидан тасодифан катта бир дарё чиқиб қолди. Биринчи бўлиб дарёга туя кирди. Сув туянинг қорнигача келганди. Туя эшакка қараб:
— Сув қорнимдан юқори эмас экан, кел, — деди.
Эшак бақирди:
— Эй дўстим! Тўғри, аммо қорин билан қориннинг фарқи бор. Сенинг қорнингдан келган сув менинг бошимдан ҳам ошади, — деди.

Ҳикмат
Эй инсон! Мулла Жомийнинг бу қиссасида ҳар кимнинг ўз кўзи билан кўриб ҳукм чиқариши, қилган хатоларини такрорламаслиги ҳақида ўгит бор.
Шунинг учун эй инсон, ўз жуссангни, қобилиятингни, кучингни, имкониятингни эътиборга ол ва шунга мувофиқ иш тут. Ҳар ким бошлаган йўлга юрма. Шундай қилмасанг ҳор бўлиб, ҳалок бўласан. Ёдингда тут, бу қисса сенга катта сабоқ бўлсин.

Ҳикматли сўз
Ҳар ким ўз қобилияти, кучи, имконига яраша ҳаракат қилса, у тўғри йўл тутган бўлади.

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан
Юсуф Товаслий