1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Намоз… Намоз...

 

 

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ (153) سورة البقرة
“Эй, иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар…” (Бақара 153)
Агар сенинг устингга хавф бостириб келса,  қайғу қуршаб олса, ғам-андуҳ ёқангдан тутса, ўша заҳотиёқ намозга тур, шунда руҳинг ўзингга қайтади, нафсинг ором олади, албатта намоз Аллоҳнинг изни билан ғам-алам, маҳзунлик қуршовини яксон қилишга  кафилдир.
Расулуллоҳ сав ни бирор нарса ташвишга солса, “Эй Билол бизни намоз билан роҳатлантириб қўйинг” дер эдилар, намоз у зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ва шодликлари эди.
Буюк  одамларнинг сийратларини мутоала қилиб билдимки, агар улар танг аҳволга тушсалар, кулфат уларнинг юзларига ғазаб билан қараса, шу заҳоти хушуъ билан намоз ўқишга киришардилар ва уларнинг қувватлари, иродалари ва ғайратлари қайтиб келарди.
Солатул ховф яъни хавф намози уруш  соатларида, инсонларнинг бош суяклари учиб кетаётган, қонлар қиличнинг тиғида оқаётган пайтда адо этилиши учун фарз қилинди, чунки хушуъли намоз энг буюк собитқадам қилувчи  ва энг катта тинчлантирувчидир.
Масжидларни таниш, аввало роббисини рози қилиш учун пешонасини ерга қўйиш ва нафсини бу сурункали азоблардан қутқариш учун нафсий касалликларининг шамоли эсиб уларга йўл бермаётган инсонларни яқин кунларда қовоқларини кўз ёшлари ёндириб  юборади, ғам асабларини парчалаб ташлайди, унинг ҳузурида эса сакинатга, омонликка элтадиган намоздан бошқа йўл бўлмайди.
Агар биз ақл юргизиб кўрадиган бўлсак, бир кеча-кундуздаги беш вақт намоз гуноҳларимизга каффорот ва Роббимиз ҳузурида даражамизни кўтарадиган энг буюк неъматлардан биридир, яна у бизнинг мусибатларимизнинг шифоси ва касалликларимизнинг самарли давосидир, у қалбимизга ўсиб борадиган ишончни қуяди, юракларимизни розилик билан тўлдиради. Аммо масжидлардан узоқ бўлган, намозни тарк қилган анави кишиларга эса омадсизлик устига омадсизлик, қайғу устига қайғу  ва бахтсизлик устига бахтсизлик бўлади.
وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْسًا لَّهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ (8) سورة محمد
“Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказади” (Муҳаммад 8)

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 48 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ