Сайт бўлимлари
Нафсингга кенглиги осмонлар ва ер миқдорича бўлган жаннатни эслатиб тур
- Подробности
- Бўлим: Бахтли бўлишнинг ўттизта сабаби
- Чиққан санаси: 01 Май 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Агар бу дунёда оч қолсанг ёки фақирлашсанг ёки маҳзун бўлсанг ёки касаллансанг ёки ҳаққингни олдириб қўйсанг ёки зулмга учрасанг нафсингга наъийм жаннатидаги неъматлар, роҳат, шодлик, хурсандчилик, хотиржамлик ва абадийликни эслат. Агар сен шу ақидага эътиқод қилсанг, шу натижага кўра амал қилсанг, зиёнларини фойдаларга, балоларни ҳадяларга айлантирасан. Инсонларнинг энг ақллилари охират учун амал қиладиганларидир, чунки охират яхшироқ ва боқийроқдир. Халойиқнинг энг тентак ва энг аҳмоқлар эса бу дунёни ўзларининг қароргоҳлари, уйлари ва энг юксак орзулари деб кўрадиганлардир, мусибат пайтида уларни энг жазавага тушувчи, ҳодисотлар қаршисида энг кўп надомат чекувчи инсонлар эканини кўрасан, чунки улар ўзларининг паст, ҳақир ҳаётларидан бошқасини кўрмайдилар, бу фоний дунёдан бошқасига назар ташламайдилар, ундан бошқаси ҳақида ўйламайдилар, ундан бошқаси учун амал қилмайдилар, уларнинг хурсандчиликлари кирланишини, шодликлари хира тортишини хоҳламайдилар, агар улар қалбларини қоплаган нарсани, кўзларидаги жаҳолат пардасини олиб ташласалар эди, нафсларига абадият диёри, унинг неъматлари, уйлари ва қасрлари ҳақида сўзлаб берар эдилар, жаннат васфи ҳақидаги, Аллоҳга қасамки ҳаракат қилиш, тиришиш, тер тўкиш, жидду-жаҳд қилишга арзийдиган диёр ҳақидаги ваҳий хитобларига қулоқ солар ва тинглар эдилар.
Аҳли жаннатнинг сифатлари ҳақида, уларнинг касал бўлмасликлари, маҳзун бўлмасликлари, ўлмасликлари, ёшликларининг фоний бўлмаслиги, кийимлари чиримаслиги, зоҳири ботинидан, ботини зоҳиридан кўриниб турадиган олий мақом жойлар, ундаги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган нарсалар борлиги, башарият қалбига ҳеч қандай хатар йўқ экани, отлиқ жаннат дарахтларидан бир дарахтнинг соясида юз йил юрса ҳам уни кесиб ўта олмаслиги, чодирларининг узунлиги олтмиш мил экани, дарёлари узулуксиз, қасрлари баланд, аҳли жаннат учун мевалари яқин, оқиб турувчи булоқлари, баланд сўрилари ҳақида чуқур мулоҳаза қилиб кўрдикми, унинг сифати нақадар буюк, чексиз орзу фақат у учундир, бизнинг ақлимиз қаерда, нега тафаккур қилмайди, бизга нима бўлди, нега тадаббур қилмаймиз?
Агар бизнинг борадиган жойимиз ўша диёр бўлса мусибатга учраганларининг мусибатлари албатта енгиллашади, мазлумларнинг кўзлари қувнайди, қашшоқларнинг қалблари қувончга тўлади.
Бас, эй фақирлик билан эзилганлар, қашшоқликдан тинкаси қуриганлар, мусибатлар билан синалганлар, Аллоҳнинг жаннатида яшаш учун солиҳ амаллар қилинглар.
سَلاَمٌ عَلَيْكُم بِمَا صَبَرْتُمْ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ (24) سورة الرعد
“Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!” (Раъд 24)
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 123 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар