Сайт бўлимлари
Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Подробности
- Бўлим: Фатволар
- Чиққан санаси: 31 Июль 2024
- (Нашр қилинган санаси)
Cавол: Турмуш ўртоғим ота уйимга бир ойда бир юборади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китобидан, "Зикр аҳлидан сўранг" сайтидан ҳукмларни кўрсатиб, икки ҳафтада уйга боришга жавоб сўрадим. Яқинда бординг-ку, ношукрлик қилмагин, кўрнамаксан, деди. Оилада учта қизмиз. Боришга шароитим, имкониятим бор. Устоз, эримнинг ота-онамни бориб кўришдан тўсишга ҳаққи борми ёки мен эрим этганидек ношукрлик қиляпманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, Қуръони каримда бундай марҳамат қилган:
"Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий] қоим турувчилардир. Сабаб - Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир", деган (Нисо сураси, 34-оят).
Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: "Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?" деб сўрашганда, У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик’’, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Албатта, Ислом дини ўз аёлларига яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ бундай деб марҳамат қиладилар:
"Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривояти).
Аёл киши ота-онасининг зиёратига бориши ҳақида Бурҳониддин Марғиноний машҳур "Ҳидоя" китобида қуйидагиларни айтади:
"Фатво берилган сўз шуки, эр аёлини ота-онасининг олдига боришдан ман қилмайди. Аёлнинг ота-онасини ҳам аёлини олдига ҳар жума келишидан ман қилмайди".
Ҳанафий мазҳабида машҳур бўлган "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади:
"Эр аёлини ҳар жума бир марта ота-онасини кўргани боришдан тўсмайди. Фатво шу гапга берилган".
Демак, сиз ота-онангизни ҳафтада бир марта зиёрат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шуларни эрингизга мулойимлик билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Сабабсиз сизга рухсат бермаслиги жоиз эмас. Аммо бошқа яқинларингиз уйига, маросимларга боришга рухсат бермасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 47 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар