Сайт бўлимлари
Намунали рафиқа яқинига ҳам бормайдиган 5 амал
- Подробности
- Бўлим: Турмуш сабоқлари
- Чиққан санаси: 27 Февраль 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Агар сиз турмушингиз муваффақиятли бўлишини истасангиз, қуйида берилган, сизни намунали рафиқа мақомидан узоқлаштирадиган ҳолатлардан эҳтиёт бўлинг.
Демак, намунали рафиқа:
1. Кўп жаврамайди (минғир-минғир қилувчи, сергап бўлмайди)
Сизнинг эрингиз шахс сифатида шаклланиб улгурган ва ўз мажбуриятлари ҳақида жуда яхши маълумотга эга. Мунтазам ҳақоратлаш, шикоят қилиш ва норозилик билдириш мақсадга мувофиқ эмас. Бу билан аёл киши деярли ҳеч қандай яхшиликка эриша олмайди ва аксинча, кўп ҳолларда эрининг ўзига нисбатан танқидга қулоқ солмаслиги ва жаҳл отига миниши амалда бир неча бор кузатилган ҳодиса. Аёлининг давомли танқидларини кўпчилик эркаклар муҳаббатнинг сўнганига йўйишади ва бундай муносабатлар совуқлашиб кетиши турган гап.
2. Шикоят қилмайди
Сизнинг ҳаётингиз жуда мукаммал бўлмаслиги мумкин, лекин доимий шикоятлар ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирмаслиги ҳам аниқ. Дарҳақиқат, сиз турмуш ўртоғингизнинг сизни безовта қилаётган муаммо ҳақида хабардор қилишга ҳақлисиз, бироқ суҳбатингиз фақат шу билан чекланиб қолмасин. Доимий шикоятлар ён-атрофдагиларга, хусусан, турмуш ўртоғингизга ўта салбий таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида, у ўзини сизнинг муаммоларингиз учун асосий айбдор, деб ҳис қилиши ва сизни ҳеч қачон нолишдан тўхтамайдиган умр йўлдоши сифатида қабул қилишга ўрганиб қолиши мумкин.
3. Ғийбат қилмайди
Сир эмаски, аёллар ўзлари ёлғиз қолганларида дуч келган мавзуда ғийбат қилишни яхши кўришади. Лекин баъзида бу каби суҳбатлар чегарадан чиқиб, шахсий масалаларга ҳам тегиб ўтади. Уйники уйда қолсин – сиз ва эрингиз ўртасидаги шахсий масалалар шахсийлигича қолиши керак. Бошқалар бу ҳақида билишлари шарт эмас. Умуман олганда, эрингиздан норози эканлигингизни ҳеч қачон бировларнинг олдида кўрсатманг, бегоналарнинг олдида унинг обрўсини тўкманг. Бирор муаммойингиз бўлса, албатта уни холи қолганда муҳокама қилинг. Зотан, оилавий муаммоларингиз ҳал бўлиб сиз ярашиб кетишингиз мумкин, аммо нариги бегона инсоннинг эрингиз ҳақидаги фикрини энди ўзгартира олмайсиз.
4. Ҳурматсизлик қилмайди
Эркак киши ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ ҳурматга, унга меҳр беришларига, уни қадрлашларига муҳтож. Ҳурмат қилиш бу унинг фикрини қадрлаш, унинг маслаҳатларига қулоқ тутиш, гапираётганда гапини бўлмаслик, муҳим қарорлар қабул қилинаётганда унинг фикрини топтамасликдир. Эрни ҳурмат қилиш бу унинг гўзал хислатларини тан олишдир. Эркак киши учун ҳурмат – бу муҳаббат демакдир. Уни менсимаслигингиз эса унга нисбатан муносабатларингиз совуганлиги аломатидир. Сиз ҳеч нарса йўқотмайсиз, ҳар ҳолда у сизнинг турмуш ўртоғингиз; уни чексиз ҳурмат қилинг, натижада бундан у ҳам таъсирланиши ва сизга муҳаббати янада ошиши аниқ.
5. Ҳеч нимани эридан устун қўймайди
Эр – бу оила бошлиғи ва аёл киши эрининг бу вазифасини уни ҳурмат қилган ва ҳурматига яраша қадрлаган ҳолатда қўллаб-қувватлаши даркор. Оилада кўпгина муаммолар аёл кишининг ўз қариндошларини эридан устун қўйиши ёхуд дўстлари ва ўз иш фаолиятини эридан-да муҳим деб ҳисоблаши оқибатида келиб чиқади. Эркак кишига уни ўз ҳаётида иккинчи ёки учинчи эмас, айнан биринчи ўринга қўядиган рафиқа керак. Дўстлари, уйи, ёки ўз касбини эридан устун ҳисоблаш – бу мутлақо хато ва бунинг оқибати аёл киши учун салбий тус олиши ҳеч гап эмас.
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 125 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар